فيديو
مركز الكتب
رواق
الضيوف

Mehmonlar

خريطة
Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-9

المجموعة: Соғлом бола ва саодат йўли
تم إنشاءه بتاريخ 15 حزيران/يونيو 2016 الزيارات: 6154

Ота-она дуоси ижобат

Бу ёруғ дунёда фарзанд учун энг азиз ва мўътабар инсон ота-она ҳисобланади. Шунинг учун ҳам илоҳий таълимотларда Аллоҳ таоло пайғамбарлар орқали уларнинг ҳақларини адо қилишлик вожиблигини таъкидлаган. Ҳамиша ота-онага иззату ҳурмат кўрсатиб хизматларини қилиб, дуоларини олиш, розиликларини топиб, ҳақ-ҳуқуқларига қатъий равишда риоя қилиш зарурий ишлардан эканлиги Қуръони карим оятларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаламнинг муборак суннатлари ва ҳадисларида таълим берилган. Ота-оналарнинг ўз фарзандлари ҳақида қилган дуои хайрлари ёки дуои бадлари ижобатлиги ҳақида ишончли далиллар тарихий манбааларда келтирилган.

 Мўмин бандаларнинг қилган дуоларидан, ўзларига ҳам агар марҳумлар ҳақларига дуо қилаётган бўлсалар уларга ҳам манфаат етади. Дуоларнинг таъсирини борлигини адашган кимсаларгина инкор қиладилар.

Дуо қилиш бандага фойда келтирадиган ва ундан зарарларни даф қиладиган энг кучли сабаблардан эканлиги Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда баён қилинган. Аллоҳ таоло “Ғофир” сурасининг 60-оятида шундай таълим беради:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ (۶۰)

“Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай” – деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар”. (Ғофир, 60)

Қуръони Каримни биринчи бор она тилимизга таржима қилган зот марҳум ватандошимиз Саид Маҳмуд ат-Тарозий Олтинхон тўра (Аллоҳ раҳмат қилсин) “Кавсар” сурасини тафсирида: “Умматлар – Пайғамбарларининг маънавий фарзвндларидир” – деб нисбат берганлар.

Ўтмишда пайғамбарларга осий бўлган итоатсиз, гуноҳкор уммат (қавм)лар турли хил балолар ва азобу уқубатларга учраганлар. Аллоҳнинг қаҳру ғазабига дучор бўлган умматлар ҳақидаги қиссалар Қуръони каримнинг бир қанча сураларида зикр қилинган.

Маънавий фарзандлар итоатсизлиги, гумроҳлиги ва гуноҳкорлиги сабабли азобу уқубатларга мубтало бўлганлиги муқаррар бўлса, ҳақиқий фарзандлар ҳақидаги ота-оналарнинг (яхши ёки ёмон) дуоларини ижобатлиги хусусида ҳеч қандай шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифлардан бирида: “Отанинг фарзанд ҳаққига қилган дуоси, пайғамбарларнинг ўз умматларига қилган дуоси кабидир” – дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанинг дуоси тез ижобат бўлади” – дедилар. Асҳоби киром сўрадилар:

– Нима учун шундай ё Расулаллоҳ? Расули Акрам:

– Чунки, она отага нисбатан меҳрибонроқдир. Раҳмли ва меҳрибоннинг дуоси бекор кетмайди – деб жавоб бердилар.

Ҳазрати Яъқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари оталарини дуоларини олиш учун кечирим сўраб ҳузурларига келдилар. Ўзларнинг қилган ишларидан пушаймон бўлишиб, афсус-надоматлар билан узр айтдилар. Чунки, улар ўн киши бўлиб, ота бир она бошқа укаларига ҳасад қилишиб, лаънати шайтон васвасасига алдандилар. “Отамиз биздан кўра Юсуф ва укасини яхши кўради. Аслида бизга эътибор қилиши ва бизни яхши кўриши керак эди. отамиз адашди”-деб, Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Яъқуб алайҳиссаломга ҳам тухмат қилишди. Ҳолбуки, пайғамбарлар адашмайди, ҳамиша улар айбу нуқсондан пок, ҳақ ва тўғри йўлдаги зотдирлар.

Шум ният билан оталарини алдаб, унга ёлғон гапириб, Юсуфни уйдан далага олиб чиқишиб, ундан қутилиш мақсадида қудуққа ташлаган эдилар. Бу қилмишлари билан бечора болани бошига тушган кулфатлар ва чеккан жабру-жафоларига сабаб бўлган эдилар.

