Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-10

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 18 July 2016 Hits: 4845

11-боб

(باب بر الأب لولده)

Ота фарзандларига яхшилик қилиши ҳақида

94 - عن بن عمر قال : إنما سماهم الله أبرارا لأنهم بروا الأباء والأبناء كما أن لوالدك عليك حقا كذلك لولدك عليك حق.

94. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Аллоҳ уларни оталари ва болаларига яхшилик қилганлари учун аброр (яхшилар) деб номлади. Худди сенда ота-онангнинг ҳаққи бўлганидек, болангнинг ҳам сенда ҳаққи бордир».

 Шарҳ:

Улуғ олим, саҳобалар ичида Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларини ривоят қилишда Абу Ҳурайра (р.а.)дан сўнг иккинчи ўринда турадиган Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) Қуръон Каримдаги «аброр»яъни «яхшилар» калимаси, кишининг ота-онаси ва фарзандларига қилган яхшилиги учун берилган ном эканини таъкидлаб ўтмоқдалар.

Аллоҳ таолоҚуръон Каримда «аброр» лафзини беш марта зикр қилиб ўтган, жумладан:

إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ

яъни «Албатта, яхшилар жаннатдадир», деган.[1]

Демак, ота-она ва фарзандларига яхшилик қилувчилар аброрлардир. Аброрларнинг мукофоти эса жаннатдир.  Ота-онанинг фарзандлар устида қанчалик ҳаққи бўлса, фарзандларнинг ҳам улар устида шунчалик ҳақ-ҳуқуқлари бор экан. Аммо минг афсуски кўпчилигимиз ота-онанинг ҳаққи ҳақида гапирамизу, аммо фарзандларимизнинг бизнинг устимиздаги ҳаққилари нима эканини тузукроқ билмаймиз ҳам.

Муқаддас динимизда фарзандларнинг ота-оналар устидаги ҳақлари вожиб саналиб, уларга амал қилиш мажбурийдир. Фарзанд ҳақлари қуйидагилардир:

  1. Насаб, яъни никоҳ ила оила қуриш орқали насабни сақлаб қолиш. Чунки никоҳдан асл мақсад ҳам насл-насабни сақлаб қолишдир. Қачонки оила никоҳ ила ҳалоллик устига қурилса, шундагина туғилажак фарзанднинг насаби аниқ бўлади. Аллоҳ сақласин, никоҳсиз «тасодифий учрашувлар» меваси бўлган гўдак эса, дунёга келибоқ барча ҳазар қиладиган «айбсиз айбдор»га айланади. Бу эса ота-онанинг фарзандга қилган энг катта хиёнатидир.
  2. Бўлажак фарзандига муносиб ота-она танлаш. Исломда, ҳали турмуш қурмасдан турибоқ, бўлажак оиласи ҳақида қайғурилади. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан, Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилган ҳадисда, кишининг турмуш ўртоғи қандай бўлиши лозимлиги ҳақида шундай дейилади:

تنكح المرأة لأربع : لمالها ولحسبها ولجمالها ولدينها فاظفر بذات الدين تربت يداك

 «Аёл тўрт нарса, моли-дунёси, насл-насаби, ҳусни-жамоли ва дини учун никоҳланади. Бас, сен диндорини тутгин, икки қўлинг тупроққа тўлгур (яъни барака топгур)»[2].

Чунки ота-онадаги фазилатли сифатлари ҳам, ёмон иллатлари ҳам фарзандига кўчиб ўтиши, исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Бас шундай экан, бўлажак фарзандга муносиб ота-онани танлаш барча оила қурмоқчи бўлган ёшларга лозим бўлган бурчлари саналади.

  1. Эмизиш. Динимиз таълимоти бўйича, шаръий узр бўлмаса, оналар фарзандларини икки йил тўлиқ эмизадилар. Бу уларнинг вазифалари. Агар эмизишга монеълик қиладиган узри бўлса, у ҳолда эмизувчи топиб, фарзандини унга топшириш ва уни рози қилиш отанинг вазифаси саналади. Чунки ҳеч бир сунъий овқат, она сути ўрнини боса олмайди.
  2. Фарзандига гўзал исм қўйиш. Зеро фарзанд, ўз исмидан уялмасин. Исмлар ичида энг гўзали Аллоҳ таолога бандалик маъноларини ифодаловчи ва Аллоҳ таолога ҳамд маъносини англатувчи исмлардир. Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳ кишиларнинг исмлари ҳам чиройли исмлар саналади.
  3. Ақийқа қилиш. Яъни имконияти бор ота-она чақалоқ туғилганининг еттинчи куни унинг сочини олиб, ўша соч оғирлиги миқдорида кумуш садақа қилади ва қўй сўйиб, зиёфат уюштиради ёки хомлигича тарқатиб юборади.
  4. Янги туғилган чақалоқ қулоғига азон ва такбир айтиш.
  5. Янги туғилган чақалоқни танглайини кўтариш. Расулуллоҳ (с.а.в.) ёш болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарардилар, яъни хурмони олдин ўзлари чайнаб, сўнг ёш боланинг оғзига солиб қўярдилар. Бу нарса мева билан бўлгани афзал саналади.
  6. Янги туғилган чақалоқнинг ҳаққига барака тилаб, хайрли дуоларни қилмоқ
  7. Фарзандга ғамҳўр ва меҳрибон бўлиш.
  8.  Нафақа билан таъминлаш.
  9. Улар орасида адолатли бўлиш.
  10. Таълим-тарбия бериш.
  11. Балоғатга етгач, уларни уйлантириш ёки турмушга бериш.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Ота-она ва фарзандларига яхшилик қилувчилар аброр экани ва уларнинг мукофоти жаннат бўлиши;
  2. Ота-онанинг фарзандлар устида ҳақлари бўлгани сингари, фарзандларнинг ҳам улар устида ҳақ-ҳуқуқлари бор экани;
  3. Динимизда фарзандларнинг ота-оналар устидаги ҳақлари вожиб саналиб, уларга амал қилиш мажбурий экани.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Инфитор сураси 13-оят.

[2] Муттафақун алайҳ. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал Хатиб ат Табризий. «Мишкат ал Масобеҳ» китоби. «Мактабул Исломий» нашриёти. Байрут. 1985 йил. 2-жуз. Б-198.

 

 

 

 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5543

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5567

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5665

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5719

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5400

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5734

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4703

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4760

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3895

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...