Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-6

Category: Соғлом бола ва саодат йўли
Created on 11 May 2016 Hits: 2174

Довуд (алайҳиссалом)нинг “ноқобил боладан паноҳ бергин”, деб қилган дуоси

  Ҳазрати Довуд (алайҳиссалом) Бани Исроил қавмига юборилган пайғамбарлардан бири бўлиб, у зотга илоҳий китоблардан ҳисобланган “Забур” тушурилган эди. Пайғамбарлик билан бирга кучу қудратда тенгсиз подшоҳлик ҳамда бир қанча мўъжизалар ато қилинган.

  Тарихий маълумотларга кўра юз йил умр кўриб, яшаган даврлари тахминан милоддан аввалги IX-X асрларга тўғри келади.

Ибн Жарир ат-Табарийдан ривоят қилинган ҳадисда : “Довуд (алайҳиссалом) ҳаётининг хар бир кунини учга тақсим қилиб, биринчи қисмини подшоҳлик ишларига, иккинчи қисмини Аллоҳнинг ибодатига, учинчи қисмини эса аҳли аёллари билан ўтказишга бағишлаганлар”.

Пайғамбар Довуд (алайҳиссалом)нинг Аллоҳ таолога илтижо қилиб сўраган машхур дуоларини шархлашдан илгари Қуръони каримдаги у зот ҳақида нозил бўлган баъзи оятларни бақадри имкон баён қилиб ўтамиз.

Довуд (алайҳиссалом) ҳақида “Бақара” сурасининг 251-оятида қуйидаги таъриф ва тавсиф зикр қилинган.

...وَآتَاهُ اللَّهُ الْمُلْكَ وَالْحِكْمَةَ وَعَلَّمَهُ مِمَّا يَشَاءُ ... (۲۵۱)

“Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик ва пайғамбарлик ато қилди ҳамда Ўзи ҳоҳлаган нарсаларни ўргатди”. (Бақара, 251).

“Нисо” сурасида эса:

...وَآتَيْنَا دَاوُودَ زَبُورًا (۱۶۳)

“Довудга эса Забур (Китобини) бердик”. (Нисо, 163)

“Забур” диний – шеърий усулда ёзилган бўлиб, унда Аллоҳни улуғловчи ҳамду санолар, савобу ажрлар ва азоблар ҳақида, ҳамда мавизалар, дуолар ва насихатомуз йўл-йўриқлар мавжуд. “Забур” туширилган вақтда Довуд (алайҳиссалом) қирқ ёшда эдилар.

Жозибали ва ўта мафтункор овозлари билан, уни тиловат қилганларида оҳанг таъсирига берилиб, қушлар ҳам жўр бўлиб, чуғирлашар, чор-атрофдаги тоғу-тошлар  акс-садо бериб, тиловатга қўшилиб, тасбеҳ айтар эдилар.

“Саба” сурасининг 10-оятида зикр қилинганким:

وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ (۱۰)

“Биз Довудга (улуғ) фазл (мартаба) ато этдик. “Эй, тоғлар ва қушлар! (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтингиз! Яна унинг учун темирни (хамирдек) мулойим қилиб қўйдик”. (Саба, 10)

Темирчиликда тенгсиз маҳорат ва хусусиятга эга эдилар, темир уларнинг қўлида худди хамирдек эриб, ундан совут ва бошқа асбобу-ускуналар ҳамда ўзи истаган нарсаларни ясай олардилар.

Қуръони каримнинг “Анбиё” сурасини 19-оятида, “Забур” китобида қайд қилинган оятдан ихтибос келтирилган.

وَلَقَدْ كَتَبْنَا فِي الزَّبُورِ مِنْ بَعْدِ الذِّكْرِ أَنَّ الْأَرْضَ يَرِثُهَا عِبَادِيَ الصَّالِحُونَ (۱۰۵)

“Биз, “Зикр” (Тавротдан) сўнг Забурда:  “Албатта, ерга фақат Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар”-деб, ёзиб қўйгандирмиз”. (Анбиё, 105).

Мазкур самовий китоб Забурга ҳам Довуд алайхиссалом вафотларидан сўнг турли хил ўзгаришлар киритилган ва хукм оятлари олиб ташланиб, фақат дуоларгина қолдирилган.

