Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Имом Бухорий халқаро маркази

Category: Марказ ҳақида маълумот
Created on 01 March 2014 Hits: 16392

 ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО МАРКАЗИ

  Муқаддас ислом дини ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг улкан меросини илмий асосда ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилигига тарғиб этиш, азалий миллий қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш асосида ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида:

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2008 йил 23 майдаги ПҚ № 875-сонли қарорига мувофиқ Имом Бухорий халқаро маркази ташкил этилган.

  Имом Бухорий халқаро маркази Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳудудидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг ёнида бунёд этилган.

  Имом Бухорий халқаро маркази асосан қуйидаги икки йўналиш бўйича фаолият юритади:

  Илмий тадқиқотлар йўналиши.

  Малака ошириш ўқувлари йўналиши.

  Илмий тадқиқотлар йўналиши иккита бўлимдан ташкил топган ва  қуйидаги фаолиятни амалга оширади:

  Ҳадисшунослик бўлими. Ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини, Имом Бухорий ва Имом Термизий каби буюк муҳаддис-алломаларнинг илмий-маънавий меросини ҳар томонлама теран ўрганиб кенг жамоатчиликка тарғиб қилади.

  Манбашунослик бўлими. Юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган манбаларни тадқиқ этиб, улардан таълим, маънавий – аҳлоқий тарбия ишларида фойдаланиш учун зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий – амалий тавсиялар тайёрлайди, қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

  Юртимиздан етишиб чиққан алломалар ҳаётини ва уларнинг илмий-маънавий меросини ўрганади, ноёб асарлар, қўлёзма ва тошбосма китобларни ўрганиш, тадқиқ этиш мақсадида Республикамиздаги ва хориждаги илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўяди

  Ўтган уч йил мобайнида ўндан ортиқ монографиялар ва илмий-оммабоп китоблар нашр қилинди;

·           Жумладан "Ўзбекистон – буюк алломалар юрти", "Ҳадис илмининг султони", "Буюк донишманд", "Имом ал -Бухорий", “Илмнинг фазилати” сингари китоблар нашрдан чиқарилди.

·           Ўн иккита алломаларимиз ҳаёти ва асарларига бағишланган рангли плакатлар, шунингдек ўнта алломалар ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақида кирилл ва лотин алифбосида ёзилган чўнтакбоп рисолалар нашр этилди.

·           4000 бетдан зиёд араб тилидаги асарлар матнлари ўзбек тилига таржима қилинди;

·           200 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар газета ва журналларда чоп қилинди;

  Марказда йилига тўрт марта “Имом ал-Бухорий сабоқлари” илмий-маърифий журнали ҳам нашр этилади.

  Малака ошириш ўқувлари бўлими. Юртимиздаги масжидларда фаолият кўрсатаётган имом хатибларнинг билим тажрибаси, касб малакасини ошириш ва дунёвий фанларни ўқитиш бўйича ўқув – услубий ишларни амалга оширади. Шу пайтгача Республикамизнинг барча вилоятларидан келган мингдан ошиқ имомлар ўзларининг дунёвий илмлар бўйича малакаларини оширишди. Ўқиш муддати 2 ой. Ҳар даврада 60 та имом таълим олишади.

  Марказда илмий тадқиқотлар ва малака оширишнинг самарадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги бўлимлар ҳам фаолият юритади:

  Халқаро алоқалар бўлими. Имом Бухорий халқаро маркази халқаро миқёсда илмий конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказишни, халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этишини таъминлайди ҳамда Имом Бухорий мероси ва ҳадис илмини ўрганиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

  Ахборот-ресурс маркази. Юқорида кўрсатилган бўлимлар фаолиятининг мукаммал  бажарилишини таъминлаш мақсадида замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятларини яратади ҳамда тегишли илмий ва услубий тавсияларни тайёрлайди.

  Манбалар хазинаси. Нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни асл ҳолида сақлаб, аҳоли қўлида мавжуд бўлган, ноёб тарихий асарларни йиғиб олиб, таъмирга муҳтожларини таъмирлайди ва бу асарлар устида илмий тадқиқот ишларини олиб борилишини ҳамда кейинги авлодларга асл ҳолида етказилишини таъминлайди. 

  МАРКАЗДА: Иккинчи қаватда юз ўринга мўлжалланган замонавий видео проектор ва масофавий таълим технологияси билан машғулотлар ўтиш учун жиҳозланган катта ўқув зали тингловчиларга хизмат кўрсатади.

  Малака ошириш ўқувлари бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб, тасдиқланган дастур ва ўқув режа асосида Марказ тингловчилари малака ошириш ўқувларини замонавий технологиялар асосида ўтишни таъмин этишлари учун барча шароитлар яратилган.

  Тадқиқот ишлари бўйича Ҳадисшунослик ва Манбашунослик бўлимларида илмий тадқиқот олиб бориш учун керакли жиҳозлар билан таъминланган шинам хоналар мавжуд. Марказнинг илмий ходимлари Манбалар хазинасидаги мавжуд қўлёзма ва тошбосма асарлардан фойдаланиб, илмий тадқиқотларини олиб боради. Тадқиқот ишларини кенг қамровли бўлишни таъминлаш учун компьютер, электрон кутубхона ва интернет сайтлари ҳам ишлаб турибди.                                                                                            

  Халқаро алоқалар бўлимида халқаро миқёсда илмий конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ташкил этиш ва бошқа марказлар билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

  Марказнинг халқаро алоқалар бўлими дунёнинг кўплаб етакчи давлатларидаги йирик илмий тадқиқот марказлари ва университетлар билан  кўп қиррали алоқаларни йўлга қўймоқда.

  Шунингдек, Марказ биносининг ёнида олтмиш ўринга мўлжалланган қулай ва шинам ошхона  ҳам тингловчи ва марказ ходимларига хизмат қилиб турибди.

  Барча қулайликларга эга бўлган ўнта икки қаватли коттеджларда Марказ илмий ходимлари,  профессор-ўқитувчилари ҳамда маърузачи-меҳмонлар яшашади.

  Марказда таълим олаётган тингловчиларнинг яшашлари учун барча шароитларни ўзида мужассам қилган, олтмиш ўринга мўлжалланган икки қаватли ётоқхона тингловчилар хизматидадир. Ётоқхона биносида тингловчиларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитилган маънавият хонаси, компьютер хонаси, спорт майдончаси, ётоқхона фойесида эса юртимиз ва дунёдаги бўлаётган воқеалардан хабардор бўлишлари учун телевизор ва тиббиёт хонаси ҳамда буфет мунтазам ишлаб турибди.

  Имом Бухорий халқаро марказининг веб-сайти: www.bukhari.uz

  Имом Бухорий халқаро марказининг электрон почтаси: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

  Телефон: 8-366-673 31 35;  8595 500 30 46

  Факс: 8-366-673 31 78

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5530

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5684

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5364

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5696

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4673

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4725

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3870

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...