Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Одоблар дурдонаси-3

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 13 April 2016 Hits: 5004

2-боб

( باب الدعاء في الولادة )

Фарзанд туғилганда уни дуо қилиш ҳақида

1255 - عن حزم قال سمعت معاوية بن قرة يقول : لما ولد لي إياس دعوت نفرا من أصحاب النبي صلى الله عليه و سلم فأطعمتهم فدعوا فقلت إنكم قد دعوتم فبارك الله لكم فيما دعوتم وإني إن أدعو بدعاء فأمنوا قال فدعوت له بدعاء كثير في دينه وعقله وكذا قال فإني لأتعرف فيه دعاء يومئذ.

1255. Ҳазмдан ривоят қилинади. Муовия ибн Қурранинг шундай деганини эшитдим:

«Фарзандим Иёс туғилганида Набий(с.а.в.)нинг саҳобаларидан бир қанчаларини чақириб, зиёфат бердим. Улар дуо қилишди. Мен «Сизлар дуо қилдингиз. Аллоҳ дуоларингизни барокатли қилсин!. Энди эса мен дуо қиламан, сизлар «Омин» деб туринг!» дедим. Мен унинг дини ва ақлини )комил бўлишини( сўраб кўп дуолар қилдим. Мен уни ўша кунги дуодан таниб оламан». (Яъни фарзандим улғайганда дуоларим мустажоб бўлганини унда кўраман).

 Шарҳ: Гўзал Ислом динимизда ҳар бир амал баробарида мукофот бор. Масалан, намоз ўқисангиз унинг баробарида қалб хотиржамлиги ва жаннат бор. Рўза тутсангиз, сиҳат-саломатлик ва Раййон[1] бор. Агар кимгадир яхшилик қилсангиз ёки саховат кўрсатсангиз, у томондан сизнинг ҳаққингизга гўзал дуолар бор.

Мазкур ривоятдан маълум бўладики, саҳобалар ҳам чақалоқ туғилиши муносабати билан зиёфат бериб, унга келганлардан чақалоқ ҳаққига дуо қилишларини сўраганлар.

Чунки Аллоҳ таоло Ўзининг китобида шундай марҳамат қилади:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ

«Парвардигорларингиз «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди»[2].

Расулуллоҳ (с.а.в.):

اِنَّ رَبَّكُمْ حَيِيٌّ كَرِيمٌ, يَسْتَحِي مِنْ عَبْدِهِ إِذَا رَفَعَ إِلَيْهِ يَدَيْهِ أَنْ يَرُدَّهُمَا صِفَرًا

«Дарҳақиқат, Роббингиз барҳаёт, саховатли Зотдир. Агар бандаси Унга (дуо қилиб) қўлларини кўтарса, уларни бўш қайтаришга ҳаё қилади», дедилар[3].

Қадим-қадимдан динини яхши билган доно халқимизнинг «Дарахт сув билан, инсон дуо билан кўкаради», деган ҳикматли сўзлари айнан юқоридаги ҳадиснинг маъносидан келиб чиққан бўлса ажаб эмас.

Чунки хайрлик дуода доимо яхшилик бор. Расулуллоҳ (с.а.в.):

ما من مسلم يدعو الله عز وجل بدعوة ليس فيها إثم ولا قطيعة رحم إلا أعطاه الله بها إحدى ثلاث خصال: إما أن يعجل له دعوته وإما أن يدخرها له في الآخرة، وإما أن يصرف عنه من السوء مثلها، قالوا: إذا نكثر، قال: الله أكثر.

«Қайси мусулмон Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилса ва ўша дуосида гуноҳ ва қариндошларидан узилиб кетишни сўрамаган бўлса, Аллоҳ унга (ушбу) учта хислатдан бирини беради: сўраган нарсасини (бўлишини) тезлатади ёки охиратда унинг учун заҳира қилиб қўяди ёхуд ўша (сўраган нарсаси) баробарида ёмонликни ундан буриб юборади», дедилар.  Улар (Саҳобалар) «Ундай бўлса, (дуони) кўпайтирамиз», дейишди. У зот (с.а.в.) «Аллоҳ кўпайтиради», дедилар»[4].

Бас, мусулмон киши доимо фарзандлари ҳаққига дуо қилиши ва ўзгалардан ҳам улар ҳаққига дуо олиш ҳаракатида бўлмоғи мақсадга мувофиқ саналади.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Фарзанд туғилганда зиёфат беришнинг жоизлиги;
  2. Келган меҳмонлардан хонадон аҳллари ва фарзандлари ҳаққига дуо талаб қилиши матлуб амал экани;
  3. Ота-она фарзандларининг камолини сўраб дуо қилмоқлари яхши амал экани.

Эслатма:Шариатимизда фарзанд туғилганлиги муносабати билан имконлари бор кишиларга ақиқа маросимини ўтказиш, яъни қўй сўйиб, зиёфат бериш бор. Аммо номини «суннат тўйи» деб қўйиб олиб, етти маҳаллага ош бериш, дабдабабозлик қилиш ёки ножоиз нарсаларни дастурхон устига тортиб, зиёфат қилиш мутлақо мумкин эмас.

