Одоблар дурдонаси-4

| Print |
Category: Одоблар дурдонаси
Created on 21 April 2016 Hits: 5108

3-боб

( باب تحنيك الصبي)

Гўдакнинг танглайини кўтариш ҳақида

1254 - عن أنس قال : ذهبت بعبد الله بن أبي طلحة إلى النبي صلى الله عليه و سلم يوم ولد والنبي صلى الله عليه و سلم في عباءة يهنأ بعيرا له فقال معك تمرات قلت نعم فناولته تمرات فلاكهن ثم فغر فا الصبي وأوجرهن إياه فتلمظ الصبي فقال النبي صلى الله عليه و سلم حب الأنصار التمر وسماه عبد الله.

1254. Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади: 

«Абдуллоҳ ибн Абу Толҳа туғилган куни, уни кўтариб, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бордим. Набий(с.а.в.) ридоларини кийиб олиб, туяларига мой суртаётган эканлар. Мендан «Хурмо борми?» деб сўрадилар. Мен «Ҳа», деб бир неча хурмо узатдим. Бас, уларни чайнадилар. Сўнгра чақалоқнинг оғзини очиб, уларни солдилар. Гўдак тамшанди. Набий(с.а.в.) «Ансорларнинг хурмога муҳаббати», дедилар ва унга Абдуллоҳ деб исм қўйдилар».

Шарҳ:

Китобимизнинг 3-бобидаги 88-рақамли ҳадисда Анас (р.а.) ҳақларида бир оз маълумот бериб ўтган эдик. Анас (р.а.)нинг оналари Умму Сулайм турмуш ўртоқлари Молик вафот этгач, Абу Толҳага турмушга чиқадилар ва оилада Анас (р.а.)нинг она бир укалари дунёга келади. Умму Сулайм, Анасга укаси яъни янги туғилган чақалоқни, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига олиб боришни буюрадилар. Анас борсалар, Набий(с.а.в.) туяларининг парвариши билан машғул эканлар[1].

Пайғамбаримиз (с.а.в.) уларни кўргач, Анасдан ёнида хурмоси борми экани ҳақида сўрайдилар. Анас хурмоларни узатгач, уларни чайнаб чақалоқнинг оғзига соладилар. Чақалоқ уни маза қилиб тамшанганини кўргач «Ансорлар хурмони яхши кўради-да», дейдилар ва унга Абдуллоҳ деб исм қўядилар».

Янги туғилган чақалоқнинг танглайини ширинлик билан кўтариш шундай бўлган экан.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. 1.    Оилада фарзанд туғилса, унинг танглайини ширинлик билан кўтаришнинг жоизлиги;
  2. 2.    Уй ҳайвонлари парваришига эътиборли бўлиш;
  3. 3.    Фарзандларга маъноли ва гўзал исмларни қўйиш.
Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи


[1] Ўзимизнинг диёрларда ҳам ҳайвонлар жароҳатини тузатишда ёғдан фойдаланилади.