Довуд алайхиссалом ҳақида “Сод” сурасининг 20-оятидан 26-оятига қадар ҳикоя қилинади.

وَشَدَدْنَا مُلْكَهُ وَآتَيْنَاهُ الْحِكْمَةَ وَفَصْلَ الْخِطَابِ (۲۰)

“Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқариш илмини) ато этдик”. (Сод, 20).

Ушбу оятларда ҳам Аллоҳ таоло ўз пайғамбарига берган неъматларини эслатмоқда.

“Сод” сурасининг 26-оятида Довуд алайхиссалом тимсолида Аллоҳ таоло, бутун башариятга хитоб қилиб, қуйидагича таълим беради:

يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي الْأَرْضِ فَاحْكُمْ بَيْنَ النَّاسِ بِالْحَقِّ وَلَا تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ إِنَّ الَّذِينَ يَضِلُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا نَسُوا يَوْمَ الْحِسَابِ (۲۶)

“Эй, Довуд! Дархақиқат, Биз сени (ўзингдан аввал ўтган Пайғамбарларга ўринбосар) ерда халифа қилдик. Бас сен (нафсу) ҳавога эргашиб кетмагин!

Акс холда у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун хисоб кунини (қиёматни) унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир”. (Сод, 26).

Довуд алайхиссаломга юқоридаги оятларда баён қилинганидек: адолат билан хукм қилиш каби юксак фазл, подшоҳликдек – улуғ мартаба, пайғамбарликдек – буюк мақом, ҳамда бутун борлиқни мафтун қилгудек бетакрор, жозибали овоз (тиловат қилганларида тоғу-тошлар ва қушлар жўр бўлиб, хатто жилғаларда оқаётган сув ҳам тўхтаб қоладиган даражада таъсирли) инъом қилинган эди.

Шунча илоҳий неъматларга эга бўлсаларда у зот тўрт хил нарсадан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятга кўра, Ҳазрати Довуд алайхиссаломнинг дуолари қуйидагича эди:

عَنْ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِى َاللهُ عَنْهُمَا قاَلَ: كاَنَ مِنْ دُعَاءِ دَاوُدَ النَّبِىَّ صَلَّى اللهُ عَليهِ وَ سَلَّمَ: اللَّهُمَّ اِنِّى اَعُوذُ بِكَ مِنْ مَالٍ يَكُونُ عَلَىَّ فِتْنَةً وَ مِنْ وَلَدٍ يَكُونُ عَلَّى وَبَالًا وَ مِنْ إِمْرَأَةٍ السُّوءِ تُقَرَّبُ الشَّيْبَ قَبْلَ المُشَيًّبِ وَ اَعُوذُ بِكَ مِنْ جَارٍ سُوءِ تَرْعَانِى عَيْناَهُ وَ تَسْمَعُنِى أُذْناَهُ اِنْ رَأىَ حَسَنَةً دَفَنَهَا وَ اِنْ رَأَىَ سَيِّئَةً اَذَاعَهَا. رواه الطبرانى فى الاوسط.

“Эй, Парвардигор! Мен сенга сиғиниб, ялиниб-ёлвориб паноҳ сўрайман: фитнаю-фасодга сабаб бўладиган молу-дунёдан, Менга азобу уқубат келтирадиган ноқобил фарзанддан, Қарилик келмасидан олдин қаритадиган ёмон хотиндан ва яна сиғиниб, сендан паноҳ сўрайман, ёмон қўшнидан – кўзлари билан кўриб, қулоқлари билан эшитиб туриб, агар (у билган нарса) яхшилик бўлса ерга кўмиб, ёмонлик бўлса ошкор қиладиган”.

Имом Табароний ўзларининг “Ал-авсат” номли китобларида зикр қилганлар.

