Асарнинг яхши сақланган айрим қўлёзма нусхаларида унинг номи “Ал-жомиъул мухтасар минас сунани ан Расулиллаҳи (с.а.в.) ва маърифатус саҳиҳ вал маълули ва маа алайҳил амал”, деб ёзилганини кўриш мумкин. Бу асар қисқа қилиб “Ал-жомиъ” деб аталади.
Асарнинг ишончли бўлмаган бошқа номлари ҳам бор. Жумладан, “Ас-сунан”. Бу ном ишончли эмас. Чунки “Жомиъут Термизий”нинг таркибида ҳукмлардан ташқари тафсир, ақоид, маноқиб, фитналар ва бошқалар каби кўплаб мавзулар ҳам бор.
Суютий ўзининг “Тадрийбур ровий” асарида таъкидлаганидек, Хатиб Бағдодий бу асарни “Саҳиҳут Термизий” деб атаган. Ҳоким эса уни “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ”, деб номлаган ва “Жомиъут Термизий”нинг шайх Аҳмад Шокир тарафидан чоп этилган нусхаси устида ҳам мана шу ном ёзиб қўйилган. Бундай ном тўғри эмас, чунки китобда саҳиҳ, ҳасан, заиф, мункар, кучли даражада заиф ҳатто мавзуъ ҳадислар ҳам бор.
Каттоний “Ар-рисолатул мустатрафа”да айтишича “Жомиъут Термизий”ни “Ал-жомиъ ал-кабир” деб атаган олимлар ҳам бор.[1]
“Жомиъут Термизий”ни ёзишга туртки бўлган омиллар:
Имом Термизий ўзининг “Ал-илал” номли асарида шундай деган: “Бизни бу китобда (яъни, “Жомиъут Термизий”да) фақиҳларнинг сўзларини ҳамда ҳадисларда мавжуд иллатларни тушунтириб ёзишимизга ундаган нарса шуки, кўп вақтлардан бери биздан шу иш ҳақида сўраб келинаётган ва биз қилмай юрган эдик. Унда одамлар учун манфаат борлигини умид қилиб, кейинроқ шу ишни қилдик...”.[2]
Китобда келган ҳадисларнинг сони:
Китобда келган ҳадисларнинг сони уч минг тўққиз юз эллик олтитани ташкил қилади.
Ва унда уч нафар ровий воситасида ривоят қилинган бир донагина (2260 рақам остидаги) ҳадис бор. Имом Термизий шундай деган: “Исмоил ибн Мусо Фазорий ибну ибнатус Суддий Куфий бизга ҳадис ривоят қилиб шундай деди: Умар ибн Шокир бизга Анас ибн Моликдан ҳадис ривоят қилиб шундай деди: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Одамларнинг бошларига шундай замон келадики, уларнинг ичларида ўз дини учун сабр қилгувчи киши чўғни тутиб тургувчи киши кабидир”, дедилар”.
Абу Исо: “Бу мана шу йўл орқали ривоят қилинган ғариб бир ҳадисдир. Умар ибн Шокир басралик шайх бўлиб, ундан бир қанча аҳли илмлар ҳадис ривоят қилганлар”, деган.
“Жомиъут Термизий”ни ривоят қилган шахслар:
“Жомиъут Термизий”ни ривоят қилган шахслар жуда кўпчилик бўлиб, уларнинг энг машҳурларини санаб ўтамиз:
1. Абу Ҳомид Аҳмад ибн Муҳаммад Тожир Марвазий.
2. Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб Маҳбубий.
3. Абу Саид Ҳайтам ибн Кулайб Шоший.
4. Абу Зар Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Муҳаммад Термизий.
5. Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Иброҳим Қаттон.
