Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

“Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” тақдимотига таклиф этамиз

Создано 06 Февраль 2017 Просмотров: 5993

Сизни Имом Бухорий халқаро маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш” қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида ўтказиладиган “ЎРТА АСР ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ ВА МУТАФАККИРЛАРИ ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСИ ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ” тақдимотига таклиф этамиз.

 Имом Бухорий халқаро маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш” қўмитаси ҳамкорлигида “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” китобининг тақдимоти 2017 йил 10 февраль куни куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фаоллар залида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш” қўмитасининг 2015 йил 25 февраль куни тасдиқланган И-2015-1-20 “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” мавзусидаги ижтимоий-гуманитар фанлари йўналишидаги инновацион давлат гранти ижроси Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходимлари томонидан т.ф.н. Ш.Ю. Зиёдов илмий раҳбарлигида бажарилди.

Лойиҳа иши 2015-2016 йиллар давомида бажарилиб, тадқиқотнинг олиб борилишида Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходимларидан жами 14 нафар профессор, фан номзодлари, илмий ходимлари, техник муҳаррир ва дизайнерлари иштирок этди.

“Ўрта аср Шарқ алломалари энциклопедияси”га VIII-XVI асрларда яшаган 650 дан зиёд Шарқ аллома ва мутафаккирлари ҳақидаги тарихий маълумотлар киритилган. Энциклопедиянинг ҳажми 612 саҳифа 38.25 (б/т.)дан иборат бўлиб, “Munis design group” МЧЖ босмохонасида 2016 йил декабрда нашр этилди.

“Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” мавзуидаги инновацион Давлат дастури бўйича 2015-2016 йиллар давомида лойиҳа иштирокчилари томонидан энциклопедияга тарихий маълумотлар тайёрланиши билан бирга илмий мақолалар, китоб ва рисолалар ҳам нашр этилди. Лойиҳа жараёнида юртимиздан етишиб чиққан алломалар тарихи ва улар томонидан қолдирилган илмий-маънавий мероснинг ўрганилиши кенг кўламда амалга оширилиб, муҳим маълумотлар қомусга киритилди. Тадқиқот натижасида ҳали ўрганилмаган бир қанча янги буюк шахслар, аллома ва мутафаккирлар тарихи ўрганилиб, илмий муомалага киритилди.

“Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энциклопедияси” лойиҳасини амалга оширилишида юртимиз олимлари ва тарихчилари томонидан ёзилган китоб ва илмий мақолалар, хорижий ва маҳаллий энциклопедия ва қомусий китоблардан кенг фойдаланган ҳолда бажарилди. 

Лойиҳа иштирокчилари томонидан 2015-2016 йиллар давомида юртимиздан чиққан буюк алломалар тарихи ва илмий меросига бағишланган 13 та китоб ва рисолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилиб, 100 дан зиёд мақолалар хорижий ва маҳаллий матбуотларда эълон қилинди.

Энциклопедия жамият аъзоларини, хусусан, ёшларнинг миллий ғурурини, дунёқарашини такомилига етказилишида, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей, университет ва институт талабалари, илмий тадқиқот марказлари илмий тадқиқотчилари, тарихчи ва манбашунослар учун манбавий асос бўлиб хизмат қилади.

 “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” давлат гранти асосида олиб борилган тадқиқотлар асосли ва бугунги кун талабидан келиб чиққанлиги ҳамда мазкур лойиҳа илмий янгилик эканлигидан келиб чиқиб, лойиҳанинг бажарилиши ва унинг ҳаётга татбиқ этилиши инновация жараёни билан узвий боғланганлигини ҳисобга олиб лойиҳа ишини амалиётга татбиқ этилиши мақсадга мувофиқ.

“Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси”нинг Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходимлари томонидан 2016 йил Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи кенг нишонланган қутлуғ санада бажарилиши юртимизнинг чорак асрлик тўйига маънавий хазина сифатида туҳфа этилди. 

Китоб тақдимотининг олиб борилиши: Тақдимот академик-олимлар, профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, тингловчилар, талабалар ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилиши кўзда тутилган.

Тақдимот 2017 йил 10 феврал куни соат 15:00да Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг фаоллар залида бўлиб ўтади.

 

Марказ нашриёти

Добавить комментарий


Защитный код
Обновить

Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:3365

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:3275

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:3387

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:3342

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:3155

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:3459

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:2887

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:2845

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:2513

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:2959

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:957

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:1819

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...