Манбалар хазинаси

| Print |
Category: Бўлимлар
Created on 02 March 2014 Hits: 20870

 Нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни асл ҳолида сақлаб, аҳоли қўлида мавжуд бўлган, ноёб тарихий асарларни йиғиб олиб, таъмирга муҳтожларини таъмирлайди ва бу асарлар устида илмий тадқиқот ишларини олиб борилишини ҳамда кейинги авлодларга асл ҳолида етказилишини таъминлайди. Юз йиллар давомида маънавий бойлигимизни ўзида мужассам этган қўлёзма асарларини топиш, тадқиқ қилиш ва нашр этиш ҳозирги кунда долзарб масалалардан биридир. Унинг муҳим жиҳатларидан бири асрлар давомида мутафаккирларимизнинг ноёб ёзма мерослари яъни маънавий мулки қўлёзмаларда сақланиб қолган. Бундай улкан мерос янги авлодлар учун катта илм манбаи ва келажакдаги татқиқотлар учун муҳим манба сифатида хизмат қилади. Шундай экан давримизгача етиб келган бундай бой маънавий меросни тадқиқ этиш ва кенг илмий жамоатчиликка етказиш биз ёшларнинг асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоғи керак.

Марказда илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида  маънавий меросимиз дурдоналари бўлган қўлёзма ва тошбосма асарлари фонди ташкил этилган. Ҳозирда Марказнинг манбалар хазинасидаги китобларнинг умумий сони 700 дан зиёд .  Шулардан турли соҳаларга оид 200 та қўлёзма ва 385 та тошбосма ҳамда 125 та замонавий ноёб нашр китоблар мавжуд.

Қулёзма ва тошбосма китобларни илмий ишловдан ўтказиш, тавсиф қилиш ҳамда каталогини тузиш давом эттирилмоқда.

Ҳозирги кунда хазинага қўлёзма ва тошбосма манбаларни йиғиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Марказ манбалар хазинаси кун сайин илмий манбалар билан бойиб бормоқда, бу эса Марказда амалга ошириладиган илмий-тадқиқотларининг гарови ва битмас туганмас захираси бўлиб хизмат қилади.

Манбалар хазинаси фондидан Марказ илмий ходимлари ва тингловчилари тадқиқот ва илмий ишларида унимли фойдаланишади.

       Ўтган  йиллар давомида Марказнинг манбалар хазинаси доимий янги асарлар билан бойитиб борилмоқда. Бу ишлар аҳолидан харид қилинган ноёб асарлар ва Республикамиз фуқаролари томонидан ҳадя тариқасидаги тақдим этилган китоблар ҳисобига  амалга оширилмоқда. Хазинада тупланган асарлар асосан уч йуналишга эга. Қулёзма, тошбосма асарлар ва замонавий нашрий китоблар. Манбалар хазинасига тупланган қулёзмалар мавзулари жиҳатидан исломий илмларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган. Мавжуд китоблар, асосан, ХVI-XX асрларнинг бошларида кўчирилган ва нашр қилинган бўлиб, улар  Қуръони Каримнинг куплаб нусхалари ва тафсирлари, ҳадис ва ҳадисшунослик илмига оид манбалар, фиқҳ, ақоид, ислом тарихи ва фалсафаси, мантиқ, наҳв-сарф илмлари, назмий асарлар, қиссалар, ҳикматлар, балоғат илмига оид асарлар ҳисобланади.