Уламоларнинг “Жомиъут Термизий”га айтган мақтовлари:
Имом Термизий шундай деган: “Мен ушбу китобни ёзиб бўлиб, Ҳижоз, Ироқ ва Хуросонлик уламоларга кўрсатганимда улар бу китобни қабул қилдилар. Кимнинг уйида мана шу китоб бор бўладиган бўлса, демак, унинг уйида гапириб турган пайғамбар бор экан”.[3]
Имом Заҳабий “Сияру аъломин нубалои”да шундай дейди: “Ибн Тоҳир деди: “Мен Абу Исмоилнинг шундай деяётганини эшитдим: “Абу Исо Термизийнинг китоби менинг наздимда Бухорий ва Муслимларнинг китобларидан кўра фойдалироқдир”. Мен: “Нима учун?” деб сўрадим. У: “Чунки, у иккаласидан етук илму маърифат соҳибларидан бўлган кишиларгина фойдалана оладилар. Бу китобнинг ҳадисларини (Имом Термизий) шарҳлагани ва тушунтириб бергани учун ҳам ҳар қандай фақиҳ ва ҳар қандай муҳаддис ундан фойдалана олади”, деб жавоб берди”.”[4]
Ибн Асир “Жомиъул усул”да шундай деган: “Саҳиҳ китоби – яъни “Жомиъут Термизий” китобларнинг ичидан энг гўзали, энг фойдалиси, энг чиройли тартибдагиси ва такрори энг оз бўлган бир китобдир. Унда бошқа китобларда мавжуд бўлмаган гаплар – мазҳаблар, далил-ҳужжат қилиш сабаблари, ҳадис турларининг, ҳасани ва ғарибининг баёни келтирилган”.[5]
Деҳлавий “Бустонул муҳаддисийн”да шундай деган: “Термизийнинг асарлари кўп ва уларнинг ичидан энг яхшиси “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ”дир. Ҳатто у айрим сабаблар ва тарафлари билан ҳадисга оид барча асарлар ичидан энг яхшисидир:
1. Чиройли тартиби, мухтасарлиги ва такрорларининг йўқлиги билан.
2. Фақиҳларнинг мазҳаблари, ҳар бир мазҳаб тарафидан уни далил қилиб келтириш сабаблари зикр қилингани билан.
3. Ҳадиснинг ҳасан, саҳиҳ, заиф, ғариб ва иллатли каби турларининг баёни келганлиги билан.
4. Ҳадис ровийларининг исмлари, лақаблари, кунялари ҳамда ровийларнинг таржимаи ҳоллари билан шуғулланадиган фанга тааллуқли бўлган фойдаларнинг баёни келганлиги билан”.
Имом Термизийнинг ўз “Жомиъ”сида қўйган шартлари:
Имом Термизийнинг баён қилишича унинг мақсади фақиҳлар далил қилиб келтирадиган ҳадисларни жамлашлик бўлган. Зеро у “Ал-илал” китобининг бошида шундай деган: “Ушбу китобда келган ҳадисларнинг барчаси амалда бўлган ҳадислардир. Пайғамбар (с.а.в.)нинг Мадинада пешин билан асрни, ҳеч қандай хавфу хатар бўлмаса ҳам, сафарда бўлмасалар ҳам ва ёмғир ёғмаётган бўлса ҳам, шом билан хуфтонни жам қилиб ўқиганликлари ҳақидаги, Пайғамбар (с.а.в.)нинг “Агар маст қилгувчи ичимлик ичадиган бўлса, унга дарра уринглар. Агар тўртинчи марта яна шу ишни қиладиган бўлса, уни қатл қилинглар”, деганликлари ҳақидаги Ибн Аббосдан ривоят қилинган икки ҳадисни ҳисобга олмаганда баъзи уламолар уни олиб амал қилганлар. Биз бу китобда ана шу ҳар иккала ҳадиснинг иллатини тушунтириб ўтдик ҳам”.
Имом Ибн Тоҳир Мақдисий “Шурутул аимматис ситтати” (88-бет)ида шундай деган: “Аммо Абу Довуд ва ундан кейингилар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг китоблари уч қисмга бўлинади:
1. Биринчи қисм: саҳиҳ ва у Бухорий ҳамда Муслимларнинг мана шу иккала китобида ривоят қилинганлар жинсидир. Чунки, бу китобда келган ҳадисларнинг кўпчилиги мана шу иккала китобда келгандир. Унинг устидан айтилган гаплар (Имом Бухорий ва Имом Муслимлар) ҳамфикр бўлган ва бир-биридан фарқли фикрда бўлган ҳадислар борасида икки саҳиҳ китоб устидан айтилган гаплар сингари бўлади.
