Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-15

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 26 August 2016 Hits: 8501

18-боб

( باب لعب الصبيان بالجوز )

Болаларнинг ёнғоқ ўйнаши ҳақида

1297 - عن إبراهيم قال : كان أصحابنا يرخصون لنا في اللعب كلها غير الكلاب

قال أبو عبد الله يعني للصبيان .

1297. Иброҳимдан ривоят қилинади:

«Дўстларимиз бизга ит ўйнатишдан бошқа ўйинларга рухсат берар эдилар. Абу Абдуллоҳ «Бу ёш болаларга», деди».

 Шарҳ:

Саҳобалар ёш болаларга зарарсиз ўйинларга рухсат берганлар. Ёнғоқ уйини ҳам шулар жумласидан бўлгани учун мазкур бобга киритилган бўлса керак.

1298 - عن أبى عقبة قال : مررت مع بن عمر مرة بالطريق فمر بغلمة من الحبش فرآهم يلعبون فأخرج درهمين فأعطاهم .

1298. Абу Ақобадан ривоят қилинади:

«Мен Ибн Умар билан кетаётиб, бир тўда ҳабаш болаларнинг олдидан ўтдик. Ибн Умар уларнинг ўйнаёттанларини кўриб, ёнидан икки дирҳам чиқариб, уларга берди».

Шарҳ:

Бу ҳадисда ҳам болаларнинг ўйинига рухсат берилгани ва ҳатто улар рағбатлантирилганини ҳам кўришимиз мумкин.

19-боб

( باب فضل من يعول يتيما )

Етим тарбиялаганнинг фазилати ҳақида

131 - عن أبى هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم : الساعى على الأرملة والمساكين كالمجاهدين في سبيل الله وكالذى يصوم النهار ويقوم الليل.

131. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Набий (с.а.в.) «Бева хотинлар ва мискинларга ёрдам қилиш учун ҳаракат қилувчи киши Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчилар ва кундузи рўзадор, кечасини қоим қилган кишилардек савобга эгадир», дедилар».

Шарҳ:

Ёрдамга муҳтож кишиларга ёрдам бериш ҳар бир мусулмоннинг вазифаси саналади. Айниқса, улар бева аёллар ва бечораҳол кишилар бўлса. Чунки аксар ҳолларда бева аёллар турмуш ўртоқларидан сўнг танг аҳволда қоладилар. Бундай ҳолатда бева қолган муслима аёлга ёрдам қўлини чўзиш, ҳар бир мусулмон киши учун савобли иш саналади. Ҳатто бунинг ажри Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи ва нафл ибодатларни амалга оширувчи кишининг савобига тенг бўлади.

Мискинларга ҳам ёрдам қўлини чўзиш, уларни ҳаётда ўз ўрниларини топиб олишларига кўмаклашиш мусулмонлар учун энг савобли амаллардан ҳисобланади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.  Бева-бечораларга кўмак бериш савобли иш экани;
  2. 2.  Уларга ёрдам бериш сабабли кишининг катта ажрга эга бўлиши.

 

132 - أن عائشة زوج النبي صلى الله عليه و سلم قالت: جاءتنى امرأة معها ابنتان لها فسألتنى فلم تجد عندي إلا تمرة واحدة فأعطيتها فقسمتها بين ابنتيها ثم قامت فخرجت

فدخل النبي صلى الله عليه و سلم فحدثته فقال من يلي من هذه البنات شيئا فأحسن اليهن

 كن له سترا من النار.

132.Набий (с.а.в.)нинг завжалари Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Менинг ҳузуримга икки етим қизини олиб, бир аёл келди. «Бир нарса беринг!» деб сўради. Унга бир дона хурмодан бўлак нарса топиб беролмадим. Аёл хурмони олиб, икки қизига бўлиб берди сўнг ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Набий(с.а.в.) келганларида бу ҳақда у зотга сўзлаб бердим. У зот (с.а.в.). «Кимда ким қизларга мана шундай валий бўлса ва уларга яхшилик қилса, улар у учун дўзахдан тўсиқ бўлади», дедилар».

