Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-10

Category: Соғлом бола ва саодат йўли
Created on 18 July 2016 Hits: 5147

Ота-онага итоат

Мўмин мусулмонлар ота-оналарига ҳамиша меҳрибон, раҳмдил ва шавқатли бўлганлар. Чунки, уларга бу фазилатлар муқаддас китоб Қуръони карим оятлари ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак суннатлари орқали таълим берилган. Ота-онага яхшилик қилиш, уларга итоатда бўлиб, хизматларини қилиш, дуоларини олиб, розилигини топиш фарзандлар зиммасидаги энг муҳим шаръий бурчларидан биридир.

 Муҳаммад алайҳиссалом 40 ёшида пайғамбарлик мақомига мушарраф бўлган бўлсалар, “Исро” сураси 52 ёшларида нозил бўлган. Демак, ота-онасидан гўдаклик чоғидаёқ етим қолиб, камолга етган зотга ярим аср умр кечирган вақтида “ота-онага яхшилик қилинг” деган, ҳукмни хитоб қилиниши, бу умумий маънода қиёмат кунига қадар келадиган барча уммати Исломга қилинган хитобдир.

“Исро” сурасининг 23-ояти:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا (۲۳)

“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишликни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг  бири ёки ҳар иккиси сенинг ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” демагин ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт!” (Исро, 23).

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا (۲۴) رَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِنْ تَكُونُوا صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلْأَوَّابِينَ غَفُورًا (۲۵) وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا (۲۶)

“Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва (дуода) айт: “Эй, Роббим! мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро, 24).

Аллоҳ таоло “Ахқоф” сурасининг 15-оятида одамларни ота-оналарига яхшилик қилиши лозимлиги хусусидаги буйруқни айтиб, онанинг хомиладорлик асносидаги чеккан изтироблари ва руҳий кечинмалари, тўлғоқ вақтидаги азоблари ҳамда эмизиш давридаги машаққатлари ҳақида эслатиб, туғилган гўдак улғайиб баркамол инсон бўлиб етишгач, Парвардигори оламдан илтижо қилиб, берган неъматлари эвазига шукр қилишни ва солиҳ амалларни адо этишга тавфиқ сўрашни ҳамда ўзидан тараладиган зурриётларни ҳам салоҳиятли бўлишни айтиб, дуо қилишга таълим беради.

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ إِحْسَانًا حَمَلَتْهُ أُمُّهُ كُرْهًا وَوَضَعَتْهُ كُرْهًا وَحَمْلُهُ وَفِصَالُهُ ثَلَاثُونَ شَهْرًا حَتَّى إِذَا بَلَغَ أَشُدَّهُ وَبَلَغَ أَرْبَعِينَ سَنَةً قَالَ رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَى وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ (۱۵)

“Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлиб, қийналиб туққандир. Унга ҳомиладор бўлиш ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир. Энди қачон у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Парвардигорим, мени Сен менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга муваффақ этгин ва Ўзинг мен учун зурриётимга ҳам яхшилик қилгин (яъни фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин). Албатта мен Сенга (қилган барча гуноҳларимдан) тавба қилдим ва албатта мен мусулмонлардандирман”, деди”. (Аҳқоф, 15).  

Отанинг боласи ҳақида қилган дуосини қабул бўлишини исботи, Закариё алайҳиссаломнинг ўғли Яхё алайҳиссалом мисолларида яққол намоён бўлади.

Ота ҳали туғилмаган фарзанди ҳақида “Эй, Парвардигор, менга ҳузурингдан покиза зурриёт бер, Сен албатта, дуони эшитгувчисан”, деб қилган илтижолари туфайли Худо унга Яҳё исмли ўғил фарзанд инъом қилди. Дуоларини баракотидан гўдаклик чоғидаёқ унга илму ҳикмат ато этди. (Яҳё алайҳиссалом 3 ёшида “Таврот” китобини бемалол ўқиганлиги ҳақида “Тафсир ан-Насафий” китобида маълумот келтирилган) ва яна унга даргоҳи илоҳийдан меҳр ҳамда поклик берилиб, у ўта тақводор, улуғ бир инсон яъни, пайғамбар  бўлди.