2. Иккинчи қисм: Уларнинг шартларига кўра саҳиҳ. Абу Абдуллоҳ ибн Манданинг айтишича Абу Довуд ва Насаийлар агар ҳадис ўз иснодининг узвий бўлганлиги, ўртада узилишнинг йўқлиги ҳамда ирсол қилинмаганлиги (ровийлардан бирортаси тушириб қолдирилмаган) сабабли саҳиҳ бўлса, муҳаддислар тарк қилишга иттифоқ қилмаган одамларнинг ҳадисларини ривоят қилишни шарт қилишган. Бундай қисм ҳам саҳиҳ ҳадислар жумласидан бўлади...
Учинчи қисм: юқорида ўтган бобга зид келганлиги учун ривоят қилган ва уларни қатъият билан саҳиҳ деб баҳоламаган ҳадислар. Баъзида уларни ривоят қилгувчи кишилар улардаги иллатларни маърифат эгалари тушунадиган тил билан баён қилиб берган бўладилар...”.
Яна шундай дейди: “Аммо Абу Исога келсак, унинг китобининг ўзи тўрт қисмга бўлинади:
1. Қатъиян саҳиҳ бўлган ҳадислар қисми. Бу Имом Бухорий ва Имом Муслимлар саҳиҳлигида ҳамфикр бўлган ҳадислар қисми.
2. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу икковлари эмас, балки қолган уччовларининг шартларига кўра саҳиҳ бўлган ҳадислар қисми.
3. Зиддият борлиги учун ривоят қилган ва унутиб қолдирмаган ҳолатда ундаги иллатларни баён қилиб берган ҳадислар қисми.
4. Имом Термизий: “Мен бу китобимда баъзи фақиҳлар амал қилган ҳадисларнигина келтирдим” деб унинг ўзи баён қилиб берган тўртинчи қисм. Бу кенг маънодаги бир шартдир...”.
Ибн Ражаб шундай деган: “Китобдаги (Жомиъут Термизийдаги) ҳадислар ичида саҳиҳи, бир оз заифлиги мавжуд бўлган ҳасани ва ғариби бордир. Унинг (Имом Термизийнинг) наздида ғариб бўлган ҳадисларнинг ичида, хусусан, “китаабул фазоил”да мункар бўлган ҳадислар ҳам бор. Аммо у кўп ҳолларда ана ўша нарсани баён қилиб беради ва у ҳақида сукут сақламайди”.
Имом Термизийнинг ўз “Жомиъ”сида тутган услуби:
1. Имом Термизий ўзининг “Ал-жомиъ”сини бир нечта китобларга тақсим қилган ва уларнинг саноғини 51 та китобга етказган. У ўз китобини таҳорат китобидан бошлаб, маноқиблар китоби билан тугатган. “Ал-жомиъ”нинг охирига эса унинг ўзи “Ал илал ас сағир” деб ном берган бир китобни ҳам қўшиб қўйган. Сўнгра асарни бир нечта бобларга ажратган, ҳар бир бобга ҳадислар жойлаган ва у боблардаги ҳадисларнинг сони бир-бириникидан фарқ қилади. Агар таҳорат мавзусида гап кетадиган бўлса, у кўпинча бир ё икки-учта ҳадисни зикр қилиш билан кифояланади. Аммо ундан бошқа мавзуларга келганда кўплаб ҳадисларни келтириб ўтади.
2. Имом Термизий ўзининг “Жомиъ”сидаги бобларга ривоят қилинаётган ҳадисларнинг мазмунидан келиб чиқиб ном қўяди.
3. У ўзи ривоят қилаётган ҳадисларнинг сўнгида ўша ҳадисларда келган масала юзасидан фақиҳларнинг сўзларини ҳам келтиради.
4. Ҳадиснинг, исноддаги ровийларнинг даражаси, шу иснодларда мавжуд иллатлар устида ҳам сўз юритади.
5. Шу ҳадисга амал қилса бўладими ёки йўқлигини баён қилиб беради.
