Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-5

Category: Соғлом бола ва саодат йўли
Created on 10 May 2016 Hits: 2025

Биби Марям ҳузурига “покиза ўғил ҳадя қилиш учун юборилган элчи” хақида

Закариё (алайҳиссалом) хақидаги юқоридаги бобда баён қилинганидек, Марям онамизнинг ёшлик даври ибодатхонадаги руҳий мухитда, дунёвий ғам-ташвишлардан ҳоли, ғойибдан келтирилган ғаройиб нози-неъматлардан баҳраманд бўлган холатда тоату-ибодат билан ўтди.

 Унинг тарбиясига кафил бўлган Закариё (алайҳиссалом)дек нуроний мўйсафид ҳам, Маряи онамиз меҳробга сажда қилаётган вақтларида олдида ғойибдан пайдо бўлиб қоладиган “ризқ-насиба” ларни кўриб ҳайрат билан сўраганларида:

“Булар Аллоҳ ҳузуридан” дея айтган жавоблари замирида, Марям онамизга келажакда илоҳий фазилатлар, юксак мартабалар ва авлиёларга хос кароматлар ҳамда фаришталар томонидан улуғ бир башоратлар берилишига ишорат бор эди.

“Оли Имрон” сурасининг 42-оятида:

وَإِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَاكِ وَطَهَّرَكِ وَاصْطَفَاكِ عَلَى نِسَاءِ الْعَالَمِينَ (۴۲)

“Фаришталар: “Эй, Марям! Аллоҳ сени (фазли учун) танлаб олди ва (ёмонликлардан) поклади, ҳамда сени бутун олам аёлларининг сараси этди”. (Оли Имрон, 42).

Хақиқатдан ҳам Марям онамиз дунёдаги барча аёллар ичида ўзининг тақвоси, шарму-ҳаёси, тоату ибодати, поклиги ва ростгўйлиги ҳамда каромати ва саодати билан мумтоз бўлган беназир аёлдирлар.

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳадан ривоят қилинадиким: “Мен Росулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг “Бани Исроил аёлларининг энг яхшиси Марям бинти Имрон, мусулмон аёлларининг энг яхшиси Хадича бинти Ҳувайлиддир” – деганларини эшитдим.

Кунлар ўтгани сайин тоат ибодатини баракотидан Аллоҳга яқинроқ бўлиб, маънавий-руҳий камолотга ҳам эришмоқда эдилар.

“Оли Имрон” сурасининг 43-оятида Ҳудонинг у зотга қилган илтифоти қуйидагича ифодаланган:

يَا مَرْيَمُ اقْنُتِي لِرَبِّكِ وَاسْجُدِي وَارْكَعِي مَعَ الرَّاكِعِينَ (۴۳)

“Эй, Марям! Роббинга тоат эт! сажда қил, ва рукуъ қилувчилар билан бирга рукуъ қил!”-деганларини эсланг!

Мазкур илоҳий буйруқдан илҳомланиб, Парвардигорига янада кўпроқ ибодат қилишга машғул бўлдилар. Балоғатга етгач эса Аллоҳ таоло фаришталар орқали у зотга ваъда қилинган даражалар ва юксак мақомлар ҳамда яқин келажакда содир бўладиган ҳикматли ишлар хақида башорат берди.

إِذْ قَالَتِ الْمَلَائِكَةُ يَا مَرْيَمُ إِنَّ اللَّهَ يُبَشِّرُكِ بِكَلِمَةٍ مِنْهُ اسْمُهُ الْمَسِيحُ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ وَجِيهًا فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَمِنَ الْمُقَرَّبِينَ (۴۵)

“Эсланг, фаришталар: “Эй, Марям! Аллоҳ сенга Ўзининг “Калимаси” хушхабарини берадиким, унинг исми Исо Масиҳ ибни Марям бўлиб, (у) дунёю охиратда обрўли ва (Аллоҳга) муқарраб (яқин) кишилардандир”. (Оли Имрон, 45).