Мазкур дуолар замирида ирода қилинган ўзига хос ҳикматларни имкон қадар изоҳлаб, ойдинлаштиришга харакат қиламиз:

I-Пешона тери билан, халол меҳнат қилиб, касби-ҳунар орқали кун кечириш ҳамма Пайғамбарларнинг суннатларидандир. Харом ва шубҳали йўллар билан орттирилган бойлик ва топилган молу-дунё фасоду-фитнани қўзғалишига олиб келади ва ўз эгасини бошига хар турли балою-офатлар ёғилишига сабаб бўлади. Қинғир йўллар билан бойиган кишилар тириклик чоғидаёқ хар хил таънаю маломатларга учраб, қонуний жазо чораларига дучор бўлсалар, охиратда ҳам улар аламли азобу-уқубатларга мубтало бўлишлари муқаррар. Қиёмат куни бўлганда ҳамма одамлар махшаргоҳга жам бўладилар ва ўзларининг ёруғ дунёдаги тириклик пайтида қилган хар бир иши хақида хисоб берадилар. Бойликни қаердан топгани, қайси йўл билан мол-дунё тўплагани ва уни қанақа жойларга сарф-харажат қилгани хусусида сўроқ қилинадилар, бошқа амаллари ҳам шу тариқа сўралади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳадиси шарифларидан бирида “Қорнини (жиғилдонини) пок сақлаб, харом ва шубҳали нарсалардан еб-ичишдан эхтиёт қилишлик мўминлик аломатларидандир”-деганлар.

Кўҳна дунё тарихидан шу нарса маълумки ўтган Пайғамбарлар, азиз авлиёлар ва улуғ зотларнинг барчаси бирон бир касб ва ҳунар билан шуғулланиб, халол меҳнатлари эвазига кун кечирганлар, таъмагирлик ва дангасалик каби иллатлардан йироқ бўлганлар.

II -  Довуд (алайҳиссалом) дуоларини давомида ноқобил боладан паноҳ бергин деб сўрадилар.

Дархақиқат, фарзанд хулқи-одоби яхши, ўзи солиҳ, итоатли, ибодатли, ота-онасининг розилигини топиб, элу-юрт хизматини қиладиган инсофли бўлса қандай ҳам яхши. Илм ва касб-ҳунарга эга бўлиб, фойдали ишлар қилиб, халқига, Ватанига манфаат етказса, ота-онаси учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам шон-шараф келтиради.

Агар буларни акси бўлиб, ишёқмас, итоатсиз, ғофил ва жохил бўлиб вояга етса, не орзу-умидлар билан тарбия қилиб, таълим бериб, меҳнат ва машаққатлар билан боққан ота-онасини бошига турли хил муаммолар, кулфатлар ва жабру-жафолар ёғилишига сабаб бўлади.

Ота-оналар хар доим болаларини таълиму-тарбиясига ахамият бериб, унга қайғуриш билан бирга ҳақига дуолар қилилб туриши, унга инсоф, тавфиқ ва ҳидоят ҳамда бахту-саодат тилаб турмоқлиги лозим бўлади.

Тарихга оид китобларни ўқиб, Ҳазрати Довуд (алайҳиссалом)дек зот, айнан нима учун азобу-уқубатларга дучор қиладиган “ёмон фарзанд”дан паноҳ сўраганлари сабабини қуйидаги воқеаларга боғлиқ бўлса керак деб фараз қилдик. “Валлоҳу аъламу биссавоб” – тўғрисини Аллоҳ таоло билгувчироқдир .

- Пайғамбар пушти камаридан дунёга келиб, подшоҳ саройида ўсиб, улғайиб, бекаму-кўст камолига етган фарзанд ноқобил, итоатсиз, бадаб ва бетавфиқ бўлиши мумкинми?

- Кекса ёшга етган ва улуғ мақомга эришган отасини зорланиб, ялиниб, ёлвориб илтижо қилишга мажбур қилган нарса нима ўзи?

-Болани бахтли-саодатли бўлиши учун унга барча шарту-шароитларни тайёрлаб, кенг имкониятларни яратиб беришни ўзи кифоя қилмайдими?

Афсуски шундай экан. Болани моддий жихатдан ортиқча миқдорда таъминлаб, барча нарсани муҳайё қилиб, уни эркалатиб, ҳавою-нафсига қул қилиб қўймаслик зарур. Унга биринчи навбатда руҳий тарбия, маънавий ғизо ҳамда маърифий озуқа билан бирга гоҳида қаттиққўллик билан тергаб нима билан машғуллигини назорат қилиб, суруштириб баъзан эса кайфиятини кўтариб руҳлантириб ҳақига хайрли дуолар қилиб бормоқлик ҳам лозим бўлади.

