25-боб
باب قول الله {وإذا بلغ الأطفال منكم الحلم}
Аллоҳ таолонинг «Ёш болаларингиз балоғатга етса...» деган қавли ҳақида
1058 - عن بن عمر : أنه كان إذا بلغ بعض ولده الحلم عزله فلم يدخل عليه إلا بإذن
1058. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади:
«У киши фарзандларидан бирортаси балоғатга етса, уни алоҳида қилар ва ҳузурига фақат изн сўраб киришарди».
Шарҳ:
Ушбу ҳадис шарифда ҳар бир бола балоғат ёшига етар экан, ота-онанинг, опа-синглиси ва ака-укасининг олдига изн сўраб кириши лозимлиги ҳақида сўз кетмоқда. Изн сўрашнинг тарбиявий аҳамияти муҳимлиги боис ҳатто бу хусусда Аллоҳ таоло оят нозил қилган.
Аллоҳ таоло «Нур» сураси 58-59-оятларида шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنكُمْ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ ۚ مِّن قَبْلِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَحِينَ تَضَعُونَ ثِيَابَكُم مِّنَ الظَّهِيرَةِ وَمِن بَعْدِ صَلَاةِ الْعِشَاءِ ۚ ثَلَاثُ عَوْرَاتٍ لَّكُمْ ۚ لَيْسَ عَلَيْكُمْ وَلَا عَلَيْهِمْ جُنَاحٌ بَعْدَهُنَّ ۚ طَوَّافُونَ عَلَيْكُم بَعْضُكُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ ۚ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ * وَإِذَا بَلَغَ الْأَطْفَالُ مِنكُمُ الْحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأْذَنَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
«Эй иймон келтирганлар! Қўлингизда мулк бўлганлар ва ўзингиздан балоғатга етмаганлар сиздан уч вақтда изн сўрасинлар: бомдод намозидан олдин, пешинда кийимларингизни ечадиган пайтингизда ва хуфтон намозидан сўнг. (Ушбу) уч вақт, сиз учун авратдир. Улардан кейин сизга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Улар сизнинг атрофингиздабир-бирингизга айланиб турувчидирсиз. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир.(58) Қачон сизнинг ёш болаларингиз балоғатга етсалар, улардан олдингилар изн сўраганидек, изн сўрасинлар. Аллоҳ Ўз оятларини сизга ана шундай баён қилур. Аллоҳ ўта билгувчи, ўта ҳикматли зотдир»(59).[1]
Изоҳ:
Ушбу ояти каримада зикри келган шахслар уч вақтда, албатта, изн сўрашлари керак. Бомдод намозидан олдин. Чунки бу вақтда одам ҳали ўрнида ётган бўлади. Пешинда. Қуръон нозил бўлган иссиқ ўлкаларда пешин вақтида ечиниб, салқинлаб, дам олмасликнинг иложи йўқ. Хуфтон намозидан сўнг. Бу вақтда ҳам кишилар ечиниб, дам олаётган бўлади.
«(Ушбу) уч вақт сиз учун авратдир», яъни, авратлар очиладиган вақтдир. Шунинг учун қул ва чўрилар ҳам, балоғатга етмаган ёш болалар ҳам изн сўраб кирсинлар. Одатда, хизматчилар ва ёш болаларнинг кириб чиқишлари кўп бўлади. Шунинг учун мазкур аврат вақтларидан бошқасида изн сўрамай киришларига рухсат берилган.
Ушбу ва бундан бошқа шу маънодаги ҳадислар ёш авлод вакилларини юксак маънавиятли ва етук ахлоқли бўлиб вояга етишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Фарзандларга шариат аҳкомларини ўргатиб бориш лозимлиги.
26-07-2018 Hits:6063
25-07-2018 Hits:5814
17-07-2018 Hits:5844
16-07-2018 Hits:5705
06-07-2018 Hits:5739
04-07-2018 Hits:5737
27-06-2018 Hits:5655
04-06-2018 Hits:5769
14-03-2018 Hits:4919
26-07-2018 Hits:6620
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6573
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6587
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6814
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6371
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6773
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5451
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5504
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4398
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...