“Баҳрул улум” номли тафсирда: “Аллоҳнинг калимаси” – Исо алайҳиссамломни “Бўл!” – деган калима билан отасиз яратганидир, деб изоҳ берилган.

وَيُكَلِّمُ النَّاسَ فِي الْمَهْدِ وَكَهْلًا وَمِنَ الصَّالِحِينَ (۴۶)

“Одамлар билан гўдаклик чоғида ҳам, вояга етганда ҳам гаплашадиган, солеҳ бандалардан бўлур”-дедилар. (Оли Имрон, 46).

Фаришталар Ҳазрати Марямга “покиза ўғил” вужудга келишини, у солеҳ ва саодатли улуғ зотлардан бири бўлиши хақида башорат бермоқдалар.

Аллоҳ таолонинг ҳукми иродаси ва қудрати билан Исо (алайҳиссалом) оддий холатда: эр-хотин қўшилишидан эмас, балки ғайритабиий холатда отасиз ёлғиз онадан таваллуд топдилар. (бу хақда “Ҳудо ўз хохиши ва иродаси ила фарзанд беради ёки...” сарлавҳаси остидаги мавзуда тўлиқроқ маълумот бериб ўтилди).

  Аллоҳ таоло ўз фазли билан бу бандасини ҳам туғилмасидан олдин Исо ибни Марям деб, Онасига нисбат бериб номлади.

  Қиёмат қоим бўлиб, одамлар маҳшаргоҳга йиғилиб, хисоб-китоб бошланганида ҳамма бирма-бир жавоб беради. Шунда Исо ибни Марям отасиз туғилганидан ўксимасин деб, унга хурмат юзасидан, бошқа инсонлар ҳам оталарини исми билан эмас, балки оналарини номига нисбат бериб чақирилиши хақида ҳам ҳадис ривоят қилинган.

  “Соф” сурасининг 5-6 оятларида Ҳазрати Мусо ва Исо (алайҳимуссалом) ларга нисбатан ўз қавмининг қайсарлиги ва итоатсизлиги сабабли қарама-қаршиликлар, эътирозлар ва турли хил озору азиятларга дучор бўлганлари зикр қилинган. Шундай оғир дамларда иккала пайғамбар ҳам қавмларига икки хил ибора билан мурожаат қилган эдилар.

وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ يَا قَوْمِ لِمَ تُؤْذُونَنِي وَقَدْ تَعْلَمُونَ أَنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ ... (۵)

  “Эсланг! Мусо ўз қавмига: “Эй, Қавмим! Нега сизлар менга Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбари эканимни била туриб, озор берурсиз?”-деган эди. (Соф, 5).

  Исо ибн Марям эса:

وَإِذْ قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ يَا بَنِي إِسْرَائِيلَ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ ...

“Эй, Исроил авлоди! Мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман..”. (Соф сураси 6-оят).

  Мусо (алайҳиссалом) ўз жамоаси ичида отаси бўлгани учун “Эй, Қавмим” дедилар, аммо Исо (алайҳиссалом) отасиз туғилганлиги туфайли “Эй, Қавмим” деб мурожаат қила олмадиларда, умумий маънода “Эй, Исроил авлоди” дедилар. Эҳтимол шундай холатни риояси юзасидан ҳам қиёмат куни одамлар оналари номи ила чақирилсалар керак.

  Фаришталар Марямга яқин кунларда “ўғил” кўриши хақидаги хабарни етказганларида, у хайратланиб, турмуш қурмасдан олдин фарзандли бўлиш ва ундаги машаққату изтиробларни ўйлаб, Аллоҳга илтижо қилдилар. 

قَالَتْ رَبِّ أَنَّى يَكُونُ لِي وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ قَالَ كَذَلِكِ اللَّهُ يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ إِذَا قَضَى أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ (۴۷)

“(Марям) деди: “Роббим, менга инсон (қўли ҳам) тегмаган бўлса, қаёқдан менга фарзанд бўлсин?”. Аллоҳ айтди: “Шундай, (лекин) Аллоҳ ўзи хохлаган нарсани яратаверади. Қачон бир ишни тақдир этса (истаса) фақатгина унга “Бўл”! деса у бўлаверади”. (Оли Имрон, 47).