88 - عن أنس قال : دخلت على النبي صلى الله عليه و سلم يوما وما هو إلا أنا وأمى وأم حرام خالتى إذ دخل علينا فقال لنا ألا أصلى بكم وذاك في غير وقت صلاة فقال رجل من القوم فأين جعل أنسا منه فقال جعله عن يمينه ثم صلى بنا ثم دعا لنا أهل البيت بكل خير من خير الدنيا والآخرة فقالت أمى يا رسول الله خويدمك ادع الله له فدعا لي بكل خير كان في آخر دعائه أن قال اللهم أكثر ماله وولده وبارك له

88. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига бордим. У ерда мендан ташқари онам ва холам Умму Ҳарам ҳам бор эди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) келдиларда «Сизлар билан биргаликда бир намоз ўқиб олсак», дедилар. Аммо бу вақт намоз вақти эмас эди. Шу воқеа сўзлаб турилганда бир киши «Расулуллоҳ (с.а.в.) намоз ўқиётганларида Анасни қайси томонларига турғаздилар?» деб сўради.

«Ўнг томонларига турғаздилар», деди-да шундай давом этди: «Расулуллоҳ (с.а.в.) билан намозни ўқиб бўлганимиздан кейин, «Буларнинг дунё ва охиратини обод қилгин!» деб бизнинг хонадонимиз ҳақига дуо қилдилар. Шундан кейин онам «Эй, Аллоҳнинг расули! бу кичик ходимчангиз Анас ҳақига яна бир дуо қилсангиз», деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) мен учун ҳамма яхшиликларни Аллоҳдан сўраб, охирида «Эй, Аллоҳ! Анаснинг моли ва фарзандларини кўпайтир ва уни баракотлик қил!» деб дуо қилдилар».

Шарҳ:

Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида саҳоба ва саҳобиялар[5] у зотнинг суҳбатлари ва дуоларига муштоқ бўлишарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг, улуғ саҳобий Анас (р.а.) оналари ва холалари билан бирга у зотнинг зиёратларига келишади.  Расулуллоҳ (с.а.в.) улар билан бирга намоз ўқиб оладилар ва уларнинг аҳли-оилалари ҳаққига дуо қиладилар.

Шунда Анаснинг оналари фарзанди ҳақига хос бир дуо қилишни сўраганда, у зот (с.а.в.) «Эй, Аллоҳ! Анаснинг моли ва фарзандларини кўпайтир ва уни баракотлик қил!» деб дуо қиладилар. Ушбу дуонинг барокати ҳақида Анас (р.а.) ҳикоя қиладилар «Расулуллоҳ (с.а.в.) Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб келганларида мен саккиз ёшли бола эдим. Онам қўлимдан ушлаб, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келди ва «Эй, Аллоҳнинг расули! Ансорларларнинг барчалари сизнинг келганингиздан қувониб, сизга совга-саломлар ҳадя қилдилар. Мана бу фарзандим Анасни мендан қабул қилиб олсангиз, сизнинг хизматингизни қилиб юрса», деди.

Анас (р.а.): «Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўн йил (яъни ҳаётларининг охиригача) хизмат қилдим. Шу ўн йил ичида Расулуллоҳ (с.а.в.) мени бирор маротаба ҳам: «Нимага бундай қилдинг?» деб урмадилар ҳам, урушмадилар ҳам ва ҳаттоки  юзларини ҳам буриштирмадилар.  Менинг ҳаққимга: «Эй, Аллоҳ! Анаснинг моли ва фарзандларини кўпайтир ва умрини узун қилгин!» деб дуо қилганлари сабабли барака топдим. Мол-мулким шунчалик кўпайдики, ҳаттоки узумзорим бир йилда икки маротаба ҳосил берар ва фарзандларим сони бир юз олтитага етди»-дедилар.

Анас (р.а.) юз ёшдан зиёд ҳаёт кечириб, вафот этган охирги саҳобалардан саналадилар.

Мазкур ривоятдан биргина дуонинг шарофати ва барокати қандай бўлганлигини билиб олдик. Хулоса қилиб айтсак, оиладаги фарзандлар келажакда иқболлари баланд бўлиши, ота-онага раҳмат келтирадиган, жамиятга фойдали инсон бўлиб етишмоқликлари учун, авваламбор, ота-она фарзанди ҳақига дуода бўлиши ҳамда улуғлар дуосини ғанимат билмоқлари лозим экан.

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Улуғ инсонларни зиёрат қилишнинг жоизлиги;
  2. Расулуллоҳ (с.а.в.) фарз намозидан бошқа намозни ҳам жамоат билан бирга адо этганлари;
  3. Дуода дунё ва охират яхшиликларини сўрашнинг жоизлиги;
  4. Ота-она доимо фарзандларига ғамхўр бўлиши ва уларнинг ҳақига улуғ инсонлардан дуо талаб қилиши;
  5. Баъзи кишилар ҳақига алоҳида дуо қилишнинг жоизлиги;
  6. Дуода барака, серфарзандлик ва молу-дунёни сўрашнинг жоизлиги;
  7. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ниҳоятда шафқатли, меҳрибон зот бўлганликлари, ҳаттоки Анас (р.а.)ни ўн йил мобайнида қилган камчилиги учун бирор маротаба ҳам койимаганлари барчамиз учун ибрат ва тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги.

 

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи

 


[1] Фақат рўзадорларгина кирадиган жаннат эшигининг номи.

[2] Ғофир сураси. Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим. (Ўзбекча изоҳли таржима) Тошкент. «Тошкент Ислом университети» нашриёти. 2001 йил.

[3] Бухорий ва Муслим ривояти.

[4] Имом Аҳмад ривояти.

[5] Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида кўриб, у зотнинг пайғамбар эканларига имон келтириб, суҳбатларида бўлган эркак ва аёллар.

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5432

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5581

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5283

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...