Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-18

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 07 September 2016 Hits: 5524

21-боб

(باب من عال ثلاث أخوات)

Учта синглисини тарбиялаган киши ҳақида

79 - عن أبى سعيد الخدري أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال: لا يكون لأحد ثلاث بنات أو ثلاث أخوات فيحسن إليهن إلا دخل الجنة.

79. Абу Саид Худрий (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) «Уч қизини ёки уч синглисини тарбия қилган киши, албатта, жаннатга киради», дедилар».

 Шарҳ:

Мазкур ҳадисдан қизлар тарбиясига нафақат ота-оналар, балки уларнинг ака-укалари ҳам масъул эканлигини биламиз. Агар оилада фарзанд тарбияси ота ёки она зиммасида қолган бўлса, уларга акалари ёки укалари мададкор бўлиш лозимлиги ҳадисда айтиб ўтилмоқда.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Қизлар тарбиясига оиладаги бошқа эркакларнинг ҳам масъул экани;
  2. Ака-укалар опа-сингилларининг келажаги учун ўзларини масъул деб билишлари лозимлиги.

 22-боб

(باب فضل من عال ابنته المردودة)

Қайтиб келган қизни тарбия қилган киши ҳақида

80 -أن النبي صلى الله عليه و سلم قال لسراقة بن جعشم: ألا أدلك على أعظم الصدقة أو من أعظم الصدقة قال بلى يا رسول الله قال ابنتك مردودة إليك ليس لها كاسب غيرك.

80. Набий (с.а.в.) Суроқа ибн Жаъшамга:

«Сени энг улуғ садақага ёки садақаларнинг энг улуғидан бирига далолат қилайинми?» дедилар. У «Ҳа, далолат қилинг, эй, Аллоҳнинг расули!» деди. «Сенга қайтиб келган ва сендан бошқа қаровчиси бўлмаган қизинг», дедилар».

Шарҳ:

Албатта, ҳар бир ота-онанинг орзуси, фарзандларининг камоли ва бахтини кўришдир. Чунки дунёда ота-онадан бошқа барча инсонлар яхшиликлар аввало ўзимга бўлсин дейдилар. Аммо ота-она барча яхшиликларни аввало фарзандларига бўлишини исташади ва уларга келадиган ёмонликларга ўзларини қалқон қилишади. Ота-она фарзандини бир парча этлигидан авайлаб, парваришлаб, токи балоғатга етгунича қанча-қанча азиятларни бошидан кечириб вояга етказади. Ўғил бўлса, яхши оиладан уйлантириш ва қиз бўлса, тенгини топиб, узатишни истайди. Агар фарзандлари бахтли бўлса, буни кўрган ота-она ҳам ўзларини бахтиёр ҳисоблашади. Аммо дунёнинг ишлари банданинг истаги асосида бўлмайди. Баъзида оиладаги келишмовчиликлар, ўша оиланинг бузилиб кетишига сабаб бўлади. Турмушга чиққан қиз ота уйига қайтиб келади. Мана шундай ҳолатда динимиз кўрсатмаси қандай бўлади?!

Авваламбор икки қуда томондаги оила бошлиқлари уларни яраштириб, келиштириб қўйиш учун барча чораларни қўллайдилар. Бу чоралар самара бермаса ва оила ажрашадиган бўлса, ота ўз қизидан меҳрини ва ғамхўрлигини дариғ тутмаслиги динимиз кўрсатмасидир.

Айнан «чиққан қиз чиғириқдан нари» каби қайтиб келган қизларга нисбатан ака-укалар, янга-келинлар ёки баъзида ота-оналарнинг ҳам уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишлари жамиятнинг энг оғриқли нуқталаридан бўлгани боис, уларга қилинган яхшиликни Ислом энг катта садақа деб эълон қилди.

Чунки шундай ҳам қиз фарзандларнинг қалблари шиша каби нозик ва синса, ямаб бўлмайдиган бўлади. Ўзга хонадонга катта орзу-умидлар билан кетган қиз барча орзулари барбод бўлиб, турмуши бузилиб, ота уйига қайтса, унга энг катта тасаллий туғишган яқинлари томонидан бўлади. Шундай оғир ҳолатда унга ёрдам берилмаса, ғамхўрлик қилинмаса, ёмон оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Шу ўринда уларга ғамхўрлик қилинса, энг катта яхшилик қилинган ва улар ҳаётда яна ўз ўринларини топиб кетишларига ёрдам берилган бўлади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) оталар қайтиб келган қизларга оғринмасдан яхшилик қилишлари борасида «Сенга қайтиб келган ва сендан бошқа қаровчиси бўлмаган қизинг», деб марҳамат қилдилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Қайтиб келган қизларга яхши муомалада бўлиш лозимлиги;
  2. Уларга оғир ботадиган гапларни айтмаслик;
  3. Бундай ҳолга тушганларга ҳадисдаги маъноларни эслатиш лозимлиги.

 

82 - عن المقدام بن معدى كرب أنه سمع رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول: ما أطعمت نفسك فهو لك صدقة وما أطعمت ولدك فهو لك صدقة وما أطعمت زوجك فهو لك صدقة وما أطعمت خادمك فهو لك صدقة.

82.  Миқдом ибн Маъдийкарибдан ривоят қилинади:

«У, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Ўзингга топган таоминг сен учун садақадир. Фарзандинг, хотининг ва хизматчиларингга едирган таоминг ҳам сен учун садақадир», деган сўзларини эшитган экан».

