Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-6

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 11 May 2016 Hits: 5488

5-боб

باب كان النبي صلى الله عليه و سلم يعجبه الاسم الحسن

Набий (с.а.в.) чиройли исмни яхши кўришлари ҳақида

812 - عن أبي حدرد قال قال النبي صلى الله عليه و سلم : من يسوق إبلنا هذه أو قال من يبلغ إبلنا هذه قال رجل أنا فقال ما اسمك قال فلان قال اجلس ثم قام آخر فقال ما اسمك فقال فلان فقال اجلس ثم قام آخر فقال ما اسمك قال ناجية قال أنت لها فسقها

    812. Абу Ҳадраддан ривоят қилинади:

 «Набий (с.а.в.) «Мана бу туяларимизни ким етаклаб боради?» ёки «Ушбу туяларимизни ким ҳайдаб боради?» дедилар. Бир киши «Мен», деди. У зот ундан«Исминг нима?» деб сўрадилар. «Фалончи», деб исмини айтди. У зот «Ўтир», дедилар. Сўнг бошқа одам турди. У зот ундан ҳам«Исминг нима?» деб сўрадилар. У«Фалончи», деди, унга ҳам «Ўтир», дедилар. Сўнг бошқаси турди. Ул зот«Исминг нима?» деб сўрадилар. У«Ножия», деди. У зот«Ўша иш сенга, уларни етаклаб бордедилар.

Шарҳ:

Ножия исмнинг маъноси «Ножот топувчи» деганидир. Расулуллоҳ (с.а.в.)га юқоридаги икки кишининг исми ёқмаган. Шунинг учун Ножиянинг туяларни етаклаб манзилига етказишини хоҳладилар

Бу ҳадис фарзандларга чиройли маънони англатадиган исм қўйиш кераклигига далолат қилади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Болаларга яхши маънони англатадиган исм қўйиш;
  2. Масъулиятли, шарафли ишни буюришда инсоннинг исмига ҳам эътибор қаратиш лозимлиги.

814 - عن أبي وهب عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : تسموا بأسماء الأنبياء وأحب الأسماء إلى الله عز و جل عبد الله وعبد الرحمن وأصدقها حارث وهمام وأقبحها حرب ومرة

814. Абу Ваҳбдан ривоят қилинади:

Набий (с.а.в.) дедилар «Пайғамбарларнинг исмларини қўйинглар. Аллоҳ азза ва жаллага энг ёқимли исмлар Абдуллоҳ ва Абдурраҳмондир, энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммомдир, энг ёқимсиз исмлар Ҳарб ва Муррадир».

Шарҳ:

Болаларга Пайғамбарларнинг исмларини қўйиш афзал экан. Пайғамбарларни Аллоҳ таоло одамлар орасидан танлаб олган, агарда уларнинг исмлари Аллоҳга ёқмаганида эди уларнинг исмларини ўзгартиришга буюрган бўларди.

Абдуллоҳ ва Абдурраҳмон Аллоҳга ёқимли, чунки бу исмлар Аллоҳга қуллик маъносини билдиради. Чунки юқоридаги исмлар сингари, кишининг номига Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири қўшиб айтилиши шараф саналади.

Ҳориснинг маъноси деҳқон, Ҳаммомнинг маъноси ғайратли, Ҳарб урушга тегишли бўлган маънони англатса, Мурра иблиснинг лақабидир.

Демак, фарзандга исм танлашда жуда ҳам эътиборли бўлиш зарур ишлардан экан.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Фарзандларга Пайғамбарларнинг исмларидан, яхши маънони англатадиган ва камтарликка далолат қиладиган исмлардан қўйиш лозимлиги;
  2. 2.    Болаларга ёмон маънони билдирадиган исмларни қўймаслик кераклиги;.
  3. 3.    Гўзал исм ва чиройли одоб бериш, ота-онанинг зиммасидаги вазифаси эканини унутмаслик лозимлиги;
  4. 4.    Аллоҳ таоло наздида яхши ва ёмон исмлар бор экани.

367 -عن يوسف بن عبد الله بن سلام قال : سماني رسول الله صلى الله عليه و سلم يوسف وأقعدنى على حجره ومسح على رأسي.

367. Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Салом (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) менга Юсуф деб ном қўйдилар. Мени тиззаларига ўтирғиздилар ва бошимни силадилар».

Шарҳ:

Бу ҳадис шарифда ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) фарзандга улуғ пайғамбарлардан бирлари бўлган Юсуф алайҳис саломнинг номларини қўйганликлари айтилмоқда.

815 - عن جابر قال ولد لرجل منا غلام فسماه القاسم فقلنا لا نكنيك أبا القاسم ولا كرامة فأخبر النبي صلى الله عليه و سلم فقال : سم ابنك عبد الرحمن

 815. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинади:

 «Орамизда бир киши ўғил кўрди, исмини Қосим, деб қўйди. Биз унга «Биз сени Абулқосим деб куняламаймиз ва ҳурмат ҳам қилмаймиз», дедик. У одам Набий (с.а.в.)ни хабардор қилгач, ул зот унга «Ўғлингга Абдурраҳмон, деб исм қўйгин!» дедилар».

Шарҳ:

Арабларда, кишиларга ҳурмат юзасидан фарзандининг номини қўшиб «фалончининг отаси», деб чақириш кенг тарқалган.

Аммо ҳадисда келган воқеа, у кишини одамлар «Сени Абулқосим деб куняламаймиз ва ҳурмат ҳам қилмаймиз», дейишларига сабаб Абулқосим аслида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кунялари бўлган.

Шунга кўра, одамлар болаларга Қосим исмини қўйишни рад қилганлар. Саҳобалар, бошқаларни Пайғамбаримизнинг кунялари билан чақиришни хоҳлашмаган.

Одамлар бундай деганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Аллоҳ азза ва жаллага ёқимли исмлардан бўлган Абдураҳмон исмини қўйишни тавсия қиладилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Фарзандга ном қўйишда исмлар маъносини биладиган илм аҳллари билан бамаслаҳат ном қўйиш лозимлиги.

816 - عن سهل قال : أتي بالمنذر بن أبي أسيد إلى النبي صلى الله عليه و سلم حين ولد فوضعه على فخذه وأبو أسيد جالس فلهى النبي صلى الله عليه و سلم بشيء بين يديه وأمر أبو أسيد بابنه فاحتمل من فخذ النبي صلى الله عليه و سلم فاستفاق النبي صلى الله عليه و سلم فقال أين الصبي فقال أبو أسيد قلبناه يا رسول الله قال ما اسمه قال فلان قال لا لكن اسمه المنذر فسماه يومئذ المنذر

816. Саҳл ибн Саъд (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Мунзир ибн Абу Усайд туғилганида Набий (с.а.в.)нинг ҳузурларига олиб келинди. Шунда у зот уни сонларига қўйдилар. Абу Усайд ҳам шу ерда ўтирар эди. Набий (с.а.в.) олдиларидаги бир нарса билан машғул бўлиб қолдилар.

Абу Усайд ўғлини олишни буюрди, сўнг Набий (с.а.в.)нинг тиззаларидан олиб кетишди. Бу орада Набий (с.а.в.) ишларини тугатиб «Гўдак қани?» деб сўрадилар. Абу Усайд «Уни қайтариб юбордик, эй, Аллоҳнинг расули», деди. У зот «Исми нима?» деб сўрадилар. У«Фалончи», деди. У зот«Йўқ! Унинг исми Мунзир[1]», дедилар. Гўдакни ўша кундан Мунзир деб номладилар».

Шарҳ:

Юқорида ўрганган ҳадисларимиз сингари бу ҳадислан ҳам фарзандларнинг, қолаверса, катталарнинг ҳам исмлари нотўғри маънога далолат қилса ёки маъносиз исм бўлса, уларнинг исмларини ўзгартириш мумкин эканини билиб олишимиз мумкин.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Исмни ўзгартириш мумкинлиги.

817 - عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أخنى الأسماء عند الله رجل تسمى ملك الأملاك

817. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) «Аллоҳ ҳузурида энг хунук исм кишининг «Малик-ул-амлок» деб  аталишидир», дедилар».

