Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-8

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 13 June 2016 Hits: 5041

8-боб

(باب قبلة الصبيان)

Ёш болаларни ўпиш ҳақида

90 - عن عائشة رضي الله عنها قالت : جاء أعرابى إلى النبي صلى الله عليه و سلم فقال أتقبلون صبيانكم فما نقبلهم فقال النبي صلى الله عليه و سلم أو أملك لك أن نزع الله من قلبك الرحمة

90. Оиша (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий(с.а.в.) ҳузурларига келиб, «Сизлар ёш болаларингизни ўпасизларми? Биз уларни ўпмаймиз», деди. Набий(с.а.в.) «Аллоҳ сенинг қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олардим?» дедилар».

 Шарҳ:

Саҳрода яшовчи бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келиб у зотдан, ёш болаларни ўпиш ҳақида сўрайди ва ўзлари ёш болаларни ўпмасликлари ҳақида сўзлаб беради. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) «ёш болаларга меҳрибонлик қилиб, уларни эркалатиб ўпиш Аллоҳ таолонинг раҳмати аломати экани ва бу раҳмат кимнинг қалбида бўлмаса, у инсон бундай бахтдан бебаҳра киши экани ҳақида айтадилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Ёш болаларни ўпиш фазилат ва Аллоҳ таолонинг раҳмати нишонаси экани;
  2. 2.    Ёш болалар доимо меҳр-шафқат ва мурувватга муҳтож эканлари;
  3. 3.    Ёш болаларга меҳр кўрсатиш, уларнинг келажакда қалби юмшоқ, ҳалим инсон бўлиб вояга етишларида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши;
  4. 4.    Баъзи инсонларнинг қалбидан Аллоҳ таоло раҳматни суғириб олиши;
  5. 5.    Ёш болаларни ўпмаслик ва уларга бепарво бўлиш яхши иш эмаслиги.

 

91 - عن أبي هريرة قال : قبل رسول الله صلى الله عليه و سلم حسن بن على وعنده الأقرع بن حابس التميمي جالس فقال الأقرع إن لي عشرة من الولد ما قبلت منهم أحدا فنظر إليه رسول الله صلى الله عليه و سلم ثم قال من لا يرحم لا يرحم.

91. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ (с.а.в.) (набиралари) Ҳасан ибн Алини ўпдилар. У зотнинг ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис ўтирган эди. Бас, Ақраъ «Менинг ўнта болам бор, ҳали улардан биттасини ҳам ўпган эмасман», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга назар солдилар ва «Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди», дедилар».

Шарҳ:

Мазкур ҳадиси шарифдан Расулуллоҳ (с.а.в.) ёш болаларга меҳрибон бўлганликлари ва уларни эркалаб ўпганларини билиб олишимиз мумкин. Ёш болаларга нисбатан қалбида юмшоқлик ва меҳрибонлик бўлмаган кимсалар қалби қаттиқ кишилар бўлишади ва бундай кимсалар ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.):

أربع من الشقاء: جمود العين، وقسي القلب، وطول الأمل، والحرص على الدنيا

«Бадбахтлик (аломати) тўрттадир, улар «Кўзнинг қуриши (яъни йиғламаслик), қалбнинг қаттиқ бўлиши, орзуни узун қилиш ва дунёга қизиқиш», дедилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) «Ким раҳм қилмаса, унга ҳам раҳм қилинмайди», дедилар. Биз меҳр-шафқатли бўлишимиз Аллоҳ таолонинг марҳаматига ноил бўлишимизнинг омили эканини унутмаслигимиз лозим.

Дарҳақиқат, меҳр-шафқатга энг муҳтож кишилар ёш болалардир. Чунки улар ёшлик чоғларида катталардан меҳр-шафқат кўрмасалар, улғайгач, улардан меҳр кутиш, гуёки қуриган дарахтдан мева умид қилишга ўхшайди.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Расулуллоҳ (с.а.в.) набираларини яхши кўриб эркалатганлари;
  2. 2.    Қалби қаттиқлик, бу бадбахтлик аломати экани;
  3. 3.    Аллоҳнинг бандаларига раҳм-шафқат қилмаган кимсага, Аллоҳ таоло ҳам раҳм қилмаслиги.

 

9-боб

(باب حمل الصبي على العاتق)

Гўдакни елкага миндириш ҳақида

86 - عن البراء يقول : رأيت النبي صلى الله عليه و سلم والحسن صلوات الله عليه على عاتقه وهو يقول اللهم إني أحبه فأحبه.

86. Барро ибн Озиб (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Мен Набий(с.а.в.)ни кўрдим, қарасам, Ҳасан (р.а.)ни елкаларига кўтариб олибдилар ва «Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин», дедилар».

Шарҳ:

Дарҳақиқат, оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад (с.а.в.) ниҳоятда шафқатли ва меҳрибон зот эдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳаётларини ўрганган ҳар бир киши у зотнинг такаллуфдан узоқ, самимий, оддий ва соддагина ҳаёт кечирганларига гувоҳ бўлади.

Мазкур ҳадисда, пайғамбаримиз (с.а.в.) севикли набиралари имом Ҳасанни елкаларида кўтариб, эркалаганлари ва уни яхши кўришларини айтиб, Аллоҳ таоло ҳам уни яхши кўришлигини сўраб, дуо қилганлари баён қилинмоқда.

Али (р.а.)дан қилинган ривоятда Ҳасан (р.а.) кишилар ичида пайғамбаримиз (с.а.в.)га энг ўхшаш бўлганлиги айтилади.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ниҳоятда болажон зот эдилар. Ўз фарзанд ва набираларидан ташқари саҳобаларнинг фарзандларини ҳам эркалаб, уларнинг ҳақларига дуои-хайрлар қилар эдилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Ёш болаларни яхши кўриш ва буни бошқалар олдида ҳам айтишнинг жоиз экани;
  2. 2.    Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг оила аъзоларини яхши кўриш у зотга бўлган муҳаббатимиздан экани.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5530

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5684

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5364

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5696

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4673

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4725

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3870

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...