 Шарҳ:

Аксар кишилар онгида «ўзга бева-бечора ва ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам кўрсатиш садақадир», деган тасаввур шаклланган. Аммо кўпчилигимиз ўз ризқ-рўзимизни ҳалолдан топиб емоғимиз ёки ўз оила аҳлимизга қилган нафақамизга ҳам ажр-савоб олишимизни билавермаймиз. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир мўъмин-мусулмон кишига оиласи нафақасини ҳалолдан топиб беришини вожиб қилган. Бунинг баробарида ажр савобларни ҳам ваъда қилган.

Оила бошлиғи зиммасидаги мазкур масъулиятни динимиз кўрсатмаларига мувофиқ адо этар экан, ўзи еган ва оиласига едирган, ҳаттоки қўл остидаги хизматчиларига едирган таоми учун ҳам садақа қилганнинг савобини олаверади. Бу эса кишининг оиласига олиб келаётган нафақасига эътиборини кучайтиради. Унинг ҳалол ёки ҳаром, шубҳали ёки мубоҳ эканига эътибор беришга чорлайди.

Ўтган солиҳ кишиларимиз айнан нафақанинг ҳалоллигига эътиборли бўлганликлари боис уларнинг фарзандлари дунё осмонида порлаган юлдуз бўлишган. Жумладан Имом Бухорийнинг оталари Исмоил ибн Иброҳим ҳам жуда парҳезгор уламолардан бўлганлар. У киши оиласи нафақасига жиддий эътибор берганлар. Исмоилнинг шогирди Аҳмад ибн Ҳафс у киши ҳақида: «Ўлими олдидан ҳузурига кирсам, ҳамма молимнинг ичида бирор дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман, деди. Ўша пайт ўзимга ўзим арзимас бўлиб кўриндим», дейди. Чунки банда яхши амалларини «бу ишни Аллоҳ буюрган», деган ниятда амалга оширса ёки ёмон ишдан «бундан Аллоҳ қайтарган», дея қайтса, унга ажр-савоб олади. Кишилар ҳаётда ҳар бир ишларини шу мезонга кўра амалга ошириб борсалар, шубҳасиз, улар бундан ҳисобсиз яхшиликларга эга бўлган бўлардилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Оила эҳтиёжларини ҳалолдан қондиришга ҳаракат қилиш лозимлиги;
  2. Қўл остимиздаги кишиларга қилган нафақамиз, шариатга мувофиқ бўлса, унга ажр-савоб олишимиз;
  3. Ҳаромдан ҳазар қилиб, ҳалолга интилиш дунё ва охират саодати экани.

84 - عن عائشة رضي الله عنها قالت قال أبو بكر رضي الله عنه يوما : والله ما على وجه الأرض رجل أحب إلى من عمر فلما خرج رجع فقال كيف حلفت أي بنية فقلت له فقال  أعز على والولد ألوط.

84. Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Абу Бакр (р.а.) бир куни «Аллоҳга қасамки, ер юзида менга Умардан кўра суюмлироқ киши йўқ», дедилар. Кейин эшикка чиқиб келдилар-да, менга қараб «Мен қандай қасам ичдим, ҳой қизим?» дедилар. Мен (қасам ибораларининг айнан ўзини қайтариб) айтганимда, у киши «Мен учун сен азизроқ! Бола қалбга яқинроқ бўлади», деди».

Шарҳ.

Кунлардан бир куни Абу Бакр (р.а.) энг яқин дўстлари Умар (р.а.)га бўлган муҳаббатларини изҳор қилиб, «Аллоҳга қасамки, ер юзида менга Умардан кўра суюмлироқ киши йўқ», дейдилар. Сўнг бир муддат ўтгач, қизлари Оиша (р.а.)га қараб, «Мен қандай қасам ичдим, ҳой қизим?» деб сўрайдилар. Оиша (р.а.)дан қасам ибораларининг айнан ўзини эшитгач, хатоларини тўғрилаб, «Бола қалбга яқинроқ ва азизроқ бўлади», дейдилар.

Албатта, дунёда киши учун фарзандидан азизроқ ва қалбига яқин инсон бўлмайди. Аммо бундан Расулуллоҳ (с.а.в.) истиснодирлар. Чунки кишининг имони комил бўлишининг шарти Расулуллоҳ (с.а.в.) дунёдаги барча нарсалардан севимли бўлмоқликларидир.

Имони комил мўъмин-мусулмонлар учун Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг ота-оналари ва фарзандларидан ҳам севикли бўлганлар. Бу рўйхатнинг бошида эса шубҳасиз Абу Бакр (р.а.) турганлар. Мазкур ривоятда эса айнан мана шу жиҳат истисно қилиб айтилганини тушунмоғимиз лозим.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Дўстига бўлган муҳаббатини ўзгалар олдида ҳам ошкор қилиши жоизлиги;
  2. Сўзидаги ноаниқликни қайтадан сўраб, аниқлаштириб олиш жоизлиги;
  3. Расулуллоҳ(с.а.в.)ни барчадан кўра кўпроқ яхши кўриш, имоннинг комил бўлиш шартларидан экани;
  4. Фарзанд кишининг қалбига энг яқин инсон экани;
  5. Фарзандлар кўнглини кўтарадиган сўзларни гапиришни унутмаслик лозимлиги.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1565

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6050

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6036

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6016

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6248

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5832

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6218

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5040

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5070

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4048

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5307

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2991

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...