  Тақводор, ор-номусли, бокира қизга берилган мазкур башоратлар унга руҳий жиҳатдан кўникма тарзида бўлажак фарзандга она бўлиши учун тайёргарлик вазифасини ўтар эди. Кейинги жараёнлар ҳақида “Марям” сурасида кенгроқ маълумотлар берилган.

وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ مَرْيَمَ إِذِ انْتَبَذَتْ مِنْ أَهْلِهَا مَكَانًا شَرْقِيًّا (۱۶)

  “(Эй, Муҳаммад!) Ушбу Китобда (Қуръонда) Марямни ёд этинг! У ўз оиласидан четга, шарқ томонга кетди”. (Мариям, 16).

  Меҳробда парвардигорига илтижо ва ибодат қилиб юрган ҳудожўй қиз – Марям, ибодатхона хизматчиларидан ажраб, ташқарига шаҳарнинг чекка бир жойига борди.

فَاتَّخَذَتْ مِنْ دُونِهِمْ حِجَابًا فَأَرْسَلْنَا إِلَيْهَا رُوحَنَا فَتَمَثَّلَ لَهَا بَشَرًا سَوِيًّا (۱۷)

“Улардан пардага беркиниб олган пайтида, Биз унга руҳимиз (яъни Жаброил)ни юбордик. Бас, у (Марямга) чин одам бўлиб кўринди”. (Марям, 17)

  Фаришталар нурдан яралган руҳоний махлуқотлар бўлиб, ўзларига хос латиф жисм ва шаклу шамоилда яратилганлар, ва хохлаган суратга кириш хусусияти ҳам уларга берилган бўлиб фақат буюрилган ишнигина бажаришга маъсул бўлган сон-саноқсиз мавжудотлардир.

Фаришталарнинг борлиги қатъий далиллар билан собит бўлгани учун уларни инкор қилиш куфр ҳисобланида. Улар ҳақида Қуръони карим ва ҳадиси шарифда қандай хабар келган бўлса, шундай ҳолатда иймон келтирмоқлик мўминларга лозимдир. Уларга иймон келтириш эса иймон арконларидан биридир.

Фаришталарнинг ичида энг юксак мақомга мушарраф бўлганлари “малоикат ул-муқарраб” деб аталувчи тўрт нафар фариштадир. Улардан бири Жаброил (алайҳиссалом) бўлиб, пайғамбарларга ваҳий олиб келганлар. Ва у ер юзига бир неча бор тушиб, ўзининг асл ҳолида ва одам қиёфасида кўринганлар.

  Бу гал ҳам у Марям ҳузурига асл холатида эмас, балки хушсурат инсон шаклида пайдо бўлиб, Аллоҳнинг буйруғини бажариш учун элчи бўлиб келдилар оятда айтилган Руҳ – Жаброил Амин (а.с.)дирлар.

  Қўрқиб кетган Марям онамиз хавотирланиб, ўзининг танҳо турганида рўй берган мазкур мулоқотдан саросимага тушиб - деди:

قَالَتْ إِنِّي أَعُوذُ بِالرَّحْمَنِ مِنْكَ إِنْ كُنْتَ تَقِيًّا (۱۸) قَالَ إِنَّمَا أَنَا رَسُولُ رَبِّكِ لِأَهَبَ لَكِ غُلَامًا زَكِيًّا (۱۹) قَالَتْ أَنَّى يَكُونُ لِي غُلَامٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِي بَشَرٌ وَلَمْ أَكُ بَغِيًّا (۲۰) قَالَ كَذَلِكِ قَالَ رَبُّكِ هُوَ عَلَيَّ هَيِّنٌ وَلِنَجْعَلَهُ آيَةً لِلنَّاسِ وَرَحْمَةً مِنَّا وَكَانَ أَمْرًا مَقْضِيًّا (۲۱) فَحَمَلَتْهُ فَانْتَبَذَتْ بِهِ مَكَانًا قَصِيًّا (۲۲)

  “(Марям унга): “Мен Раҳмонга илтижо қилиб, сендан паноҳ беришини сўрайман. Агар (Аллоҳдан) қўрқувчи бўлсанг (менга зиён етказмагин)-деди”.