“Марям” сурасининг 14-15 оятларида Яҳё алайҳиссалом тўғрисида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қиладиким:

وَبَرًّا بِوَالِدَيْهِ وَلَمْ يَكُنْ جَبَّارًا عَصِيًّا (۱۴)وَسَلَامٌ عَلَيْهِ يَوْمَ وُلِدَ وَيَوْمَ يَمُوتُ وَيَوْمَ يُبْعَثُ حَيًّا (۱۵)

“У ота-онасига меҳрибон бўлди. Жабр қилувчи итоатсиз бўлмади. Унга туғилган кунида ҳам вафот этган кунида ҳам қайта тириладиган (қиёмат) кунида ҳам салом  (омонлик) бўлур”. (Марям, 14-15).

Исо алйҳиссалом тилидан яна “Марям” сурасининг 32-оятида

وَبَرًّا بِوَالِدَتِي وَلَمْ يَجْعَلْنِي جَبَّارًا شَقِيًّا (۳۲)

“Шунингдек (мени) онамга меҳрибон (қилди) ва мени такаббурли, бадбахт қилмади”. (Марям, 32)

Ота-онага қандай муомила қилишлик борасида оддий инсонлар учун бу катта мактаб бўлади. Ота-оналаримизга биз фарзандлар меҳру муҳаббат ва мурувват  кўрсатишлик билан бирга, доимо уларга итоатда бўлиб ҳақларига дуолар қилишликни ҳам пайғабарлар ҳаётларидан ўрганамиз.

Пайғамбарлар ота-оналарига меҳрибон, раҳм-шавқатли бўлиб, ҳеч қачон уларга итоатсизлик ёки қўполлик қилмаганлар, ҳатто, Исмоил алайҳиссаломни отаси Иброҳим алайҳиссалом қурбонлик қилиш учун олиб кетаётган вақтда ҳам.

Улар Аллоҳнинг амрига бўйинсинишиб, Уни ҳукмини бажаришга рози бўлишди. Яъни: ота дунёдаги ўзи учун энг азиз ва энг суюкли бўлган фарзандини Худо йўлида қурбонлик қилишга рози бўлса, ўғил ҳам бу йўлда отаси амрига итоат қилиб, жонини қурбон қилишга тайёр эканлигини амалда кўрсатди.

فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَى فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانْظُرْ مَاذَا تَرَى قَالَ يَا أَبَتِ افْعَلْ مَا تُؤْمَرُ سَتَجِدُنِي إِنْ شَاءَ اللَّهُ مِنَ الصَّابِرِينَ (۱۰۲)

 Бас, қачонки у (отаси) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): “Эй, ўғилчам! Мен тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй (фикр) қилишингни бир (ўйлаб) кўргин!”, - деган эди. У айтди: “Эй, отажон! Сизга (тушингизда Аллоҳ томонидан) буюрилган ишни қилинг! Иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топурсиз”. (Соффат, 102).

Кейинги оятларда эса:

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْبَلَاءُ الْمُبِينُ (۱۰۶) وَفَدَيْنَاهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍ (۱۰۷)

“Албатта бу (қурбонликка буюришим) айни синовдир. Биз (Исмоилни) ўрнига катта бир (қўчқор) сўйишни бадал қилиб бердик”. (Соффат, 106-107).

Аллоҳ таолонинг синовидан ўзларининг садоқатлари ва мустаҳкам эътиқодлари туфайли, муваффақиятли ўтдилар ва беҳисоб ажр-савобларга ва мукофотларга эришдилар.

Ҳаж масумида ҳожилар Мино водийсида қўй сўйиб, қурбонлик қилар эканлар, зиммаларидаги ҳажнинг бир вожиб амалини бажариш билан бирга, улуғ бобокалонлари Иброҳим ҳалилуллоҳ ва Исмоил забийҳуллоҳлар итоаткорлик билан билан бажарган амри илоҳийга ўзларини эргашганликларини изҳор қиладилар. Қурбонликларининг гўштларини эса, фақиру мискинларга ва бева бечораларга эҳсон қиладилар.  

