Етим тарбиялаганнинг фазилати ҳақида(давоми)
136 - عن أبو بكر بن حفص: أن عبد الله كان لا يأكل طعاما إلا وعلى خوانه يتيم.
136. Абу Бакр ибн Ҳафсдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ дастурхонида етим бўлмаса, таом емас эди».
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) фазилатда оталари Умар ибн Хаттоб (р.а.)дек эдилар. Чунки Ибн Умар ҳақида Абу Салама ибн Абдурроҳман «Ибн Умар вафот этганда, фазилатда отаси билан баробар эди», деганди.
Мазкур ҳадисда ҳам у зотнинг фазилатларидан бири, агар дастурхонларида етим бўлмаса, овқатланмасликлари айтилмоқда.
Ислом дини мўъминларни етимлар ва ёрдамга муҳтож кишиларни ўз нафсидан муқаддам қўядиган қилиб тарбиялаганига мазкур ривоят очиқ далил бўлади. Чунки бу каби олийҳимматлик ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди.
Ҳеч қайси бир дин Ислом дини сингари етимларга эътибор кўрсатмаган. Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Жамиятнинг энг нозик ва оғриқли нуқталаридан бири эътиборсиз, қаровсиз ёшлар ҳисобланади. Ислом дини ёшларга, хусусан, боқувчисини йўқотган болаларга жуда катта эътибор қаратди. Зеро, уларни эътиборсиз қолдириш жамият учун келажакда турли фожиаларни келтириб чиқаради. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари мана шундай тарбия асносида камолатга етган кишилар эдилар.
Уларнинг барчаси етимларга меҳрибон ва бу ишларда бошқаларга намуна эдилар. Етимларга меҳрибонлик қилиш учун, гарчи арзимас бўлиб кўринса-да, ҳар қандай имкониятдан фойдаланардилар.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
137 - عن أبى هريرة قال: قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: خير بيت في المسلمين بيت فيه يتيم يحسن إليه وشر بيت في المسلمين بيت فيه يتيم يساء إليه أنا وكافل اليتيم في الجنة كهاتين يشير بإصبعيه.
137. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Мусулмонлар ичида энг яхши уй етимга яхшилик қилинаётган уйдир. Мусулмонлар ичида энг ёмон уй етимга ёмонлик қилинаётган уйдир. Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундаймиз», деб икки бармоқлари ила ишора қилдилар».
Шарҳ:
Кишиларни етимпарварликка тарғиб қилувчи бундан катта ундов бўлмаса керак. Чунки мўъмин-мусулмонларнинг бу дунёдаги энг улуғ ва ягона мақсадлари Аллоҳ таолонинг розилигига эришиб, жаннатда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бўлишдир. Бунга эришиш эса етимларга ғамхўрлик қилиш билан бўлади.
Мана, бир қанча асрлар ўтганига қарамай, мўъмин-мусулмонлар орасида етимпарварлик ҳақидаги ҳадислар ўз кучини йўқотмаган. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин, жумладан, уруш йилларида юртдошларимиз минглаб етим болаларни ўз фарзандларидек тарбия қилганларига тарих гувоҳ.
Албатта, бу каби эзгу ишларнинг мукофоти жаннатда Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бўлишдир. Бу эса барчамизнинг орзумиздир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Етимларга ғамхурлик кўрсатилаётган уй уйлар ичида Аллоҳ таолога
энг яхшиси экани;
2. Етимларга ёмон муносабатда бўлинаётган уй уйлар ичида Аллоҳ
таолога энг ёмони экани;
3. Етимпарварварлик, жаннатга кириш учун имконият эшиги экани.
139 - عن أبى عمارة قال سمعت الحسن يقول: لقد عهدت المسلمين وإن الرجل منهم يصبح فيقول يا أهلية يا أهلية يتيمكم يتيمكم يا أهلية يا أهلية مسكينكم مسكينكم يا أهلية يا أهلية جاركم جاركم وأسرع بخياركم وأنتم كل يوم ترذلون وسمعته يقول وإذا شئت رأيته فاسقا يتعمق بثلاثين الفا إلى النار ماله قاتلة الله باع خلاقة من الله بثمن عنز وإن شئت رأيته مضيعا مريدا في سبيل الشيطان لا واعظ له من نفسه ولا من الناس.
