Имом Бухорий сабоқлари
- 2013-йил
- 27 شباط/فبراير 2014
- الزيارات: 41116
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2017-йил 4-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2017-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2017-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2017-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2016-йил 4-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2016-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2016-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2016-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2015-йил 4-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2015-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2015-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2015-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2014-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2014-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2014-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2014-йил 4-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2013-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2013-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2013-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2013-йил 4-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2012-йил 1-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2012-йил 2-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2012-йил 3-сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2012-йил 4-сон
“Имом Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журналида нашр қилиш учун қабул қилинадиган мақолаларга қўйиладиган талаблар
Журналга матнлар (мақолалар, маълумотлар, рецензиялар, ҳикоялар, шеърлар) қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади: 1) Имом Бухорий мероси; 2) Диншунослик; 3) Исломшунослик; 4) Манбашунослик; 5) Илмий, маънавий-маърифий мерос; 6) Ватанимиз тарихи; 7) Барҳаёт сиймолар, хотира; 8) Фалсафий мушохадалар (онтология; гносеология; мантиқ; ижтимоий фалсафа; фалсафа тарихи; онг, амалиёт ва маданият шакллари фалсафаси); 9) Социология; 10) Ҳуқуқшунослик; 11) Сиёсатшунослик; 12) Этнология; 13) Маънавият муаммолари; 14) Маданият, маданиятшунослик ва маданият тарихи; 15) Адабиёт ва филология.
Журналга тақдим қилинаётган матнлар ушбу йўналишлардаги матнлар бўлибгина қолмай, диний, маънавий-маърифий, илмий ва адабий меросимизнинг ҳозирги замон цивилизациясидаги ҳаётимизда, фаолиятимизда, дунёқарашимизда, эътиқодимизда, қадриятларимизда, жамиятимизда эгаллаган ўрни ва аҳамиятини кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.
Матнлар ҳажми 5-7 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см ., ҳаволалар тўрт бурчак ичига олиниб, адабиётлар рўйхати мақоланинг охирида алфавит тартибида берилади.
Масалан: [1: 40]
[2: 35]
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Алимова М. Имом Доримий. – Т.: Тошкент ислом университети, 2009.
2. Беруний. Танланган асарлар. Т.1. – Т.: Фан, 1968.
Матнлар ўзбек (кирилл ёки лотин алфавитида) тилида қуйида кўрсатилган электрон адресига жўнатиш орқали қабул қилинади. Файл номи сифатида биринчи муаллиф фамилиясининг лотинча шакли танлансин. Мавзунинг номи қорайтирилган шрифтда, қаторнинг ўртасига автоматик тарзда жойлаштирилиб ёзилади, кейинги қаторларда матн ўнг томондан тўғриланиб: муаллифнинг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги катордан берилади. Муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотдан сўнг кейинги қатордан асосий матн бошланади. Асосий матндан сўнг мақоланинг номи, резюмеси (3-5 қатор) ва калит сўзлари (5-8 сўз) ўзбек, рус ва инглиз тилларида келтирилади. Шундан сўнг ҳар бир муаллиф ҳакида маълумотнома (Фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, уяли телефони, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) янги саҳифадан бошлаб келтирилади ва улар мақолалар ҳажми ҳисобига кирмайди. Кейин шу файл таркибида мақолага тегишли фан соҳасида фан доктори ёки фан номзоди илмий даражасига эга мутахассис тақризининг сканерланган копияси келтирилади.
Журналда мақолангизни нашр қилиш масалалари бўйича нашриёт бўлими бошлиғи Отабек Муҳаммадиевга (Имом Бухорий халқаро маркази, тел.:+998933557664; эл.адрес: عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته. ) мурожаат килинг. Матнларни электрон почта орқали жўнатмайдиганлар улардан бирига матнларнинг, муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотноманинг электрон файлини ва принтердан чиқарилган нусхасини имзоланган шаклда ҳамда мутахассис тақризининг оригиналини топширишлари керак. Матн файлини электрон почта оркали жўнатадиганлар уларга матнларнинг, муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотноманинг принтердан чиқарилган нусхасини имзоланган шаклда ҳамда мутахассис тақризининг оригиналини топширишлари керак ёки Ташманов Мансурга қуйидаги почта адреси бўйича жўнатишлари керак: 141306, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий халқаро маркази.
Мақолалар юксак илмий даражада ёзилиши керак ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши шарт, акс ҳолда мақолалар журналда нашр қилинмайди.
Таҳририят