Халқаро алоқалар бўлими

| Print |
Category: Бўлимлар
Created on 02 March 2014 Hits: 20167

 Имом Бухорий халқаро маркази халқаро миқёсда илмий конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказишни, халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этишини таъминлайди ҳамда Имом Бухорий мероси ва ҳадис илмини ўрганиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

Ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий, Имом Термизий сингари юртимиздан етишиб чиққан ҳадисшунос алломалар меросини ҳар томонлама теран ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилишни халқаро миқёсда амалга оширишни таъминлаш.

Жаҳон ҳадисшунослик илми ривожидаги ютуқлар билан мунтазам танишиб бориш асосида ҳадисшунослик илмининг янги методларини халқаро миқёсда тарғиб этиш ва жаҳон ҳадисшуносларининг тажрибаларини ўрганиш мақсадида халқаро илмий анжуманлар ўтказиш.

Юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тизимли асосда тадқиқ этиш,улардан диний таълим ўқув қўлланмалари, илмий-амалий тавсиялар тайёрлаш юзасидан марказда амалга оширилган ишларни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун илмий тадқиқот натижаларнинг чет тилларга, хусусан инглиз ва рус тилларига таржима қилиб, бу таржималарни жаҳоннинг нуфузли илмий журналларида нашр эттириш.

Юртимиздан етишиб чиққан муҳаддисларнинг ҳаёти, илмий мероси ва ҳадис илмини ўрганиш борасида тутган йўллари бўйича тадқиқот ишларини олиб боришда, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мутафаккирларимиз илмий меросини чет элларда нашр эттиришни ташкил этиш.

Марказда тўпланган тажрибаларни хорижий мамлакатлар илмий жамоатчилигига таништириш мақсадида халқаро алоқаларни ривожлантириб, халқаро илмий анжуманлар: симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари, илмий стажировкалар, учрашувлар ўтказишни ташкил этиш;

Халқаро миқёсдаги илмий грантлар олиш учун илмий-тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Жаҳондаги илмий марказлар билан интернет тизими орқали алоқалар ўрнатиш ва чет элларда Имом Бухорий халқаро марказининг филиалларини ташкил этиш.