ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ АТРИБУТЛАРИ 11-суҳбат
- 27 July 2018
- Hits: 4236
ҚУРЪОНИ КАРИМ СУРАЛАРИ ҲАҚИДА
2-СУРА: «БАҚАРА» |«СИГИР»(181-210)
СУРАНИНГ АРАБЧА МАТНИ ВА ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМАСИ
بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳиим
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)!
2:181
فَمَن بَدَّلَهُ بَعْدَمَا سَمِعَهُ فَإِنَّمَا إِثْمُهُ عَلَى الَّذِينَ يُبَدِّلُونَهُ إِنَّ اللّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ
Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг ўзига бўлади. Албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи ва бошқарувчи зотдир.