  “(Жаброил) айтди: “(Қўрқмагин!) Мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун (келган) Парвардигорнинг элчисидирман, холос”.

  “(Марям) деди: Менга одамзод “тегмаган” бўлса, бузуқ аёл ҳам бўлмасам, менга қаёқдан фарзанд бўлсин?!”.

  “(Жаброил) айтди: “Шундай, Роббинг айтурки, бу (иш) Менга осондир. Биз, у (бола)ни одамлар учун мўжиза ва ўз томонимиздан бўлган раҳмат (манбаи) қилурмиз. Бу хал қилинган ишдир”.

  “Бас, (Марям) унга (ўғилга) ҳомиладор бўлиб, у билан бирга йироқ бир жойга кетди”. (Марям,18-22).

  Марям (алайҳиссалом) ҳомиласини маломатчиларнинг нигоҳидан яшириб чекка бир жойга бериб, кўзи ёриди. Башорат қилинганидек ўғил бола туғилди.

  “Анбиё” сурасининг 91-оятида ҳам Аллоҳ таоло мазкур ҳодисага изоҳ бериб айтадиким:

وَالَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهَا مِنْ رُوحِنَا وَجَعَلْنَاهَا وَابْنَهَا آيَةً لِلْعَالَمِينَ (۹۱)

  “Яна ўз номусини сақлаган аёлни (Марямни эсланг). Бас, руҳимиздан унга “пуфладик” (У Исога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини одамлар учун аломат қилдик”.  (Анбиё, 91).

  Аллоҳ таоло Исо (алайҳиссалом)ни ўз қудратини намоён қилиш учун дунёга отасиз келтиришни ирода қилгач, Жаброил (алайҳиссалом)га буюрди. У келиб Марям бинти Имроннинг ёқаси ичига Аллоҳ ҳузуридан келтирган руҳни пуфлади. У ҳомиладор бўлди.

  “Таҳрим” сурасида ҳам Аллоҳ таоло таъкидлаб, марҳамат қиладиким:

وَمَرْيَمَ ابْنَتَ عِمْرَانَ الَّتِي أَحْصَنَتْ فَرْجَهَا فَنَفَخْنَا فِيهِ مِنْ رُوحِنَا وَصَدَّقَتْ بِكَلِمَاتِ رَبِّهَا وَكُتُبِهِ وَكَانَتْ مِنَ الْقَانِتِينَ (۱۲)

  “Яна ўз номусини сақлаган аёл Марям бинти Имронни (мисол келтирди). Бас, Биз ўз (даргоҳимиздаги) руҳимиздан унга пуфладик (ва у Исога ҳомиладор бўлди). У Парвардигорининг сўзларини ва китобларини тасдиқ этди, ҳамда (Унинг амрига) итоат этувчилардан булди”. (Таҳрим, 12).

  Илоҳий қудрат билан яралган зот гўдаклик чоғидаёқ онасини поклигини исботлаб, уни бокиралик ҳолида ҳомиладор бўлганлигини тасдиқлаб, уч кунлигида гапирдилар.

قَالَ إِنِّي عَبْدُ اللَّهِ آتَانِيَ الْكِتَابَ وَجَعَلَنِي نَبِيًّا (۳۰)

  “(Шу пайт чақалоқ тилга кириб) деди: “Мен Аллоҳнинг бандасидурман (У) менга Китоб (Инжил) ато этди ва мени пайғамбар қилди”. (Марям, 30).

  Агар Аллоҳ таоло ирода қилса бешикдаги бола ҳам гапирар, хатто пайғамбар ҳам бўлиши мумкин экан. Тафсир китобларида Исо (алайҳиссалом) гапирган вақтида бир кунлик ё қирқ кунлик чақалоқ бўлганлиги тўғрисида ривоятлар бор.

 

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5543

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5567

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5665

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5719

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5400

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5734

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4703

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4760

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3895

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...