Отасига итоат қилмаган ва уни сўзига қулоқ солмаган, қайсар ўғилнинг қисмати ҳамда кофирлар қаторида ўзига зулм қилиб, ҳалокатга учрагани ҳақидаги оятларни тақдим қилишдан олдин, улар ҳақидаги тарих саҳифаларида муҳрланган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломнинг муборак исмлари Қуръони каримда 43 марта зикр қилинган бўлиб, мўътабар асарларда, Одам алайҳиссаломга Абул Башар – Башарият отаси деб нисбат берилгани каби, у зотга Абул Анбиё – пайғамбарларнинг отаси, деб нисбат берилган.

Имом Бухорийнинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: “Одам ва Нуҳ алайҳиссамом орасида ўн аср ўтган, ҳаммаси Исломда” – дейилган. Мазкур ҳадисга кўра уларнинг ўрталаридаги муддат минг йил эканлиги маълум бўлади.

Нуҳ алайҳиссалом бу дунёда энг узоқ умр кўрган инсон ва пайғамбардир. У зот ўз қавмини 950 йил мобайнида иймонга даъват қилганлар. Нуҳ алайҳиссаломнинг пайғамбар бўлганларига қадар, ҳамда бутун оламни сув босиб, тўфон балоси бўлиб ўтгандан кейин ҳам яшаган вақтларига эътибор қилинса, ҳақиқатан ҳам жуда узоқ муддат ҳаёт кечирганлари тасдиқланади.

“Анкабут” сурасининг 14-оятида Аллоҳ таолони Ўзи таъкидлаб айтадиким:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَامًا فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ (۱۴)

“Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йил кам минг турди. Бас уларни золим (кофир) бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди”. (Анкабут, 14).

Имом Жалолиддин Суютий “Ад-Дуррул мансур фит-тафсири бил маъсур” китобида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилганлар: “Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни қирқ ёшлигида пайғамбар қилиб юборди. У ўз қавмини эллик йили кам минг йил Аллоҳ таоло йўлида даъват қилди. Тўфондан кейин олтмиш йил яшади, ҳатто одамлар кўпайиб, кенг дунёни тор қилдилар”.

فَأَنْجَيْنَاهُ وَأَصْحَابَ السَّفِينَةِ وَجَعَلْنَاهَا آيَةً لِلْعَالَمِينَ (۱۵)

“Сўнгра Биз унга (Нухга) ва кемадаги ҳамроҳларига (тўфон балосидан) нажот бердик ва уни (барча) оламларга оят-ибрат қилиб қўйдик”. (Анкабут, 15 )

Дарҳақиқат Нуҳ алайҳиссалом ва унга имон келтирганлар ва жониворлар (махлуқотларнинг ҳар бир туридан бир жуфтдан: эркак ва урғочи олинган эди) сув балосидан нажот бергандан кейин Аллоҳ таоло айтади:

وَجَعَلْنَا ذُرِّيَّتَهُ هُمُ الْبَاقِينَ (۷۷)

“Унинг зурриётини боқий қолувчи зурриётлардан қилдик”. (Соффат, 77)

Қатода розияллоҳу анҳунинг сўзига кўра “Дунёдаги барча одамлар Нуҳ алайҳиссаломнинг зурриёти саналади. Барча халқлар унинг уч ўғлидан, яъни, Сомдан – араб, форс, рум халқлар; Ҳомдан мағрибдан то машриққача бўлган қора танли халқлар, Ефасдан турк ва Осиё халқлари тарқаган”. (Мадорик ут-танзил ва ҳақоиқ ут-таъвил китобидан).

وَهِيَ تَجْرِي بِهِمْ فِي مَوْجٍ كَالْجِبَالِ وَنَادَى نُوحٌ ابْنَهُ وَكَانَ فِي مَعْزِلٍ يَا بُنَيَّ ارْكَبْ مَعَنَا وَلَا تَكُنْ مَعَ الْكَافِرِينَ (۴۲)

“У (кема) уларни тоғлардек тўлқинлар орасидан олиб борар экан Нуҳ чеккада турган (Канъон исмли) ўғлини чақириб деди: “Эй ўғлим! Биз билан бирга (кемага) мингин! Кофирлар билан бирга бўлмагин!””. (Ҳуд, 42).

