Манбашунослик бўлими

| Print |
Category: Манбашунослик бўлими
Created on 02 March 2014 Hits: 22899

 Юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиб, улардан таълим, маънавий – аҳлоқий тарбия ишларида фойдаланиш учун зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий – амалий тавсиялар тайёрлайди, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

 Юртимиздан етишиб чиққан алломалар ҳаётини ва уларнинг илмий-маънавий меросини ўрганади, ноёб асарлар, қўлёзма ва тошбосма китобларни ўрганиш, тадқиқ этиш мақсадида Республикамиздаги ва хориждаги илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди.

Ўтган уч йил мобайнида ўндан ортиқ монографиялар ва илмий-оммабоп китоблар нашр қилинди.

Жумладан "Ўзбекистон – буюк алломалар юрти", "Ҳадис илмининг султони", "Буюк донишманд", "Имом ал -Бухорий", "Шаҳобуддин Умар Суҳравардий", “Илмнинг фазилати” сингари китоблар нашрдан чиқарилди.

Ўн иккита алломаларимиз ҳаёти ва асарларига бағишланган рангли плакатлар, шунингдек ўнта алломалар ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақида кирилл ва лотин алифбосида ёзилган чўнтакбоп рисолалар нашр этилди.

-1000 бетдан зиёд араб тилидаги асарлар матнлари ўзбек тилига таржима қилинди;

-200 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар газета ва журналларда чоп қилинди;

Марказда йилига тўрт марта “Имом ал-Бухорий сабоқлари” илмий-маърифий журнали ҳам нашр этилади.