Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-5

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 10 May 2016 Hits: 5120

4-боб

( باب الدعوة في الولادة )

Фарзанд туғилганда зиёфатга чақириш ҳақида

1253 - عن بلال بن كعب العكي قال : زرنا يحيى بن حسان البكري الفلسطيني في قريته أنا وإبراهيم بن أدهم وعبد العزيز بن قرير وموسى بن يسار فجاءنا بطعام فأمسك موسى وكان صائما فقال يحيى أمنا في هذا المسجد رجل من بني كنانة من أصحاب النبي صلى الله عليه و سلم يكنى أبا قرصافة أربعين سنة يصوم يوما ويفطر يوما فولد لأبي غلام فدعاه في اليوم الذي يصوم فيه فأفطر فقام إبراهيم فكنسه بكسائه وأفطر موسى وكان صائما قال أبو عبد الله أبو قرصافة اسمه جندرة بن خيشنة.

 1253. Билол бин Каъб ал Аккийдан ривоят қилинади:

«Мен, Иброҳим ибн Адҳам, Абдулазиз ибн Қурайр ва Мусо ибн Ясор барчамиз биргаликда Яҳё ибн Ҳассон ал-Бакрий ал-Фаластинийни зиёрат қилгани қишлоғига бордик. Олдимизга овқат олиб келишди. Мусо емади, рўзадор экан. Шунда Яҳё «Бизга мана шу масжидда бани киноналик, пайғамбар (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бир одам қирқ йил имомлик қилганди. Унинг куняси Абу Қурсофа эди. У одам бир кун рўза тутар ва бир кун рўза тутмас эди. Отам фарзанд кўрганларида, у одамни зиёфатга чақирдилар, ўша куни рўзадор экан, лекин рўзасини бузди», деди.

Кейин Иброҳим ўрнидан туриб, уни кийими билан тўсди ва Мусо рўзасини очди». Абу Абдуллоҳ «Абу Қурсофанинг исми Жундара ибн Хойшана эди», деди .

Шарҳ:

Маълумки, Исломда ибодатлар икки хил турга мансуб. Уларнинг биринчиси фарз, вожиб каби банданинг зиммасидаги мажбуриятлари бўлса, иккинчиси эса, савобини кўпайтириш мақсадида нафл ибодатларни қилишдир. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бардавом қилиб борган баъзи нафл ибодатлар бизларга суннат бўлиб қолган. Баъзи нафлларни эса, гоҳида қилиб, гоҳида тарк қилардилар, бу эса бизда «нафл амал» деб аталади. Ана шундай ибодатлардан бири, кишининг нафл рўза тутмоқлиги.

Мазкур ривоятда номлари зикр қилинган кишилар Яҳё ибн Ҳассон ал-Бакрий ал-Фаластинийни зиёратига борганларида уй соҳиби меҳмондорчилик юзасидан дастурхонга таом тортади. Рўзадор меҳмоннинг меҳмондорчиликда рўзасини бузмай ўтирганини кўрган мезбон, ҳаётларида учратган, ушбу ҳолатга тааллуқли воқеани сўзлаб берадилар «Бизга шу масжидда, пайғамбар (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бўлган бир одам қирқ йил имомлик қилганди. У одам бир кун рўза тутар ва бир кун рўза тутмас эди. Отам фарзанд кўрганларида у одамни зиёфатга чақирдилар, ўша куни рўзадор экан, лекин рўзасини очди», дейдилар. Бу сўзларни эшитгач рўзадор Мусо, тутган нафл рўзаларини очадилар.

Дарҳақиқат, нафл рўза тутишнинг фазилати ҳақида ҳадиси шарифлар кўп. Жумладан, Амр ибн Абасадан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:

من صام يوما في سبيل الله بعدت من النار مسيرة مائة عام

«Кимки Аллоҳ йўлида (яъни Унинг ризолиги учун) бир кун рўза тутса, дўзахдан юз йиллик масофа узоқ бўлади»[1].

Шу билан бирга Аллоҳ таоло наздида энг маҳбуб нафл рўза Довуд алайҳис саломнинг рўзалари эканлиги ҳақида  Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:

أَحَبّ الصِّيَام إِلَى اللَّه تَعَالَى صِيَام دَاوُدَ كَانَ يَصُوم يَوْمًا وَيُفْطِر يَوْمًا

«Аллоҳ таоло наздида энг маҳбуб рўза Довуд алайҳис саломнинг рўзасидир. У киши бир кун рўза тутар ва бир кун тутмас эдилар»[2].

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг таълимларини олган саҳобалар бу каби ажр-савоби кўп фазилатли амалларни ғанимат билганлар.