139. Абу Уморадан ривоят қилинади:
«Ҳасан: «Мен аввалги мусулмонларни яхши биламан. Улардан бири эрталаб туриб: «Эй, аҳлим! Эй, аҳлим! Етимларингизга қаранглар, етимларингизга қаранглар! Эй, аҳлим! Эй, аҳлим! Мискинларингизга қаранглар, мискинларингизга қаранглар. Эй, аҳлим! Эй, аҳлим! Қўшниларингизга яхшилик қилинг, қўшниларингизга яхшилик қилинг!» дер эди. Энди эса яхши кишиларингиз ўтиб, сизлар кундан-кунга пастга қараб кетмоқдасиз. Қарасангиз, бир одам фосиқ бўлиб, дўзахга ўттиз минг (ақча) билан чуқурликка тушиб кетаяпди. Аллоҳ уни қатл этсин! Унга нима бўлган, ўзи? Ахир у Аллоҳ таоло берадиган насибани арзимайдиган нарсага сотаяпти-ку. Яна кимни истасанг, у ўз давлати, мол-мулкини ўринсиз ерга сарф қилаётган, шайтон йўлига кирмоқчи бўлаётганини кўрасан. Унинг ўзи ҳам инсофга келмайди ва бошқалар ҳам унга насиҳат қилмайди (ёки у бошқалар насиҳатини қабул қилмайди)», деган эди».
Шарҳ:
Ҳасан ибн Али (р.а.) олдинги ўтган мусулмонлар билан кейинги яшаётган мусулмонлар орасидаги катта фарқни куйиниб сўзламоқдалар. Чунки олдин ўтган мусулмонлар етимлар, мискинлар ва қўшниларга яхшилик қилишни ўзларининг энг муҳим вазифаларидан бири деб билишарди. Аммо кейинги мусулмонлар уларга меҳр кўрсатиш ва ғамхўрлик қилишда, иқтисодий жиҳатдан олдингилардан кўпроқ қодир бўлсалар-да, сусткашликка йўл қўйганликлари ва Аллоҳ таоло уларга берган молу-давлатларини нотўғри йўлларга сарф қилаётганлари ҳақида айтмоқдалар.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ (с.а.в.) яшаган саодат асридан сўнг кундан кунга инсонлар орасидаги ўзаро муҳаббат, меҳр-шафқат ва одамгарчилик каби фазилатлар кўтарилиб бормоқда.
Имрон ибн Ҳусай (р.а.) Набий(с.а.в.)дан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда шундай дейилади:
خيركم قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم ثم يكون بعدهم قوم يشهدون ولا يستشهدون ويخونون ولا يؤتمنون وينذرون ولا يوفون وتظهر فيهم السمن.
«Сизларнинг яхшиларингиз мен билан ҳамаср бўлганингиздир. Сўнг ундан кейингилар ва сўнг ундан кейингилар. Улардан сўнг шундай қавмлар келадики, улардан гувоҳлик сўралмаса ҳам гувоҳлик берадилар ва омонатга хиёнат қиладилар ҳамда назр қилиб, назрларига вафо қилмайдилар. Уларнинг ораларида семизлик зоҳир бўлади».[1]
Дарҳақиқат, саодат асрида ва ундан кейинги асрларда яшаб ўтган мусулмонларнинг ҳаётларини ўрганганимиз сари ҳайратдан ёқа ушлаймиз. Чунки улар, энг аввало, қилаётган амаллари холис бўлиши учун ҳаракат қилишарди. Дўсти биродарлари қарздор бўлса, дўстига билдирмасдан унинг қарзини тўлаб қўйишар, бева-бечораларга ёрдам қилишса, буни ўзларидан ўзга киши билмас, агар нафл ибодатларни қилсалар, ҳатто буни умр йўлдошларига ҳам сездирмасдан амалга оширишар эди. Вақт ўтгани сари бу каби фазилатлар инсонлар орасидан кўтарилиб бормоқда. Минг афсуски, бу каби фазилатли, холис яхшиликларнинг айримларини ҳаётимизда кузатмасак, деярли уларнинг барчаси узоқ тарих зарварақларида қолиб кетмоқда.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
140 - عن أسماء بن عبيد قال: قلت لابن سيرين عندي يتيم قال: اصنع به ما تصنع بولدك اضربه ما تضرب ولدك.