Шарҳ:

Араб тилида «етим» деб балоғат ёшига етмасдан отаси вафот этган ва онаси билан қолган болага айтилади. Одатда, етимлар меҳр-шафқат ва ҳимояга муҳтож кишилар саналишади. Муқаддас динимизда етимпарварлик, унинг фазилати ҳақида ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келган. Аммо бу ҳадиси шарифдан нафақат ўзганинг, балки ўзининг етим фарзандларига ҳам меҳрибон-ғамхўр бўлишнинг фазилати баён қилинмоқда. Ўз етим фарзандларини ташлаб қўймасдан, уларни парваришлаб, вояга етказган онага бу фарзандлар дўзахдан тўсиқ бўладилар.

Динимизда яхшилик қилиш муҳим омил саналади ва бошқаларни ҳам бунга даъват қилинади. Ҳатто бизлар зиммамиздаги вазифамиз сифатида адо қиладиган ишларга ҳам Аллоҳ таоло ўз марҳаматидан ажр-савоблар берар экан.

Бу ва бу каби ҳадисларни ўрганар эканмиз, Аллоҳ таоло бандаларига нечоғлик меҳрибон эканлиги яна бир бор гувоҳ бўламиз.

 Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Муҳтожларга ёрдам беришсавобли иш экани;
  2. Дунёда ота-онадан кўра меҳрибонроқ киши бўлмаслиги;
  3. Етимлар ўзиники бўладими ёки ўзганикими, уларга ғамхўр бўлиш лозимлиги;
  4. Қилинган яхшилик холис бўлса, ҳеч қачон мукофотсиз қолмаслиги;
  5. Қиёмат кунида етимлар ўзларига ғамхўрлик қилган кишилар учун дўзахдан тўсиқ бўлишлари.

 

133 - أم سعيد بنت مرة الفهري عن أبيها عن النبي صلى الله عليه و سلم قال: أنا وكافل اليتيم في الجنة كهاتين أو كهذه من هذه شك سفيان في الوسطى والتي تلي الإبهام .133.

Умму Саъийд бинти Мурра ал Феҳрий отасидан ривоят қилади: Набий(с.а.в.) «Мен ва етимнинг

кафили жаннатда худди мана бу иккисидек ёки бу билан бу кабидир», дедилар.Суфёнўрта ва бошмалдоқдан кейинги (кўрсатгич) бармоқ ҳақида шак қилди» [1].

Шарҳ:

Ислом дини етимларга ғамхўрлик қилишга алоҳида эътибор қаратади. Аллоҳ таолонинг муборак каломида ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳадис шарифларида яхшилик қилиш лозим бўлган бир қанча тоифадаги кишиларнинг номлари келтирилганда, шулардан бир тоифаси етимлар экани айтилади.

 Жамиятда атрофидаги инсонларнинг ёрдамига энг муҳтож қатлам етимлар ҳисобланади. Чунки уларда ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишлари учун ҳаётий тажриба, куч-қувват, илм ва салоҳият етарли эмас. Мана шундай мурғак инсонни ҳаётга тайёрлаб, уни жамият сафига қўшиш осон иш эмас. Бунинг учун етимни ўз кафиллигига олган кишидан узоқ йиллик машаққатли меҳнат талаб қилинади.

Ана шундай машаққатларни енгиб ўтган ва ўз кафиллигидаги етимни солиҳ, одоб-ахлоқли, иймон-эътиқодли, илму салоҳиятли ва жамият учун керакли инсон қилиб тарбиялаган кишининг мукофоти Расулуллоҳ (с.а.в.) билан жаннатда қўшни бўлиш экан.

Дарҳақиқат, қиёматгача келадиган барча мусулмон уммати учун Расулулоҳ (с.а.в.) билан жаннатда бирга бўлишданда улкан мукофот йўқ.

Ҳозиргача дунёда асосий аҳолиси Ислом динига мансуб бўлган давлатлар ва бой-бадавлат мўъмин-мусулмонлар етимларга ёрдам қўлини чўзишда барчага намуна бўлиб келмоқдалар.