6. Ҳадис ривоят қилинган бошқа йўлларни ҳам зикр қилиб ўтади.
Имом Термизийнинг “Ва бу бобда” деган сўзи қуйидагиларга ишора қилади:
1. Имом Термизий ўзининг бу гапи билан ҳадисга шоҳид бўладиган лафз ёки маъноларни зикр қилишни назарда тутмайди. Унинг мақсади шу бобда келган ҳадисларни зикр қилишдир. Унинг “Ва бу бобда” деган сўзидан кейин зикр қиладиган ҳадис айни шу бобда келган ҳадисга тескари бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Масалан, 81-рақам остида келган “Туя гўшти(ни истеъмол қилган)дан таҳорат қилиш” ҳақидаги ҳадис. Имом Термизий: “Ва бу бобда Жобирдан: “Ишнинг хулосаси олов теккан нарсаларнинг истеъмолидан сўнг таҳорат қилишнинг тарк қилиниши бўлди”, дегани ривоят қилинган”, дейди.
2. Имом Термизий исноди билан зикр қилган ҳадисларнинг барчаси ҳам унинг ўзи “Ва бу бобда” деб айтганлари ичидан энг саҳиҳи бўлавермайди. Мисол учун, янги ойни кўриш ҳақидаги бобда Ибн Аббосдан ривоят қилинган “Уни кўриб рўза тутинглар...” ҳадисини зикр қилади, сўнгра “Ва бу бобда Абу Ҳурайра ва Ибн Умардан ҳадис ривоят қилинган. Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисдан фарқли равишда Абу Ҳурайра ва Ибн Умарнинг ҳадислари икки “Саҳиҳ” китобида келган”.
3. Имом Термизий “Ва бу бобда тубдан ўзлаштириш бордир”, деган сўзи билан бошқа бир ҳадислар ҳам мавжуд эканлигини назарда тутган.
4. Баъзан “Ва бу бобда” дейди-да, сўнгра айнан ўша саҳобийни зикр қилади. Бундан унинг мақсади нима? Жавоб шуки, мана шу саҳобадан ривоят қилинган ҳадиснинг бошқа йўлларига ишора қилишни истайди.
Имом Термизий ҳар бир бобда юқоридаги гаплардан ташқари қуйидагиларни ҳам зикр қилиб ўтади:
1. Ноаниқ ва эътибордан четда қорган шахсларнинг исмларини баён қилади.
2. Ровийларнинг иснодлар борасида қилган ихтилофларини зикр қилади.
3. Ровийларнинг ҳадис лафзлари борасидаги ихтилофларини зикр қилади. Мисол учун, Ибн Умардан ривоят қилинган: “Жамоат (билан ўқилган) намоз ёлғиз (ҳолда ўқилган) намоздан йигирма етти даража ортиқ туради” ҳадисни олайлик. Қолган саҳобалар ана шу ҳадисни “йигирма беш даража”, деб ривоят қилганлар.
4. Баъзан ҳадис матнида келган ғариб сўзларни шарҳлаб тушунча бериб кетади. Мисол учун, Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган 121 рақамли ҳадисда келган “фанханасту” сўзига Имом Термизий “фанханасту, яъни ундан чекиндим”, деган маънони беради.
5. Фақатгина кунялари билан зикр қилиб ўтилган шахсларнинг номларини аниқ қилиб кетади. Мисол учун, Абу Қилоба – Абдуллоҳ ибн Зайд Жармий.
“Жомиъут Термизий”нинг охирига илова қилинган “Ал-илал ас-сағир” китоби ўз ичига олган нарсалар:
1. Имом Термизийнинг бу китобни ёзишига сабаб шуки, ундан Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадисларини ўзида мужассам қилган бир асар ёзишни сўрашганида аввал бошида у рози бўлмаган. Кейинроқ у ўзидан олдинги кишиларнинг аввалгилар қилмаган ишларини кўргач асарни ёзишга киришади.
2. Имом Термизий бу асарни ёзишда ҳадиснинг фиқҳи ва иллатларини жамлаб кетадиган бир услубда ёзади.