140. Асмо ибн Убайддан ривоят қилинади:
«Ибн Сийрийнга «Қарамоғимда бир етим бола бор», дедим. У «Ўз болангга қандай қарасанг, қўлингдаги етимга ҳам шундай қарагин. Ўз болангни нима учун урсанг, у етим болани ҳам шунинг учун ургин!» деди».
Шарҳ:
Муқаддас динимизнинг аҳкомларига кўра, бир киши зиммасида ўз фарзанди олдида қандай мажбурият ва масъулиятлар бўлса, етимни ўз қаромоғига олиш билан унинг зиммасига худди шундай жавобгарликлар юкланади. Шу сабабли етимни кафилликка олувчи киши ўз фарзандига қандай муносабатда бўлса, қарамоғидаги етим болага ҳам худди шундай муносабатда бўлиши лозим.
Ўрни келганда етимга одоб бериш учун ўз фарзандини урганидек уришга ижозат ҳам берилади. Бу эса етимни худбин ва ахлоқсиз бўлишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
138 - عن أبى إسحاق قال: سمعت عبد الرحمن بن ابزى قال: قال داود: كن لليتيم كالأب الرحيم واعلم أنك كما تزرع كذلك تحصد ما أقبح الفقر بعد الغنى وأكثر من ذلك أو أقبح من ذلك الضلالة بعد الهدى وإذا وعدت صاحبك فأنجز له ما وعدته فإن لا تفعل يؤرث بينك وبينه عداوة وتعوذ بالله من صاحب إن ذكرت لم يعنك وإن نسيت لم يذكرك.
138. Абдурроҳман ибн Абзадан ривоят қилинади:
«Довуд«Eтим болага меҳрибон отадек бўл! Билгинки, нимани эксанг ўшани ўрасан. Бойликдан кейин камбағал бўлиб қолиш жуда ёмон. Бундан ҳам ёмонроқ ёки хунукрок нарса тўғри йўлни топгач, кейин эгри йўлга ўтиб қолишдир. Суҳбатдошингга бир нарса ваъда қилсанг, ўшани амалга ошир! Ваъда қилган нарсангни амалга оширмасанг, орангизда адоват пайдо бўлади. Сен муҳтож бўлсанг, сенга ёрдам бермайдиган ва унутсанг, эсингга солмайдиган дўстдан Аллоҳдан паноҳ сўра!» деди».
Шарҳ:
Абдурроҳман ибн Абза томонидан ривоят қилинган хабарда ҳазрати Довуд алайҳис саломнинг пурмаъно сўзлари келтирилди. Аллоҳ таолонинг илоҳий қонунига кўра, ҳар бир киши нимани экса, ўшани ўради, яъни яхшилик қилса, ажр, мукофот ва ёмонлик қилса, азоб-уқубат олади.
Дўстлар билан самимий бўлиш, дўстлик алоқаларига қатъий амал қилиш нафақат Ислом динида, балки олдинги ўтган барча динларда ҳам тарғиб қилинган матлуб иш саналади.
Хабарнинг мавзуга оид томони, Довуд алайҳис салом кишиларни етимларга ўз отасидек меҳрибон бўлишга буюрганлар. Дарҳақиқат, пайғамбарлар ҳеч қачон илоҳий амр бўлмаса, бирор ишга, амалга буюрмаганлар. Бу борада уларнинг таълимоти, муқаддас ислом динимиз таълимотлари билан бир хил. Чунки, пайғамбарларнинг шариати бир, озуқа оладиган илоҳий манбаси бирдир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
Етимларга ўз отасидек меҳрибонлик кўрсатиш яхши амал экани;
Ҳидоятдан сўнг залолатга кетишнинг фожеалиги;
Ваъда берилса, уни бажариш лозимлиги;
Аллоҳ таолодан вафоси йўқ дўстдан асрашини сўраш кераклиги.
141 - عن عوف بن مالك عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : أنا وامرأة سفعاء الخدين امرأة آمت من زوجها فصبرت على ولدها كهاتين في الجنة.
