عَنْ أَنَسٍ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى يُحِبَّ لأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар[1].
Мўмин киши Аллоҳ таолога иймон келтирган, Унга бандалик вазифасини мукаммал бир шаклда кўрсатган, Унинг буюрган ҳар қандай ҳукм ва амалларини сўзсиз бажарган кишидир. Мўмин-мусулмон инсон ўзи учун яхши кўрган ҳар бир нарсани бошқа биродарларига ҳам раво кўради. У ўзининг жаннатга киришини хоҳласа, бошқаларни ҳам жаннатга киришини хоҳлайди. У ўзининг дўзахга кирмаслигини яхши деб билса, бошқаларни дўзахга кирмасликни раво кўради. Мусулмон инсон ўзи учун яхшиликларни, муваффақиятларни, фаровонликни, бахт-саодатни, соғлик-саломатликни ва шунга ўхшаш барча яхши хислатларни яхши кўрганидек, ўзгаларга ҳам шу нарсаларни раво кўради. Мўмин-мусулмон киши, ғийбат, тухмат, жанжал ва шунга ўхшаш ёмонликларни ўзига раво кўрмаганидек, ўзгаларга ҳам буларни раво кўрмайди.
Алишер Навоий ўзининг “Арбаъин” (“Қирқ ҳадис”) асаридаги бу ҳадисни қуйидагича шеърий таржима қилади:
Мўъмин эрмастур, улки иймондин
Рўзгорида юз сафо кўргай.
Токки қардошига раво кўрмас –
Ҳар неким ўзига раво кўргай.
Ҳар бир инсон ўзини яхши кўради. Ўзини яхши кўрган инсон хеч қачон ўзига бирор бир ёмон нарсани раво кўрмайди. Мўмин мўминга биродардир.
Расулуллоҳ саллолаҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Биродарига зулм қилмайди, хиёнат қилмайди. Биродарининг ҳожатини чиқарганнинг ҳожатини Аллоҳ чиқаради. Мусулмоннинг оғирини енгил қилган кишининг Қиёмат кунидаги оғирини Аллоҳ енгил қилади. Мусулмонни паноҳига олганни Қиёмат кунида Аллоҳ паноҳига олади”, дедилар.
Шундай экан мўмин-мусулмон киши ўзига раво кўрмаган нарсасини бошқа бир мўъминга ҳам раво кўрмайди. Бир мусулмоннинг қони ва моли бошқа бир мусулмонга ҳаром бўлади. Иймон инсоннинг қалбда бўлади. Қалби иймон билан тўлган инсон хеч қачон Аллоҳ таолонинг бандасига ёмонликни раво кўрмайди, Аллоҳнинг омонатига хиёнат қилмайди ва бошқа бир кишига зарар бермайди.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллолаҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмон кишининг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, ёлғон сўзламайди ва ёрдамсиз қўймайди. Ҳар бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмон обрўсига, молига, қонига тажовуз қилиши ҳаромдир...”, дедилар”.
Мўмин-мусулмон киши ўзига раво кўрмаган нарсани, бошқа кишиларга ҳам раво кўрмагунича комил мусулмон бўлмайди. Ҳақиқий мусулмон киши бошқаларга тили ва қўли билан зарар бермайди, яъни феълий ва амалий ёмонликлардан узоқда бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллолаҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон – қўли ва тили билан бошқа мусулмонларга озор бермаган одамдир, муҳожир – Аллоҳ таоло таъқиқлаган нарсалардан ўзини тия билган одамдир!” – деганлар”[2].
Тилни хар хил беҳуда сўзлардан, қўлни эса бировга зулм қилишдан тийишлик ҳақиқий мўмин-мусулмонликнинг белгисидир.
Биродарига яхшилик қилган киши, ўзига ҳам яхшилик қилган бўлади. Одоб-ахлоқли бўлган мўмин киши ўзининг яхшилигини биродарига ҳам баҳам кўради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Эҳсон (эзгулик)нинг мукофати фақат эҳсон (эзгулик)дир[3].
Яна бир оятда шундай дейилади: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф этинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур”[4].
Мўмин мўминга доим яхшиликни раво кўради. Дўстининг бошига бирор кулфат тушса, унга ёрдам беради. Мўмин мўминни доимо яхши ишларида уни қўллаб-қувватлаб туради. Бу худди бинодаги ғиштлар бир-бирини мустахкамлаб турганга ўхшайди. Агар бинодаги ғиштлар бир-бирига мустахкам бўлмаса, бино қанчалик катта бўлмасин, у охир-оқибатда қулайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўминга худди бинога ўхшаб бир-бирини мустаҳкамлайди”, дедилар ва панжаларини бир-бирига киритдилар”.
Мўмин-мусулмон ҳасадчи бўлмайди. Ҳасадчи ўзига яхшиликни раво кўрса-да, бошқаларга яхшиликларни раво кўрмайди. Ҳасадчи ўзида кўрмаган муваффақиятни, бошқа бировда кўришни хоҳламайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳасаддан сақланинг! Чунки, ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади”, – деганлар.
Мўмин киши ҳасад эмас, ҳавас қилиши лозим. Ҳавас қилган киши Аллоҳ томонидан берилган яхши неъматларни ва ўзидаги кўрган яхшиликларни бошқаларда ҳам кўришни хоҳлайди, ҳалолдан мол-дунё топиб, уни ҳалол йўлга сарфлайди.
Мўмин киши яхши хулқли ва сахий бўлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва бадхулқлик”, дедилар.
Мўмин киши мана шундай сахий бойларга ўхшашга ҳаракат қилади. Ҳавас қилувчи эса кимдадир муваффақиятни кўрса, хурсанд бўлади, ўзида ҳам шундай муваффақият ва ютуқни кўришни хоҳлайди ва буни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайди.
Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:
Нашриёт бўлими ходими Олим Джураев
[1] Абу Ийсо Муҳаммад Термизий. Жомеъу-т-Термизий. – Риёз. Дору-с-салам, 1999. 2515-ҳадис.
[2] Саҳиҳи Бухорий. 26-боб. Қулоқ осмаликнинг оқибати ҳақида. 6484-ҳадис.
[3] Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Ар-Раҳмон сураси, 60-оят мазмуни.
[4] Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири. Фуссилат сураси, 34-оят мазмуни.
26-07-2018 Hits:6493
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6438
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6447
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6685
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6237
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6627
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5361
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5405
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4311
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5637
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
17-07-2018 Hits:1683
Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3195
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...