قَالَ سَآوِي إِلَى جَبَلٍ يَعْصِمُنِي مِنَ الْمَاءِ قَالَ لَا عَاصِمَ الْيَوْمَ مِنْ أَمْرِ اللَّهِ إِلَّا مَنْ رَحِمَ وَحَالَ بَيْنَهُمَا الْمَوْجُ فَكَانَ مِنَ الْمُغْرَقِينَ (۴۳)

У (ўғли) деди: “Мен сувдан сақлайдиган бирор тоққа (чиқиб) паноҳ топаман (Нуҳ) деди: “Бугун У раҳм қилганлардан бошқасига Аллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан сақлаб қолувчи (ҳеч қандай куч) йўқдир: (Шу пайт) иккисини ўртасини бир тўлқин тўсди ва (ўғли) ғарқ қилинганлардан бўлди””. (Ҳуд, 43)

Хозин ва Байзовий тафсирларида қуйидагича маълумотлар келтирилади:

Нуҳ алайҳиссалом Ражаб ойининг ўнинчи куни кемага миниб, олти ойдан кейин Муҳаррам ойининг ўнинчи куни тушган. Шунга мувофиқ у кунни улуғлаб нафл рўза тутилади.

“Аҳқоф” сурасининг 17-оятида ҳам ота-онанинг даъватини қайсарлик билан инкор қилиб, эътироз билдирган итоатсиз ўғил ҳақида Аллоҳ таоло баён қиладиким:

وَالَّذِي قَالَ لِوَالِدَيْهِ أُفٍّ لَكُمَا أَتَعِدَانِنِي أَنْ أُخْرَجَ وَقَدْ خَلَتِ الْقُرُونُ مِنْ قَبْلِي وَهُمَا يَسْتَغِيثَانِ اللَّهَ وَيْلَكَ آمِنْ إِنَّ وَعْدَ اللَّهِ حَقٌّ فَيَقُولُ مَا هَذَا إِلَّا أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ (۱۷)

 “Яна шундай кимса борки, ота-онасига: “Уҳ, сизларга! Сизлар менга (қайта тирилиб қабрдан) чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан илгари ҳам авлодлар ўткан. (Улар) тирилмадилар-ку?!”-дер. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида (ўғилларига қараб) Ҳалок бўлгур, имон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир (десалар). У: “Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир”-дер”.  (Аҳқоф,17)

Бу ояти карима бир неча тафсир китобларида: “Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Абдураҳмон исмли мушрик ўғли ҳақида нозил бўлган. Унда у Ислом динини қабул қилмаган вақти эди” – деб ёзилган. Лекин бу ривоятни ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо рад қилганлар.

“Руҳул маъоний” тафсирида: “Ушбу ва ундан юқоридаги оят, Абу Бакр розияллоҳу анҳу отаси Абу Қаҳофа, онаси Уммул Хайр ва фарзандлари хусусида нозил бўлган” – дейилиди. У 38 ёшида имон келтириб, 40 ёшида ота-онасини дуо қилган, саҳобалар ичида оила аъзолари билан ҳаммаси имон келтирган хонадон фақат Абу Бакрнинг хонадони ҳисобланади.

“Нисо” сурасининг 36-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қиладиким:

وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا (۳۶)

 “Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек қариндошлар, етимлар ва мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”. (Нисо, 36)

Аллоҳ таоло бандаларини илоҳий таълимот орқали фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюриб, турли хил маъбудлар ва бут-санамларга сиғинишдан ҳамда бирор бир нарсани Аллоҳга шерик деб ўйлаб, нотўғри ҳаёл ва бузуқ эътиқод билан гуноҳкор бўлишдан қайтармоқда. Ёлғиз ўзига ибодат қилгандан кейинги энг муҳим амал – ота-онага яхшилик эканлигини  таъкидлаб, ундан сўнг жамиятда кам таъминланган аҳоли қатламига нисбатан алоҳида эътибор қаратиб, одамлар ўзаро муомила ва муносабатларида инсофли адолатли ва меҳр-оқибатли бўлишлари, бир-бирларига нисбатан раҳм-шавқатли бўлиб, хайру саҳоват қилишлари лозимлиги уқтирилмоқда.

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов
INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1443

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5448

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5584

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5287

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4611

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4563

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3816

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4860

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2765

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...