Вақти соати келиб, улар бу хатоларини тушуниб етиб, қилган ишларига тавба-тазарруълар қилишиб, дуо умидида оталарига: “Эй, отажон! Сиз Аллоҳнинг пайғабарисиз, дуоси ижобат зотсиз. Энди Аллоҳга истиғфор айтиб бизнинг гуноҳларимизни кечиришини тилаб беринг” – деб ялиниб ёлвордилар.

“Юсуф” сурасини 97-98 оятларида мазкур ҳолатлар ҳақида қуйидагича баён қилинади:

قَالُوا يَا أَبَانَا اسْتَغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا إِنَّا كُنَّا خَاطِئِينَ (۹۷) قَالَ سَوْفَ أَسْتَغْفِرُ لَكُمْ رَبِّي إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ (۹۸)

“Улар дедилар:

-   Эй, отажон! (Аллоҳдан) бизларниг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўранг! Албатта, биз хато қилувчилардан бўлган эканмиз”.

-   У (Яъқуб ) айтди:

-   Албатта, Парвардигоримдан сизларга мағфират қилмоғини сўрайман. Зотан, ёлғиз У Зот Ғафур (мағфират қилгувчи), Раҳим (меҳрибон)дир. (Юсуф, 97-98)

Пайғамбарларнинг фарзандларига қилган васиятлари ҳақида “Бақара” сурасининг 132-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қиладиким:

وَوَصَّى بِهَا إِبْرَاهِيمُ بَنِيهِ وَيَعْقُوبُ يَا بَنِيَّ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى لَكُمُ الدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (۱۳۲)

“Иброҳим ўз ўғилларига, шунингдек (набираси) Яъқуб ҳам шу динни васият қилиб, дедилар: “Ўғилларим, албатта, Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас мусулмонлик ҳолингиздагина дунёдан (ўтингиз)!”. (Иброҳим, 132).

Муҳаммад ас-Саълабий ан-Найсабурийнинг “Қисосул анбиё” номли китобида ёзилишича “Иброҳим алайҳиссалом 175 йил яшаб, Шоми шарифдаги Макфила номли ғор (ҳозирги Фаластиндаги Халил шаҳри яқинидаги жой) га катта хотини Сора онамизнинг ёнига дафн қилинганлар.

Иброҳим алайҳиссаломнинг 123 ёшида вафот этган, биринчи хотини  Сора онамиздан бир ўғил – Исҳоқ алайҳиссалом, ундан олдинроқ Маккада вафот этган хотини Хожар онамиздан ҳам бир ўғил – Исмоил алайҳиссалом, Канъонлик Қатур бинти Яҳтондан 6 та ўғил, Ҳажун исмли араб хотинидан ҳам беш ўғил, жами 13 та ўғил фарзандлари бўлиб, уларга қилган васиятлари ҳақида юқоридаги оятда баён қилинмоқда”.

Пайғамбар алайҳиссалом уч тоифа одамнинг доуси шак-шубҳасиз қабул бўлиши ҳақида шундай марҳамат қиладиларким: 

عن ابى هريرة رضى الله عنه: ثَلاَثُ دَعَوَاتٍ يُسْتَجَابُ لَهُنَّ لَا شَكَّ فِيهِنَّ: دَعْوَةُ المَظْلُومِ وَ دَعْوَةُ المُسَافِرِ وَ دَعْوَةُ الوَالِدِ لِوَلَدِهِ. (رواه ابن ماجة)

Абу Ҳурайра рохиялоҳу анҳудан ривоят қилинди: “Учта дуо (борки уларни Аллоҳ ҳузурида) мақбул бўлиши хусусида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси (бошқа бир ривоятда эса, дуои бади дейилган)”.

“Оила тизимидаги исломий одоблар” номли китобда ушбу ҳадис Имом Муслимдан ривоят қилинади:

قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: لَا تَدْعُوْا عَلَى اَنْفُسِكُمْ وَ لَا تَدْعُوْا عَلَى اَوْلَادِكُمْ وَ لَا تَدْعُوْا عَلَى اَمْوَالِكُمْ تُوَافِقُوْا مِنَ اللهِ سَاعَةً يُسْئَلُ فِيهَا عَطَاهُ فَيَسْتَجِيبَ لَكُمْ. (رواه مسلم)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзларингиз ўзларингизни, болаларингизни ва молларингизни дуои бад қилиб сўкманглар. Аллоҳ таолодан сўралган нарса бериладиган соатга мувофиқ келсаларинг, дуои бадларинг ижобат бўлишига сабаб бўлади” – дедилар.