Шунингдек, етимни кафилликка олувчи инсонни жаннатда Пайғамбар алайҳис салом билан ёнма-ён бўлишининг иккинчи сабаби шуки, Пайғамбар алайҳис салом дин-диёнатдан, охират ва иймондан бехабар кишиларга тўғри йўлга бошловчи муршид, ҳақ билан ботилни ажратиб берувчи муаллим вазифасида келганлар. Етимни кафилликка олувчи кишининг зиммасида ҳам худди шундай вазифаларни бажариш масъулияти туради. Агар ана шу вазифаларни бажарса, Пайғамбар алаҳис саломга эргашган саналади ва жаннатда ҳам у зот (с.а.в.) билан бирга бўлади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Етимларга меҳрибон бўлишга интилиш;
  2. Етимларга доим эътиборли бўлиш;
  3. Етимни кафилликка олиш ўта масъулиятли вазифалардан бири эканлиги;
  4. Етим болани тарбиясига олиш – жаннатда Расуллоҳ (с.а.в.) билан ёнма-ён бўлиш учун берилган улкан имконият эканлиги;
  5. Расулуллоҳ (с.а.в.)га жаннатда уммат орасидан ўзига қўшни бўладиган кишиларни танлаш имконияти берилгани.

 

134 - عن الحسن: أن يتيما كان يحضر طعام بن عمر فدعا بطعام ذات يوم فطلب يتيمه فلم يجده فجاء بعد ما فرغ بن عمر فدعا له بن عمر بطعام فلم يكن عندهم فجاءه بسويق وعسل فقال دونك هذا فوالله ما غبنت يقول الحسن وبن عمر والله ما غبن.

134. Ҳасандан ривоят қилинади:

«Ибн Умар ҳар доим таом ейдиган вақтларида бир етим бола келиб, у билан биргаликда овқатланарди. Кунларнинг бирида у таом келтиришларини буюрди, етимни ҳам таклиф қилиб, уни топа олмади.  Ибн Умар овқатни еб бўлгач, у келди. Ибн Умар унга овқат келтиришларини буюрди, аммо овқат қолмаганди. Унга талқон билан асал олиб келинди. Шунда Ибн Умар болага қараб «Мана буларни тановул қил! Аллоҳга қасамки, сен зиён кўрмадинг», деди. Ҳасан «Аллоҳга қасамки, Ибн Умар ҳам камчиликка учрамади», деди».

Шарҳ:

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг олий мактабларида таҳсил олиб, у зотнинг хулқу сийратлари ва суннатларини ўзида мужассам қилишга интилган буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.)нинг одатларидан бири ейдиган ҳар бир таомини етим билан бирга истеъмол қилар эдилар. Ана шундай одатий кунларининг бирида таом ҳозир қилинди, аммо таомни у билан бирга ейдиган етим бола топилмади. Иложсиз қолган Абдуллоҳ таомни едилар. Бир оз муддатдан кейин у етим бола келди, аммо таом тугаган эди. Юксак хулқ соҳиби Абдуллоҳ ибн Умар етим боланинг истеъмоли учун тугаб қолган таомдан кўра тансиқроқ таом – асал билан талқонни олдига қўйдилар ва «Мана булардан ол! Аллоҳга қасамки, сен зиён кўрмадинг, аксинча, тугаб қолган таомдан кўра, тансиқроғи сенга насиб қилди», дедилар.

Бу ривоятни сўзлаб берувчи Ҳасан: «Ибн Умар ҳам зиён қилмадилар», деди. Чунки, у киши яхши гап ва ширин таом билан боланинг кўнглини кўтариб, савобга эга бўлгандилар.

Албатта, бу каби зотлар ҳаётида барчамиз учун улкан ибрат мавжуд.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Саҳобаларнинг ҳаётидан ўрнак олиш;
  2. Сахийликни ўзига одат қилиш;
  3. Меҳмонни ҳурмат билан кутиб олиш;
  4. Етим учун иложи бўлса, алоҳида тансиқ таом ҳозирлаш;
  5. Етимга унинг қалбини хурсанд қиладиган муомалани қилиш.
Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Суфённинг иккиланишлари, бармоқларининг қайси бирини ёнма-ён кўрсатганлари ҳақидадир. 

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5285

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4859

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...