3. Имом Термизий ҳадисларнинг ҳолатини ёзар экан, у ўзининг китобида Ибн Аббосдан ривоят қилинган “Пайғамбар (с.а.в.) ҳеч қандай хавф-хатар ва ёмғир бўлмаса ҳам пешин билан асрнинг ҳамда шом билан хуфтоннинг ўртасини бирга қўшиб ўқидилар” ҳадиси билан “Агар тўртинчи марта яна ичадиган бўлса, уни қатл қилинглар” ҳадисини ҳисобга олмаганда, айрим фақиҳлар амал қилган ҳадисларнигина келтиришини баён қилади.
4. Имом Термизий ўзининг “Жомиъ”сида сўзларини келтирган Имом Аҳмад, Имом Шофиъий ва ҳоказоларга бориб тақаладиган иснодларини ва ривоят йўлларини ҳам ўз исноди билан зикр қилиб ўтади.
5. Имом Термизий ровийларни танқид қилишнинг ҳукмини ҳам четда қолдирмайди. Унинг айтишича ровийларни танқид қилишга ундаган омил Аллоҳ ва Расулига нисбатан самимиятдир. Шунингдек, у ровийларни танқид қилган ва улар ҳақида сўзлаб кетган кишиларнинг айримларини ҳам санаб ўтади.
6. Имом Термизийнинг айтишича, сиқа ровийнинг бирор кишидан ривоят қилиши уни ишончли шахсга айлантириб қўймайди. Чунки, дейди у, бир қанча сиқа ровийлар айрим заиф ровийлардан ҳадис ривоят қилган жойлари ҳам учраб туради.
7. Имом Термизий ровийларни сиқа ровийлар, бир оз адашадиган ровийлар, кўпроқ адашадиган ровийлар ва ёлғончиликда абланган ровийларга тақсим қилади.
8. Имом Термизий мурсал[6] ҳадиснинг ҳукми ва уламоларнинг уни хужжат қилиб келтириш масаласидаги ихтилофларини ҳам зикр қилиб ўтади.
9. Имом Термизий ҳадисни нақл қилишнинг турларини ҳам зикр қилиб ўтади.
10. Имом Термизий ғариб ҳадиснинг турларини ҳам баён қилиб, уларни мутлақ ғариб ҳадисга ва ҳадис лафзини ривоят қилишда айрим ровийлар ёлғизланиб қолган нисбатан ғариб ҳадисга тақсимлайди.
11. Имом Термизий ровийларнинг шайх борасидаги ихтилофларини ҳам зикр қилиб ўтади.
12. Имом Термизий ҳадис иснодлари ҳақида илк бора тафтиш олиб борган кишиларни ҳам, ровийлар ҳақида гапириб кетган айрим кишиларни ҳам зикр қилиб ўтади.
Имом Бухорий халқаро маркази Манбашунослик бўлими мутахассиси Алоуддин Ҳофий
[1] Қар. Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг “Таҳқиқу асмос Саҳиҳайни ва Жомеут Термизий” номли китоби.
[2] Қар. Сунани Термизий, ал Илал китоби, 14-жилд, 134-бет.
[3] Имом Заҳабий. Тазкиратул Ҳуффоз, 2-жилд, 63-бет.
[4] Имом Заҳабий. Сияру аъломин нубалои, 35-жилд, 490-бет.
[5] Ибн Асир. Жомеул усул, 1-жилд, 114-бет.
[6] Мурсал ҳадис–Исноди охиридан тобеиндан кейингиси тушиб қолган ҳадисдир. Қар. Ж. Ҳамроқулов. Ҳадис илми истилоҳлари, 102-бет. “Мовароуннаҳр”, 2014.
27-07-2018 Hits:1529
26-07-2018 Hits:6076
25-07-2018 Hits:5827
17-07-2018 Hits:5855
16-07-2018 Hits:5717
06-07-2018 Hits:5750
04-07-2018 Hits:5749
27-06-2018 Hits:5668
04-06-2018 Hits:5782
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1689
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6628
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6577
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6593
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6820
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6378
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6778
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5456
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5510
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4404
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5767
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3261
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...