Ривоят қилишларича кунлардан бирида Абдуллоҳ ибн Муборак ҳузурига бир одам келиб, ўғлининг беодоблиги ва бадкирдорлигидан шикоят қилди. Абдуллоҳ ибн Муборак сўрадилар: “Ўғлингни дуоибад қилганмидинг?” У киши тасдиқлаб бош силкитди. Шунда у зот “Сен ўзинг уни ахлоқини бузиб қўйибсан” – деб, уни ўзини маломат қилган эканлар.

Улуғ аждодларимиздан бири бўлган, Ислом оламидаги энг машҳур аллома, ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорий – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ҳазратлари эришган юксак даражаларда муштипар онасининг дуоларини баракоти борлигини тарихчи олимлар зикр қиладилар.

Ёшлик чоғидаёқ отасидан ажраган Имом Бухорийнинг онаси ўта тақводор, оқила аёл бўлган эди. Етим қолган ўғлининг тарбиясига онаси бор меҳру муҳаббатини бағишлади. Бола қандайдир жароҳат билан кўзлари хиралашиб, ожиз бўлиб қолади. Табиблар ҳар қанча уринсалар ҳам уни даволай олмадилар. Бечора она кечаси-ю кундузи Аллоҳга илтижо қилиб, йиғлаб боласини ҳаққида тўхтовсиз дуо қилар эди. Бир куни онаси тушида Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломни кўрдилар. У зот зорланиб, дуо қилаётган онага қараб:

قَدْ رَدَّ اللهُ عَلَى إِبْنِكِ بَصَرَهُ لِكَثْرَةِ بُكَائِكِ (أوْ لِكَثْرَةِ دُعَائِكِ)

Яъни: “Аллоҳ таоло сенинг кўп тўккан кўз ёшларинг, (ёки қилган дуоларинг) баракотидан болангни кўз нурини қайтарди” – дедилар.

Уйқудан уйғониб ўғли Муҳаммадга қараса кўзларининг нури қайтиб, нигоҳлари ўткир ва равшан бўлиб тузалиб қолибди. Бўлажак алломанинг кўзи очилиши баробарида, қалб кўзи ҳам очилган эди. Хотираси ва хофизаси мустаҳкам бўлиб, бир марта ўқиган нарсасини қалбига жо қилиб, ёдлаб олар эди. Ўн бир ёшга кирганида “Қуръони каримни ёдлаб, ундан ташқари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг етмиш минг ҳадисларини ровийлари билан ёд олган эдилар. Ҳозирги илм фан ва технологиялар риожланган асрда, мингта ҳадисни ёд биладиган олимни дунё кезиб ҳам учратиш амри маҳол.

Бутун ислом оламида Қуръони каримдан кейин иккинчи ўринда қадрланиб, эъзозланиб келинаётган мўътабар асарлари то қиёмат кунига қадар мўмин-мусулмонларга йўлчи юлдуздай дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Улуғ ватандошларимиздан яна бири Ҳаким ат-Термизий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу буюк давлат менга онамнинг розилиги ва дуоси баракоти туфайли эҳсон этилди”-деганлар.

Ота-онанинг ҳурматини жойига қўйиб, чин дилдан хизматини қилиб, уларни розилигини топиш, Парвардигори оламнинг ризолигига мушарраф қилса уларга нисбатан беодоблик, итоатсизлик ва ҳурматсизлик қилиб ғазабларига учраб, назарларидан қолиш Худони қаҳрига гирифтор қилади.

عن عبد الله بن عمرو رضى الله عنه عن النبى صلى الله عليه و سلم قال: رِضَا الرَّبِّ فِى رِضَا الوَالِدِ وَ سَخَطُ الرَّبِّ فِى سَخَطِ الوَالِدِ. (رواه الترمذى)

Абдуллоҳ ибн Амрдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Парвардигорнинг розилиги ота-онанинг розилигида, Парвардигорнинг ғазаби – норозилиги ота-онанинг норозилигидадир”-дедилар.

Онасининг дуоси ижобат бўлиб, жаннатда ҳазрати Мусо пайғамбар алайҳиссаломга қўшни бўладиган қассоб йигит ҳақидаги ҳикояни ҳам эслатиб ўтамиз.

Мусо Калимуллоҳ Парвардигори олам билан “Тур” тоғида дил розини айтиб сўзлашган пайғамбардирлар.

Худога илтижо қилиб, сўрадиларким: “Эй, Роббим! Менга жаннатда ҳамроҳ бўладиган қўшним ким?” Унга жавобан Ҳақ таоло охиратдаги қўшниси бир қассоб бўлишини ва уни қаердан топиши мумкинлигини ҳам билдирди.