Шарҳ:

«Малик-ул-амлок» – «мулклар эгаси», «подшоҳлар подшоҳи» маъносини англатади. Бу Аллоҳ таолога хос сифат бўлгани боис инсонларга исм қилиб қўйиб бўлмайди. Чунки борлиқдаги барча нарсанинг мутлақ-ҳақиқий эгаси ва подшоҳи ёлғиз Аллоҳ таолодир.

Ҳадисдан олинадиган фойда:

  1. Аллоҳ ёқтирмайдиган исмларни қўйиш жоиз эмаслиги;
  2. Қайси тилда бўлишидан қатъий назар, авваламбор, исмнинг маъносига эътиборли бўлиш лозимлиги.

819 - عن حنظلة بن حذيم قال : كان النبي صلى الله عليه و سلم يعجبه أن يدعى الرجل بأحب أسمائه إليه وأحب كناه

819. Ханзала ибн Хузаймдан ривоят қилинади:

«Набий (с.а.в.) одамнинг ўзи ёқтирган исми билан чақирилишини ва севган куняси билан аталишини хуш кўрардилар».

Шарҳ:

Кишини чақиришда ҳурмат юзасидан номини атамасдан «фалончининг отаси ёки онаси» ёхуд «фалончининг ўғли ёки қизи» каби мурожаат қилиш куня дейилади.

Лақаб эса исмнинг олдидан ёки кетидан бирор сифатни қўшиб айтиш билан бўлади. Бу сифатлар салбий ёки ижобий ҳам бўлиши мумкин, масалан, «фалончи чўлоқ», «фалончи ғилай» ёки «фалончи оқсоқол», «фалончи темирчи» каби.

Кишиларни ўзлари ёқтирган исм ва кунялар билан чақирилишини Расулуллоҳ (с.а.в.) ёқтирганлар. Аксинча, улар ёқтирмайдиган лақаб ва номлар билан чақирилишини ёқтирмаганлар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Ҳар бир кишининг ўзи ёқтирадиган исми ва лақаби билан чақириш лозимлиги;

2. Ўзгалар билан муомалада одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш  Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўрсатмаларидан эканлиги.

820 - عن بن عمر : أن النبي صلى الله عليه و سلم غير اسم عاصية وقال أنت جميلة

820. Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади.

«Набий (с.а.в.) Осия исмини ўзгартирдилар ва «Сен энди Жамиласан»,дедилар».

Шарҳ:

Расулуллоҳ (с.а.в.), Осия исмини ўзгартиришларининг сабаби, у исмнинг маъносидан келиб чиқишидир. Араб тилида «Осия» сўзи «айн» ҳарфи билан бошланса, «Гуноҳкор, исёнкор аёл», деган маънони англатади.

 Агар «айн» билан бошланмаса «Осиё» яъни қитъа маъносини ифодалайди, бу эса жоиз.

Расулуллоҳ (с.а.в.) шу каби нотўғри ва ноқулай бўлган исмларни ўзгартириб, унинг ўрнига гўзал ва маъноли номларни қўйганлар.

Ҳадисдаги Жамила исми эса аёлларга мос «Чиройли аёл» маъносини англатади. Чунки нозик хилқат бўлган қизларимизни «гуноҳкор, исёнкор» деб номлаш ўрнига, гўзал сифатлар билан номлашимиз, келажакда улар шу сифатларга мос бўлиб улғайишларида асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Исмнинг маъноси хунук бўлса, исмни ўзгартириш мумкинлиги;
  2. Инсон руҳиятига ижобий таъсир кўрсатадиган исмлардан қўйишга қизиқтириш;
  3. Фарзандларимизга исм танлашда унинг маъносига эътибор беришимиз лозимлиги.

822 - عن عبد الرحمن بن سعيد المخزومي وكان اسمه الصرم فسماه النبي صلى الله عليه و سلم سعيدا

822. Абдураҳмон ибн Саид ал Махзумийдан ривоят қилинади:

«Саъиднинг исми Сорм эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни «Саъид», деб номладилар.