Ота-она болаларига нисбатан бир хил даражада, одилона муносабатда бўлиши, адолат мезонлари асосида муомала қилиши, хар бирига тенг эътибор қаратиши, уларни орасига хасад, адоват тушмасдан иноқ ва аҳил бўлиб, меҳру-оқибат билан иттифоқликда яшашларига асос бўлади. Оддий оилада эмас, хатто Пайғамбарлар хонадонида ҳам ҳаётий муаммолар учраган.

А) Ҳазрати Одам (алайҳиссалом)нинг икки ўғли: Қобил ва Хобил ҳақида (“Моида” сурасининг 27-31 оятларида уларнинг қиссалари зикр қилинган).

Б) Яъқуб (алайҳиссалом) ўғилларининг ўз укалари Юсуф (алайҳиссалом)га нисбатан қилган муомалалари. (батафсил маълумот олиш учун “Юсуф” сурасида баён қилинган қиссага қаралсин).

В) Довуд (алайҳиссалом)нинг катта ўғли Абшолум ва кенжа ўғли Сулаймон (алайҳиссалом) ўрталарида содир бўлган воқеалар мисоли бизга катта ибрат бўлиб, аччиқ хақиқатдан сабоқ беради.

Биринчи мисолдаги Одам Ато (алайҳиссалом)нинг катта ўғли Қобил ўз укасига нисбатан хасадгўйлиги, адовати душманликка айланиб, уни ўлдирди ва ер юзидаги биринчи қотил бўлиб, нафратга учради, бечора укаси эса жахолат ва адоват қурбони бўлди.

Иккинчи мисолда Яъқуб (алайҳиссалом) ўғиллари ўзаро тил бириктириб, шайтон васвасасига учиб, макр хийла йўли билан укалари Юсуфни отасидан жудо қилиш мақсадида далага олиб бориб қудуққа ташладилар.

Учинчи мисолда эса Ҳазрати Довуд (алайҳиссалом)нинг катта ўғли Абшолум кучли, жисмонан чиниққан, ҳаётий тажрибага эришган бўлсада, давлат бошқарувига ва халқни тўғри йўлдан етаклаб боришга салоҳияти йўқ эди. Кичик ўғли Сулаймон (алайҳиссалом) эса ўта зукко бўлиб, нодир қобилиятли бўлгани боис, ёш бўлишига қарамасдан отасининг бошқарув ишларига кўмаклашиб саройда хизмат қилиб юрар эди.

Ота бундан фахрланиб, ўзи бошлаган катта ишларни давом эттиришига ишонч билдириб, уни тахт ворислигига тайёрлай бошлади. Отасининг бу қароридан норози бўлган катта ўғил ўз отаси ва укасига қарши бош кўтариб, тожу-тахт илинжида хуфёна харакат қилиб Бани Исроил мулозимларини совға-саломлар ва катта ваъдалар эвазига ўз томонига оғдира бошлади. Яқин одамларини уларни олдига юбориб: “Агар мени қўллаб-қувватлаб ёрдам берсаларингиз молу-мулкларингиз ва мансабу-лавозимларингизни сақланиб қолишига кафиллик бераман”- деди. Шундан сўнг одамлар орасида фитна ва ихтилофлар авж олди. Гўёки Қуддус шаҳрига ўт тушиб, ёниб кетишига бир баҳя қолди. Бу холатдан хабар топиб, дарғазаб бўлган ота, ўз яқинлари ва аҳли байтини олиб, шаҳарни ташлаб, ташқарига чиқиб кетдилар. Урдун дарёсини нариги соҳилига кечиб ўтиб, тоғ тепасига чиқиб олдилар. Бир қанча муддат ўтгач, қочоқлар орасида хар хил мунозара ва тортишувлар бошланди. Довуд (алайҳиссалом) уларни тўхтатиб: “Агар ўғлим бизни талаб қилса, уни олдига боришга мен хақлироқман”- деди. Сўнгра бир четга ўтиб, Аллоҳга илтижо қилиб, бошига тушган бало-офатлардан халос қилишини сўраб дуо қила бошладилар.

Абшолум отаси Қуддусдан бош олиб чиққанини эшитгач, шаҳарга кириб, ҳокимиятни ўз қўлига олди.

Довуд (алайҳиссалом) ўзи билан бирга келган харбийларни йиғиб, уларга йўл-йўриқ кўрсатар экан, шаҳарга кирсалар “ақл билан иш тутиб, иложи борича ўғлини қонини тўкмаслик”ни улардан илтимос қилди.