Мусо алайҳиссалом қассобни излаб, топиб гаплашсалар оддий бир киши бўлиб, унга иймон келтирган лекин ўзини танимас экан. Суҳбатлашиб, сўнгра қассобни уйида бир кеча меҳмон бўлдилар.

Овқатланиш фурсати келганда қассоб, бир парча гўшт пишириб келтирди. Олдин деворга осиб қўйилган катта бир саватни пастга туширди. Унда кексайиб, заифлигидан букчайиб қолган бир кампир бор эди. Унга овқат едириб, юз қўлларини артиб, кийимларини поклаб, ширин сўзларни айтиб, хуш муомилалик билан яна саватни жойига осиб қўйди. Кампирнинг лаблари охиста пичирлаб, нималардур деб базур дуолар қилди.

Мусо алайҳиссалом: “Бу кампир сенга ким бўлади?”- деб сўрадилар.

-   Онам бўлади. Кексайиб қолганларидан ўзларини эплаб, бир жойда ўтира олмайдилар. Шунинг учун ўзим меҳр билан ҳар куни шундай парвариш қиламан” – деб жавоб қилди.

-   Онанг пичирлаб нималар деди?

-   “Эй, Роббим. Мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл. Ўғлимни жаннатда Мусо пайғамбарга қўшни қилгин”- деб дуо қиладилар.

Ҳазрати Мусо бу муштипар онанинг ўғлига қилган дуосини мустажоб бўлганлигини башоратини билдириб: “Сенга жаннатда Мусога қўшни бўлишинг муборак бўлсин. Аллоҳ таоло онангни қилган дуоларини қабул қилиб, сени саҳв хатоларингни кечириб, мағфират қилди. Сенга ҳамсоя бўладиган инсон мен бўламан” – деб, ўзларини таништирдилар.

Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келтирилган ҳар бир чақалоқ ҳаққига табаррукан қуйидаги дуони ўқирдилар:

اللهم اجْعَلْهُ بَرَّا و اَنْبِتْهُ فى الاسلامِ نَبَاتًا حَسَنًا

 “Эй, Парвардигор. Бу фарзандни яхши амаллар қилувчи, солиҳ тақводор хайрли ва саҳоватлилардан қилгин. Ўзинг уни исломий хулқлар билан вояга етишлигини насиб этгин!” 

Ҳар бир ота-она хамиша ўз фарзанди ҳаққига хайрли дуолар қилмоқлиги лозим бўлади. Асло дуои бад қилмаслик керак. Фарзандини бахтиқаро ва бадбахт бўлишига ота-оналарнинг ўйламасдан, жаҳл устида қилган дуолари сабаб бўлиши мумкин.

Ёлғиз Аллоҳ таолога сиғиниб, фақат уни ўзигагина ибодат қилиш дунёдаги энг улуғ ва энг савобли иш бўлса, ундан кейин ота-онага яхшилик қилишликдир.

Худди шунга ўхшаган дунёдаги энг катта гуноҳ Аллоҳга ширк келтириш бўлиб, ундан кейинги ўринда энг ёмони ва гуноҳларнинг энг каттаси ота-онага оққ бўлишликдир.

Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан, у отаси (роозияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: “Сизларга гуноҳларнинг каттасини хабарини берайми?” – дедилар. “Ҳа, ё Расулуллоҳ!”-дейишди.

“Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш”-дедилар ва ёнбошлаб ётган эдилар ўтириб олдилар-да: “Огоҳ бўлинглар, ёлғон гап!”-дедилар. Ана шу гапни такрорлайвердилар, такрорлайвердилар, ҳаттоки сукут сақласайдилар дедим”. (Имом Бухорий “Ал-Адаб ул-Муфрад” китобида ривоят қилган).

Бандалар Яратган Холиқига шак ёки ширк келтиришдан қанчалик эҳтиёт бўлиб, ундан қўрқсалар, ота-онага оққ бўлиб, назарларидан қолиб, қарғишларини олишдан ҳам эҳтиёт бўлишлари ва қўрқишлари керак.

 

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов
الإدارات
المواد شعبية
Imam Buxoriy saboqlari مجلة
الأخبار
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6493

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6438

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6447

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6685

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6237

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6627

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5361

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5406

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية يقوم بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10 يوليو الحالي

وفد أوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس …

17-07-2018 Hits:1686

الوفد الأوزبكي برئاسة السيد عمروف نائب رئيس مركز الإمام البخاري الدولي للأبحاث العلمية بزيارة ماليزيا في الفترة 1 – 10... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5637

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3195

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...