Шарҳ:

Сорм – «меваси узилган» деган маънони англатади. Бу эса баракасизлик ва фарзандсизликка далолат қилади. Бу каби хунук исмни, Пайғамбаримиз (с.а.в.) «Саъид» яъни бахт, саодатга далолат қиладиган «Бахтиёр» исмига алмаштирганлар.  Бу ҳадис ҳам исмни амаштириш мумкин эканлигига далолат қилади.

 

823 - عن علي رضي الله عنه قال : لما ولد الحسن رضي الله عنه سميته حربا فجاء النبي فقال أروني ابني ما سميتموه قلنا حربا قال بل هو حسن فلما ولد الحسين رضي الله عنه سميته حربا فجاء النبي صلى الله عليه و سلم فقال أروني ابني ما سميتموه قلنا حربا قال بل هو حسين فلما ولد الثالث سميته حربا فجاء النبي صلى الله عليه و سلم فقال أروني ابني ما سميتموه قلنا حربا قال بل هو محسن ثم قال اني سميتهم بأسماء ولد هارون شبر وشبير ومشبر

823. Али (р.а.)дан ривоят қилинади:

«Ҳасан туғилган вақтда унга Ҳарб деб исм кўйдим. Набий (с.а.в.) келиб, «Менга ўғлимни кўрсатинг-чи, исмини нима деб кўйдингиз?» дедилар. Биз «Уни Ҳарб деб  номладик», деганимизда, «Йўқ, унинг исми Ҳасан», дедилар. Ҳусайн туғилганда, уни ҳам Ҳарб деб номладим. Набий (с.а.в.) келиб, «Исмини нима деб қўйдингиз?» дедилар. Биз «Ҳарб», дедик, «Йўқ, унинг исми Ҳусайн», дедилар. Учинчи ўғлим туғилганда ҳам унга Ҳарб деб ном қўйдим. Расулуллоҳ (с.а.в.)  «Йўқ, у Муҳсиндир» дедилар. Сўнг «Мен буларни Ҳорун алайҳис саломнинг Шибр, Шубайр ва Мушбир деган ўғилларининг исмлари каби номладим», дедилар».

Шарҳ:

«Ҳарб» − уруш маъносини англатади. Тарихдан маълумки, Али (р.а.) қўрқмас, жасур киши бўлганлар. Эҳтимол фарзандлари келажакда жасур ва шижоатли жангчи бўлишларини истаганлари учун шу номларни танлагандирлар. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) уни ўзгартирганлар.

«Ҳасан» – «яхши, гўзал, чиройли» дегани. Ҳусайн эса, Ҳасаннинг эркалатиб кичрайтириб айтилгани. «Муҳсин» – «яхшилик, эзгулик қилувчи» деган маъноларни англатади. Демак юқорида айтганимиздек фарзандларга чиройли исмлар қўйиш фарзанд тарбиясидаги эътибор қиладиган жиҳатлардан бири экан.

824 - عن أمي رائطة بنت مسلم عن أبيها قال : شهدت مع النبي صلى الله عليه و سلم حنينا فقال لي ما اسمك قلت غراب قال لا بل اسمك مسلم

824. Умму Роита бинти Муслим отасидан ривоят қилиб, деди:

«Мен Набий (с.а.в.) билан Ҳунайн ғазотида бирга қатнашдим. Ул зот мендан «Отинг нима?», деб сўрадилар. «Ғуроб» деганимда, «Йўқ, сенинг исминг Муслим бўлсин!» дедилар.

Шарҳ:

«Ғуроб» – «қарға» дегани, «Муслим» эса бўйсунган, итоаткор банда маъносини англатади. Ўша даврларда баъзи кишилар фарзанд туғилса, уларни илк бор кўзлари тушган нарсанинг номи билан аташарди.  Ҳаттоки исмлар ичида бундан ҳам қўпол ва ноқулайлари бўлар эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу каби номларни ўзгартириб, мусулмонлар фарзандларига энг гўзал ва маъноли номларни қўйишга эътиборли бўлдилар.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1.    Фарзандларга ҳар хил ҳайвонларнинг, паррандаларнинг номини қўймаслик лозимлиги.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Мунзир - огоҳлантирувчи, хабар берувчи.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5540

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5565

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5663

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5714

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5397

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5731

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4702

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4757

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3892

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...