Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-9

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 15 June 2016 Hits: 4885

10-боб

( باب أدب الوالد وبره لولده)

Ота-онани фарзандига одоб ўргатиши ҳақида

92 - عن الوليد بن نمير بن أوس أنه سمع أباه يقول : كانوا يقولون الصلاح من الله

والأدب من الآباء.

92. Валид ибн Нумайр ибн Авсдан ривоят қилинади:

У отасининг «Солиҳлик − Аллоҳдан, одоб − оталардан дейишарди», деганини эшитган экан».

 Шарҳ:

Солиҳлик − луғавий жиҳатдан «олийжаноблик», «қобилиятлилик» маъноларини англатиб, у кишидаги ахлоқий сифатлардан биридир. Одоб − «тарбиялилик», «хушмуомала» ва «назокатли» маъноларини англатиб, гўзал фазилатлардан иборат мақтовга сазовор иш ва сўзга нисбатан ишлатиладиган атамадир. Инсон бунга тарбия орқали эришишади.

«Солиҳлик − Аллоҳдан, одоб − оталардан» деган сўзга келсак, солиҳлик киши хилқатида мавжуд сифатлардан саналади. Буни соддароқ тушунтирадиган бўлсак, бу сифат инсоннинг яратилишида асл хамиртуруш ўрнида бўлади. Худди олий сифат унга суви ва тузи меъёрда берилиб, яхшилаб қорилса ва керакли ҳароратда пиширилса, барчага манзур нон дастурхон юзини кўрганидек, ахлоқий сифатларида солиҳлик мавжуд бўлган фарзандни ҳам яхши тарбия қилинса ва унга одоб-ахлоқ бериб парваришланса, барча ҳавас қиладиган солиҳ фарзанд камолга етади.

Ҳадис шарифда икки муҳим нарса айтиб ўтилди. Уларнинг биринчиси инсон табиатида мавжуд солиҳлик бўлса, иккинчиси ўша салоҳиятни камолга етказишда лозим бўлган одоб. Чунки иморат учун ишлатилган буюм қанчалик сифатли бўлмасин, уста моҳир бўлмаса, гўзал иморат бўлмайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.), ота-оналар ўз фарзандларига беришлари лозим бўлган икки муҳим нарса ҳақида айтиб, ҳатто уларни фарзандларнинг ота-оналар зиммасидаги ҳаққи деганлар:

عَن أبي هُرَيرة ؛ أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: إن من حق الولد

على الوالد أن يحسن اسمه ويحسن أدبه.

Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилиб, дедилар: «Ота-оналар зиммасидаги фарзандларнинг ҳаққи уларнинг исмини чиройли қўйиб, адабини яхшилашлик»[1].

Бошқа ривоятда:

عن أبي الدرداء قال: قالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: تُدْعَوْنَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأَسْمَائِكُمْ وَأَسْمَاءِ آبَائِكُمْ فَأَحْسِنُوا أَسْمَاءَكُمْ

Абу Дардо (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилиб, дедилар: «Қиёмат кунида сизлар исмларингиз ва оталарингизнинг исми билан чақириласиз, бас (шунинг учун) чиройли исм қўйинглар!»[2]

Дарҳақиқат, исмидан уялмайдиган фарзанд жамоатчилик олдида ўз исмидан хижолат тортмайди ва одобли фарзанд эса ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади.

Исмлари маъноси нотўғри ва хунук бўлган кишиларга Расулуллоҳ (с.а.в.) маънолик ва чиройли исмлар қўйганлари мўътабар манбаларимизда мавжуд.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Солиҳлик−Аллоҳ таолонинг буюк марҳамати экани;
  2. 2.    Таълим-тарбия ва одоб-ахлоқ ота-оналарнинг зиммаларидаги мажбубуриятлари экани;
  3. Кишилар қиёмат кунида исмлари ила чақирилишлари. 

93 - عن النعمان بن بشير حدثه: أن أباه انطلق به إلى رسول الله صلى الله عليه و سلم يحمله فقال: يا رسول الله إني أشهدك أنى قد نحلت النعمان كذا وكذا  فقال: أكل ولدك نحلت؟ قال: لا قال: فأشهد غيرى ثم قال: أليس يسرك أن يكونوا في البر سواء؟

 قال: بلى قال: فلا إذا.

93. Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинади:

«Уни отаси Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кўтариб келдилар ва «Эй, Аллоҳнинг расули! Сизни гувоҳ қилиб айтаманки, Нўъмонга фалон-фалон нарсаларни бердим», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Барча болаларингга ҳам шундай нарсаларни бердингми?» деб сўрадилар. У «Йўқ, фақат Нўъмоннинг ўзигагина бердим», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Шундай қилган бўлсанг, мен бунга гувоҳ бўла олмайман, мендан бошқани гувоҳ қил!» дедилар ва сўнгра «Фарзандларингнинг ҳаммаси сенга бир хилда яхшилик қилишларини хоҳлайсанми?» дедилар. У «Албатта, шундай бўлишларини хоҳлайман», деб жавоб берди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Ундай бўлса, Нўъмоннинг ўзигагина бериб, бошқаларини маҳрум қилишинг дуруст эмас», дедилар».

Шарҳ:

Ҳадис шарифда Башир, ўзининг Нўъмон исмли фарзандини Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кўтариб келади ва мол-мулкидан бошқа фарзандларига бермаган нарсаларини унга васият қилиб қолдиришини билдиради ҳамда бу ишига Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг гувоҳ бўлишларини сўрайди.

Албатта, Баширнинг фикрича, кенжа фарзанди Нўъмон учун бундай қилишлиги тўғри ва яхши деб ўйлайди. Шу сабаб бунга Расулуллоҳ (с.а.в.)ни гувоҳ қилмоқчи бўлади.

Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ерда адолат мезони бузилганлигини баён қилиб, унга тўғри йўлни кўрсатадилар.

Имом Бухорий, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг «Шундай қилган бўлсанг мен бунга гувоҳ бўла олмайман, мендан бошқани гувоҳ қил!» деган сўзлари хусусида «Бошқалар гувоҳ бўлган тақдирда, болаларингдан биттаси − ўша Нўъмонга ҳамма нарсангни бериб, бошқаларига бермасанг ҳам бўлаверади», деган маъно тушунилмасин!» дейдилар.

Бу ўринда «гувоҳ бўла олмайман», дейишдан мурод  «адолатсиз тақсимотга гувоҳ бўлиш инсофдан ташқари ва инсофдан ташқари ишлар эса пайғамбарлик хислатларига бегона», деган маънодадир. «Мендан бошқани гувоҳ қил!» дейишдан мурод «агар жуда ҳам шу ишни қилмоққа қасд қилган бўлсанг, у ҳолда адолатсиз, инсофсиз одамларни топа қол», деганидир.

Чунки Аллоҳ ва Унинг расули инсонларни адолатли ва инсофли бўлишга чорлаган. Мазкур ҳадис Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида қуйидагича давом этади Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳдан қўрқинглар ва болаларингиз ўртасида адолатли бўлинглар! Мен жабр-зулмга гувоҳлик бермайман», дедилар.

Хулоса қилиб айтсак, хозирги кунимизда баъзи ака-укалар ва опа-сингиллар ўрталарида бўлаётган келишмовчиликларга нафақат уларнинг ўзлари, балки биз, ота-оналарнинг ҳам билмасдан нотўғри қилаётган тақсимотимиз сабаб бўлиб қолиши ҳақида унутмаслигимиз лозим.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Ёш болаларни улуғ инсонлар ҳузурига олиб боришнинг жоизлиги;
  2. 2.    Улуғ, эътиборли инсонларни молиявий муомалаларга гувоҳ қилиш жоизлиги;
  3. 3.    Олим кишилар бошқаларнинг тушунмасдан амалга оширмоқчи бўлган ишларини тўғирлашлари лозимлиги;
  4. 4.    Фарзандлар ўртасида ҳам адолат мезонига амал қилиш лозимлиги;

Нотўғри ишларга гувоҳ бўлишдан бош тортиш лозимлиги.

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи
 


[1] Имом Байҳақий ривояти.

[2] Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5539

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5564

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5662

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5712

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5394

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5728

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4701

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4754

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3891

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...