Улар шаҳарга кириб келганларида тақдир бевафо ўғил, ва унга ханузга қадар раҳмдиллик қилаётган меҳрибон ота устидан хукм чиқариб бўлган эди. Яъни одамлар Абшолумнинг жасадини ўз уйидан ўлик холда топдилар. Қўзғолон ва фитна шу билан барҳам топди. Яна Довуд (алайҳиссалом) бошқарувни ўз қўлларига олдилар. Кейинчалик тахтни ўғли Сулаймон (алайҳиссалом)га топширдилар.

Намл сурасининг 16-оятида:

وَوَرِثَ سُلَيْمَانُ دَاوُودَ وَقَالَ يَا أَيُّهَا النَّاسُ عُلِّمْنَا مَنْطِقَ الطَّيْرِ وَأُوتِينَا مِنْ كُلِّ شَيْءٍ إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَضْلُ الْمُبِينُ (۱۶)

“Сулаймон (пайғамбарлик ва подшоҳликда) Довудга ворис бўлди ва айтди: “Эй, Одамлар! Бизга қушлар тили билдирилди. Албатта, бу аниқ фазлнинг ўзидир”. (Намл, 16)

У зотнинг одилона ҳукмдорлиги остида халқ турмуши фаровон бўлиб, тинч, осуда ва хотиржамликда ҳаёт кечирдилар.

Аллоҳ таоло Сулаймон (алайҳиссалом)га бир қанча мўъжизалар инъом қилган эди. Жумладан: шамол унинг измига бўйин сундирилган, қушлар тили ўргатилган, жинлар ҳам унга итоат қилдирилган эди. У зотнинг салтанати ва мол-мулкини ҳисоби йўқ эди. Одамлар, жинлар ва қушлардан иборат сон-саноқсиз аскарлари бор эди. Сулаймон (алайҳиссалом) яшаган даврга бир неча минг йиллар бўлди. Орадан шунча асрлар ўтиб, энди замонавий ҳарбий техникалар ривожланиб, такомиллашиб боргани сайин, инсонлар онги ҳам юксалиб, ХХ-аср охирларига келгандагина ҳайвонлар, қушлар ва хашоратлардан ҳарбий-сиёсий мақсадларда ҳамда жанг майдонларида жонли қурол сифатида фойдаланиш усулларини ўрганиб, ҳаётга татбиқ этмоқдалар.

Довуд ва Сулаймон (алайҳимуссалом)лар хақида Қуръони каримда ўттиздан ортиқ оятлар нозил бўлган. Биз қисқартирилган холда мавзуга оид оятларнигина сиз мухтарам китобхонлар ҳукмига ҳавола қилдик.

III – Қарилик келмасидан олдин эрни қаритадиган ёмон феъллик хотин хақиқатдан ҳам эр умрига завол бўлиши мумкин. Бир-бирини тушунмаслик, қадр-қимматини билмаслик, арзимаган нарсалар устида талашиб-тортишиб, жанжаллашмоқлик оилани ҳам, умрни ҳам емиради. Оқибатда эса эр тул бўлиб, хотин бева қолиб, оила бузилиб, болаларини эса тирик етимга айланиши натижасида, жамиятда яна ортиқча муаммолар пайдо бўлади.

Кези келганда хотиннинг эри олдидаги бурчларини эслатиб ўтамиз:

Эрнинг хотини олдидаги масъулиятлари бўлганидек, оилада аёлларнинг ҳам ўз эрлари олдида шариат белгилаган бурчлари бор. Улар Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) суннатлари асосида баён қилинган.

Оиладаги ҳузур-ҳаловат ва бахту саодат кўп жиҳатдан аёлга боғлиқ: келиннинг хулқи-одоби, яхши феъл-атвори, ширинсўзлиги, эрига бўлган меҳр-муҳаббати, уруғ-аймоғларига нисбатан хушмуомаласи, янги кириб келган уйида ҳақиқий бека бўлиб, уни ҳар томонлама бахтли, чароғон гўшага айлантиришга қай даражада тайёрланганини кўрсатувчи асосий фазилатлардандир.

