Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли (Хотима)

Category: Соғлом бола ва саодат йўли
Created on 29 August 2016 Hits: 6460

Болаларнинг таълим муассасалари олдидаги бурчлари

Илм дунё ва охират шарафидир. Инсон ўзининг олий мақсадларига эришмоғи ва ҳаётлик чоғида юксак даражаларга муяссар бўлмоғи учун ёшлик давридан бошлаб илму ҳикматга қизиқиши, ихлос билан ўқиб, ўрганмоғи керак. Зеро, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиб, вафотидан кейин ҳам ўзидан ўчмас из қолдиргани, жамиятга манфаат келтиргани боис беҳисоб ажру савобларга муваффақ бўлади.

 Аксинча, ғафлату жаҳолатда ўтган умри, илмсизлиги оқибатида йўл қўйган хато ва камчиликлари, содир этган гуноҳ ва жиноятлари сабаб иккала дунёда ҳам жавобгар бўлиб, турли хил азобу-уқубатларга йўлиқади.

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло Иброҳим (алайҳиссалом) га тилидан баён қилиб:

قَالَ اللهُ تَعَالَى لِاِبْرَاهِيمَ الخَلِيلِ عَلَيْهِ السَّلَامُ: اَنَا عَلِيمٌ وَ اُحِبُّ كَلَّ عَلِيمٍ

«Мен ўзим билимдонман ва ҳар бир илмли кишини яхши кўраман»- дейди.

Илм дунёнинг саодати, маънавият ва маърифат оламининг пойдевори бўлгани учун ҳам, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам:

عن انس بن مالك رضى الله عنه قال: قاَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَ سَلَّمَ: طَلَبُ العِلْمِ فَرِيضَةٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ. رواه ابن ماجة و احمد.

«Ҳар бир мусулмон (эркак ва аёл) зиммасига илм олиш фарздир», дея васият қилиш билан бирга, риёзат чекиб, меҳнату машаққатлар билан ёшларга илм-ҳунар ўргатувчи мураббий ва муаллимлар хизматларини улуғлаб, улар шаънига қуйдаги башоратларини айтдилар. 

قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: يَسْتَغْفِرُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَوَاتِ وَ الْأَرْضِ وَ حَتَّي الْحُوتَ فِي الْبَحْرِ وَ حَتَّي النَّمْلَةِ فِي جُحْرِهَا لِمُعَلِّمِ النَّاس خَيْرًا.

«Одамларга бирон-бир яхшиликни ўргатувчи муаллим хақига еру кўкдаги борлиқ нарсалар, ҳатто сувдаги балиқлар ва инидаги чумолилар ҳам истиғфор (гуноҳни авф қилинишини сўраш) айтади».

Буюк аждодларимизнинг ҳаётлари, илм-фан, маънавият ва маданият соҳаларидаги оламшумул хизматлари ёшларга ибрат бўлмоғи керак.

Юртимизда ёшларнинг илм-ҳунар эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган, ҳукуматимиз таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида махсус дастурлар асосида давлат бюджетининг қарийб ўн, ўн икки фоизини мазкур соҳани ривожлантиришга сарфламоқда.

«Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади» (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-модда).

Ҳар бир боланинг Асосий Қомусимизда ифодаланган ушбу ҳақ-ҳуқуқлари рўёбга чиқиши учун давлат унинг бепул мажбурий ўрта ва ўрта-махсус касб-ҳунар таълими олишини кафолатлайди.

Дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларидаги хусусий мактабларда пуллик таълим тизими жорий қилинганига қарамай, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежларида бепул таълим олиш қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги тасарруфларидаги таълим муассасалари учун тайёрланган дастур ва низом асосида, тасдиқланган иш режасига  мувофиқ равишда фаолият кўрсатишларига эришиш барча маориф тизими ходимларининг бурчидир.

Дарсларга ва машғулотларга мунтазам қатнашиб, берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш, ҳамда ўзи таҳсил олаётган илм даргоҳи: университет, институт, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактабларининг илмий кенгашлари томонидан қабул қилинган низом ва қоидаларга бўйсуниш, жорий этилган тартиб-интизомга риоя қилиш талабалар ва ўқувчилар зиммасидиги асосий бурч ҳисобланади.

Илм даргоҳидаги ўқув жиҳозлари, технологик асбоб-ускуналарни авайлаб асраш, улардан эхтиёткорлик билан фойдаланиб, кўз қорачиғидай сақлаш ўқувчиларнинг вазифаси бўлиб, улар бу борадаги жавобгарликни асло унутмасликлари керак.

Статистик маълумотлар таҳлилига кўра: Дунёда бугунги кунда 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган 120 миллион бола мактабга бориш имкониятидан махрум.

Худога шукрлар бўлсинким, юртимизда болаларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрлик ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга бепул таълим-тарбия олишлари учун энг яхши моддий техник шароит ва ахлоқий муҳит билан таъминлаш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Авлодларимизнинг келажакдаги камолоти учун бу имкониятларни биз ота-оналар чуқур ҳис қилиб, масъулиятни тушунган ҳолда қадрлашимиз, фарзандларимизни ўз вақтида тўлиқ таълим олишлари учун катта аҳамият беришимиз бизларнинг ватан ва миллат олдидаги бурчимиздир.

