Ахборот-ресурс маркази

| Print |
Category: Бўлимлар
Created on 02 March 2014 Hits: 18298

Юқорида кўрсатилган бўлимлар фаолиятининг мукаммал  бажарилишини таъминлаш мақсадида замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятларини яратади ҳамда тегишли илмий ва услубий тавсияларни тайёрлайди.

Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.

Миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб этиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.

Ахборотларга бўлган талабга мувофиқ ва АРМ маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлардан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумотларнинг электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.

Ахборот жараёнларининг замонавий технологияларини ва компютерлаштиришни жорий этиш асосида ишларни такомиллаштириш.

Мутахассислик ва йўналишлар бўйича ва фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ АРМ фондини шакллантириш. Маълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.

АРМ хизматлари рўйхатини кенгайтириш, техник жиҳозлаш, ахборот жараёнларини компютерлаштириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва соҳани ривожлантириш борасида илмий тадқиқотлар олиб бориш.