Эрининг топганига сабр қилиб, ҳар қандай ҳолатда унинг ҳурматини жойига қўйиб ва ҳар бир ишида итоатда бўлиб, фарзандларига яхши таълим-тарбия бериб, яшаб ўтса, бундай солиҳа аёлнинг жойи жаннатда бўлиши ҳақида жаноби  Сарвари оламнинг башоратлари бор.

Хотин кишининг ўз эрига қилган итоати шариатга қилинган итоат деб баҳоланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эрларига итоаткор аёлларни тавсиф қилиб, бундай марҳамат қилади:

فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللَّهُ(۳۴)

«(Аёллар ичида) солиҳалари бу -  (Аллоҳга ва эрига) итоатли ва Аллоҳнинг ҳифзу-ҳимояси бўйича ғойибга Аллоҳ сақлаганича ҳимоятли (яъни эрларининг сирлари, мулклари ва обрўларини сақловчи)лардир» (Нисо, 34).

Албатта, Аллоҳ таоло гуноҳ деб белгилаган ишларда бандасига итоат қилинмайди. Аммо бундан ташқари ишлардаги итоатини Яратган Холиқи алоҳида таърифламоқда.

Солиҳа аёлнинг ўз эрига итоати ундан қўрққанлиги ёки мажбурлигидан эмас, балки, ўз иродаси, онги, муҳаббати ва садоқати туфайли эри, оиласига ҳурмат-эҳтироми ва вафодорлиги сабабли бўлади.

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан: Имом Аҳмад ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Агар қайси бир аёл беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини мухофаза қилса ва эрига итоат қилса унга жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг ўшандан киравер, дейилади» - дея башорат берганлар.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) эрнинг хотини зиммасидаги ҳақларини баён қилиб: «Аёл киши учун эрининг ҳузурида унинг рухсатисиз рўза (нафл) тутиши ва эрининг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас», деганлар.

Бу ерда эрнинг шаръий хақи, нафл ибодатдан ҳам юқори қўйилиб, муомалада аёл кишининг ўта эхтиёткор бўлиши лозимлиги уқтирилмоқда.

Шаръий узри бўлмаган аёл эри хоҳлаган вақтда унинг нафсоний эҳтиёжини қаноатлантириши лозим.

IV. Қўшнилар ҳақи ва ҳурмати хусусида ҳам бир оз изоҳ бериб ўтамиз:

Қўшничилик ҳақини адо қилиш ҳам ҳар бир фуқаро зиммасидаги ижтимоий бурчлардандир. Қўшнилар ҳақидаги ояту ҳадислардан бутун бир шаҳар ёки қишлоқ аҳли дини, миллати ва эътиқодидан қатъий назар, бир-бирларига қўшнилик ҳукмларида баробар экани  маълум бўлади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қўшнининг ҳақи нима эканлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Сўнгра ўзлари жавоб бера бошладилар:

“Агар қўшни сиздан ёрдам сўраса, ёрдам берасиз;

- душмандан паноҳ тилаб, олдингизга келса ҳимоянгизга оласиз;

- қайтариб бериш шарти билан қарз сўраса, қарз берасиз, касал бўлиб қолса, ҳолидан хабар оласиз;

- қазоси етса жанозасида қатнашасиз;

- унга яхшилик етса, қутлайсиз;

- бошига мусибат тушса, тасалли бериб, кўнглини оласиз;

- уни изнисиз уйингизни ҳаво ўтишини тўсиб қўйядиган даражада баланд кўтармайсиз;

- унга озору азият етказмайсиз;

- мева-чева олсангиз, унга ҳам озроқ ҳадя қиласиз, беришни истамасангиз, уйингизга кўрсатмай олиб кирасиз. Болангиз ҳам қўшнининг болалари ҳавасини келтириб, меваларни кўчага олиб чиқмасин;

-қазондаги таом ҳиди билан ҳам қўшнингизга азият берманг, ҳиди чиқса ундан қўшнингизга  ҳам бир оз улашинг”.

Аллоҳ таоло бандаларига: Ўзига қилинадиган ибодат, ота-оналарга яхшилик ва итоат, ён атрофдагиларга хусусан қўшниларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ва муомала одоблари ҳақида Қуръони карим оятларида ҳам баён қилган.

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5542

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5566

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5664

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5718

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5399

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5733

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4703

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4758

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3894

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...