Бош Қомусимизда кўрсатиб ўтилганидек, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги» қонун доирасида диний таълим олиш истагида бўлган йигит ва қизлар учун юртимизда 9 та ўрта-махсус Ислом билим юртлари, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ҳамда Вазирлар Махкамаси ҳузурида ташкил этилган Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Тошкент Ислом университети ва унинг қошида Ислом академик лицейи фаолият юритмоқда.

Диний билим олишни мақсад қилган ёшлар расмий диний ташкилот, муассасаларга: масжид ва мадрасаларга мурожаат қилиб, керакли маълумот ва маслаҳат ҳамда йўл-йўриқларни олишлари мумкин.

Мураббийлик ихтисосига эга бўлмаган, ҳужжати ва тажрибаси ёки ўқитувчилик услуби шаклланмаган, норасмий шахслар воситасида тақиқланган диний адабиётлардан яширинча дарс олиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш шариат ва бугунги кун талабига мутлақо зиддир.

Динимиз ҳамиша тараққиёт ва ривожланиш тарафдори бўлган. Шунга кўра кенг ва ёруғ, мухташам биноларда, давр талабига мос замонавий  технологик жиҳозлар билан таъминланган илм даргоҳларида диний билимларни дунёвий илмлар билан уйғунлаштирган ҳолда мукаммал ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Кахф сурасида Мусо (алайҳиссалом) илм ўрганиш мақсадида узоқ манзилга  ихлосу муҳаббат билан машаққат чекиб борганлари, Хизрга ((алайҳиссалом)) шогирд тушиб, ундан таълим олиш учун изн сўраганлари, мартабасини юқори даражада бўлишига, ўз қавмига пайғамбар эканликларига қарамай, камтарлик ва тиришқоқлик ила илм талаб қилганлари ҳақидаги қисса бизлар учун ибрат мактабини ўтайди.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) «Илм нурдир» дейишлари билан башариятни қоронғу зулматдан ёруғликга етаклаб, жаҳолатпарастлик, динний ақидапарастлик ва мутаасибликдан  асраб, уларни тўғри ва ҳақ йўлга бошловчи, савобу гуноҳни ҳамда ҳалол-ҳаромни ажратиб берувчи, ўз аҳлини иккала дунёда ҳам азизу мукаррам қилувчи манфаатли илмни ўрганишга даъват этиб, уни қадрлашга ишорат қилганлар.

Шу маънода Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этиб дейдилар: 

قال النبي عليه السلام: عَلَيْكُمْ بِمُجَالَسَةِ الْعُلَمَاءِ وَ إِسْتِمَاعِ كَلَامِ الْحُكَمَاءِ فَإِنَّ اللهَ تَعَالَي يُحْيِ الْقَلْبَ الْمَيِّتَ بِنُورِ الْحِكْمَةِ كَمَا يُحْيِ الْأَرْضَ الْمَيْتَةَ بِمَاءِ الْمَطَرِ.

 «Уламолар билан ҳамсуҳбат бўлиш ҳамда донолар сўзларига қулоқ солиш сизларга вожибдир. Чунки, Аллоҳ таъоло ёмғир суви сабабли ўлик ерларни тирилтиргани каби хикмат нури билан ўлик қалбларни тирилтиради».

Оилада ота-оналар, мактабда ўқитувчи-мураббийлар ва маҳаллада эса фаоллар ўзаро ҳамкорликда ишласалар, давомат мунтазамлигини таъминлашига эришилиб, бошқа нохуш ҳолатлар, айниқса, вояга етмаганлар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун катта имкониятлар яратилган бўлар эди.

Жорий йилни юртбошимиз таъбирлари ва ташаббуслари билан “Соғлом бола йили” – деб эълон қилинди.

Сиз мухтарам китобхонлар ҳукмига хавола қилинган мазкур мавзуга бағишланган ушбу рисола хотимасини ҳам юртбошимизнинг қуйидаги сўзлари билан якунлаймиз. 

“Соғлом авлод деганда, шахсан мен, энг аввало, соғлом наслни, нафақат жисмонан бақувват, шу билан бирга руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли маънавияти юксак, март ва жасур ватанпарвар авлодни тушунаман. Буюк давлатни фақат соғлом миллат ва соғлом авлодгина қура олади”.

Иншааллоҳ бу олий мақсадларга эришмоқ учун қилинаётган хизматлар ва саъй-ҳаракатларга Аллоҳ таолонинг ўзи мададкор бўлади.

 

Хулоса ўрнида...

Имкон қадар илоҳий таълимотларда битилиб, башарият бахту саодатини боиси бўлган, буюк бобокалонларимиз ўз ҳаётларига тадбиқ қилиб, бебаҳо фазл баракотларга эришган,  ҳикматлар хазинасидан жамлаб, сиз мухтарам китобхонлар ҳукмига ҳавола қилдик.

Ушбу масъулиятли ва ўта муҳим бўлган, долзарб мавзуга қўл урган камтарин ходимингиз саҳву хатоларини ислоҳидан умидвор бўлган ҳолда сизлардан дуо илинжида қолади.

Аллоҳ таоло ўз фазлу карами билан болаларимизни бахтиёр, соғлом ва саодатли бўлишини насибу рўзи қилсин.                                                        

 2-давра 3-босқич тингловчиси
 Шахрихон тумани бош имом хатиби
 Иззатуллоҳ Турғунов
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1738

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6790

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6738

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6771

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6999

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6535

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6950

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5580

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5660

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4506

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5911

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3333

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...