141. Авф ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади:
«Набий (с.а.в.) «Мен билан эридан бева қолиб, (ҳаёт қийинчиликларидан) юзи сарғайган ва (турмуш қилмасдан) болаларини сабр билан тарбия қилаётган аёл жаннатда шундай бўламиз», деб икки бармоқларини бир-бирига жипс қилиб кўрсатдилар».
Шарҳ:
Дунёда фарзандлар учун онадан меҳрибонроқ зот бўлмаса керак. Турмуш ўртоғидан айрилганда ҳаётнинг турли синовларига бардош берган, ўз роҳатидан воз кечиб, фарзандларининг келажаги учун ўзининг умрини бағишлаган аёлнинг мукофоти жаннат, нафақат жанат, балки ундаги юксак мақом – Расулуллоҳ (с.а.в.) билан жанатда бир мақомда туриш башоратини Пайғамбаримиз (с.а.в.) хабар бердилар. Дарҳақиқат, бундай юксак даражага етишнинг ўзи бўлмайди. Ислом динида бола тарбияси энг муҳим вазифалардан бири саналади. Зеро, бу башорат замирида ҳам отадан етим қолган фарзандларни бошқага зориқтирмасдан тарбиялашдек масъулиятли вазифа турибди. Бунинг уддасидан чиқиш ҳар бир аёлга муясар бўлмайдиган ишдир. Агар етим қолган фарзандлар тарбиясида эркак кишининг таъсири ижобий аҳамиятга эга бўлса, эридан бева қолган аёл фарзандлари тарбиясининг ислоҳи учун солиҳ кишига турмушга чиққани афзалроқ. Аммо, бева аёлнинг турмуш қуриши фарзандлари тарбиясига нотўғри таъсир қилса, унда у аёл, ҳадисда айтилганидек, фарзандлари учун яхши ва салоҳиятли йўлни танлагани маъқулроқдир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
142 – عن شميسة العتكية قالت: ذكر أدب اليتيم عند عائشة رضي الله عنها فقالت:
إني لأضرب اليتيم حتى ينبسط.
142. Шумайсат Аткийядан ривоят қилинади:
«Оиша (р.а.) ҳузурларида етим боланинг одоби тўғрисида гапирилди. Шунда у«Мен етимни тўғри йўлга кириб, адаб олгунича ураман», деди».
Шарҳ:
Албатта, бола яхши одоб ўрганса, катта бўлганида шу одоби туфайли ҳурматга эга бўлади. Аммо ёш бола ўзига нима ёмон ва нима яхши эканлигини ажратолмайди. Боланинг келажаги учун уни яхши йўлларга бошқариш, агар хоҳламаса, уни мана шу йўлга мажбурлаш тарбия усулларидан бири ҳисобланади. Бу усул исломда барчага, етимга ҳам, етим бўлмаганга ҳам баробардир. Аммо, тарбия бериш мақсадида уни уриш етимни кафилликка олган киши томонидан зулм бўлиб қолмаслиги лозим, зеро, зулм сабабли боланинг дийдаси қотиб, атрофидаги инсонларга нисбатан нафратда улғаяди. Мазкур ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг завжалари Оиша (р.а.) етим болага одоби ва таълимини ислоҳ қилиш учун ҳамда уни келажакда жамият учун керакли инсон бўлиб вояга етиши учун гоҳида қаттиққўллик қилишларини айтмоқдалар.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
27-07-2018 Hits:1491
26-07-2018 Hits:5912
25-07-2018 Hits:5653
17-07-2018 Hits:5691
16-07-2018 Hits:5548
06-07-2018 Hits:5594
04-07-2018 Hits:5586
27-06-2018 Hits:5490
04-06-2018 Hits:5600
Бугун, 14 март куни ҳиндистонлик меҳмонлар Самарқанд шаҳрига етиб келдилар. Уларни Самарқанд вилоят вакиллиги мутасаддилари кутиб олиб, расмий музокаралар олиб бордилар.
27-07-2018 Hits:1656
The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center and the US Institute of... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6451
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6399
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6409
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6645
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6205
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6585
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5338
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5383
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4284
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...
17-07-2018 Hits:5606
Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...
04-06-2018 Hits:3183
Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...