Шу билан бирга нафл ибодатлар кишиларнинг ихтиёридаги ва зарурат туғилганда уни тарк қилиши жоиз эканини амалий суратда кўрсатиб берганлар. Чунки динимизда нафл ибодатлар кишиларнинг унга рағбатлари бўлганда ва тоқатлари етганда қилиниши тарғиб қилинади. Аксинча, уни яхши кўриб бошлагач, зиммасига мажбурият қилиб олиш, «нима бўлса ҳам қилишим лозим», дейиш, кишига қийинчилик солиши ва ҳаттоки унга оғирлик қилиши мумкин. Бундан эса бизларни Расулуллоҳ (с.а.в.) қайтарганлар:

لا تشددوا على أنفسكم فيشدد عليكم، فإن قومًا شددوا على أنفسهم فشدد عليهم

«Ўз нафсларингизни машаққатга солманглар, машаққатга солинасиз. Албатта, (сиздан илгари ўтган бир) қавм ўзини машаққатга солган эди, улар машаққатга гирифтор қилинди».

 Анас (р.а.)дан қилинган ривоятда:

قال أنس: ودخل رسول الله - صلى الله عليه وسلم - مرة المسجد فرأى حبلاً ممدودًا بين الساريتين، فقال: ما هذا؟ قالوا: حبل لزينب، فإذا فترت تعلقت به، فقال: لا... حلوه، ليصل أحدكم نشاطه، فإذا فتر فليقعد، فإن أحب الدين ما دام صاحبه عليه وإن قل.

«Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидга кирганларида икки устунга тортилган арқонни кўрдилар ва «Бу нима?» деб сўрадилар. «Бу Зайнабнинг арқони. Агар у (ибодат қилиб) чарчаса, унга осилиб, бир оз дам олади», дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Йўқ, уни ечиб қўйинглар. Ҳар бирингиз ўзининг қувватига қараб намоз ўқисин. Агар чарчаса, ўтирсин. Албатта, диннинг яхшиси, (яъни энг яхши амал) гарчи оз бўлса-да, соҳиби уни бардавом бажарадиганидир», дедилар.

Юқорида келтирилган далилларга асосланиб айтадиган бўлсак, нафл ибодатларни имконият даражасида бажариб бориш бениҳоя савобли ишдир. Кези келганда уларни тарк қила олиш ҳам динимизни яхши англаганлигимиз аломатидан экан. Шу ўринда билишимиз лозимки ақийқа маросими шариатимизда фарзанд муносабати билан қилинадиган мустаҳаб амал саналади. Бу амал фарзанд туғилганидан сўнг, имкони бўлса, еттинчи кунида ўтказилади. Бу хусусда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар:

كل غلام مرتهن بعقيقته تذبح عنه يوم السابع ويحلق رأسه ويسمى

«Ҳар бир бола ўз ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида жонлиқ сўйилади, боланинг сочи олинади ва унга исм қўйилади».[3]

Имом Аҳмад «Ақийқа − фарзанд ота-онасини шафоат қилишлик гарови», десалар, бошқа уламолар «Ақийқа - гўзал ахлоқ соҳиби бўлиш гарови» дейдилар.[4] Демак ақийқа ота-она учун ҳам фарзанд учун ҳам яхшилик келишига сабаб бўлар экан.

Мўътабар китобларимизда Расулуллоҳ (с.а.в.) набиралари имом Ҳасан ва имом Ҳусайннинг ҳар бирлари учун биттадан қўчқор сўйганликлари айтилади.

Ҳозирда тадқиқотчи тиббиёт олимлари:  «Янги туғилган чақалоқнинг сочлари қирқ кун кун ичида олинса, унинг кўриш қобилияти кучайиши, сочлари мустаҳкамланиши, фаҳм-идроки очилиши  ва улардан ташқари, яна бошқа кўп фойдалари жиҳатлари бор эканлиги ҳақида аниқлашди. Айниқса, бу амалиёт еттинчи куни қилинса, сифатлар янада кўпайиши» ҳақида маълумот беришди.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Дўстлар бир бирларини зиёрат қилишлари яхши амал экани;
  2. 2.    Меҳмондорчилик мусулмонларга хос гўзал одат экани;
  3. 3.    Нафл рўза тутишнинг фазилатли амал экани;
  4. 4.    Мезбон меҳмонларнинг кўнглига тегмайдиган қилиб, одоб юзасидан уларни зиёфатга чорлаши ва шу билан бир қаторда илмий суҳбатнинг бошланишига сабаб бўлиши;
  5. 5.    Меҳмоннинг илмга амал қилиши ва мезбонни хурсанд этиши;
  6. 6.    Исломда ибодатлар икки турга мансуб эканлиги;
  7. 7.    Нафл ибодатлар кишининг тоқатидан ташқари бўлмаслиги;
  8. 8.    Киши ўзини машаққатга солмаслиги;
  9. 9.    Ислом енгиллик дини эканини ўзгаларга ҳам англатиш лозимлиги;
  10. 10.   Фарзандларимизнинг келажакда гўзал ахлоқли бўлиб вояга етишларида ақийқанинг аҳамияти катта экани;

Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам набиралари учун ақийқа қилганлари.

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи

 



[1] Табароний ривояти.

[2] Бухорий ривояти. 

[3] Ибн Можа ривояти. Саҳиҳ ҳадис.

[4] Доктор Абдуллоҳ Носиҳ Алван. «Тарбиятул авлод фил Ислам»,

«Дорус салом» нашриёти. Қоҳира-Искандария. 2007 йил. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5542

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5567

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5665

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5719

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5400

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5734

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4703

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4759

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3895

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...