Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Соғлом бола ва саодат йўли-2

Category: Соғлом бола ва саодат йўли
Created on 11 April 2016 Hits: 2301

Қуръони каримнинг Фарзандга оид оятлар ҳақида

  Аллоҳ таоло ўзининг азалий илми ҳикмати билан бу ёруғ дунёдаги барча мавжудот ва маҳлуқотларни жуфт-жуфт қилиб яратган. Уларни жонли ёки жонсиз, онгли ёки онгсиз бўлишларидан қатъий назар, табиатларига хос яшаш шароити, турмуш тарзи ва кенг имкониятларни ҳам ато қилди.

 Ўзларидан ўзлари кўпайиб, урчиб, насл қолдириб, тақдир қилинган ҳаётлик даврини ўтагунларига қадар, қуруқликдами, сувликдами, ердами ёки кўкда бўлмасин яшашлари учун ризқини яратиб, мижозларига мос ва хос бўлган муҳитни ҳам муҳайё қилди.

Иссиқ ёки совуқдан ва ҳар хил табиий офатлардан ҳамда ўз кушандаларининг хужумларидан ҳам, химояланиш сирларини ўргатди. Ризқини топиш ва ўлжаларини тутиш усулларини туғма ҳиссиёт ва ҳусусиятлар орқали ўргатиб, англатиб ва билдириб қўйди.

Албатта бу ишлар: инсон ақлини лол қолдирадиган даражадаги ўта мукаммал ва мураккаб тизим ҳамда беҳисоб сирру-синоатлардан иборат бўлиб, барча нолойиқ сифатлардан пок бўлган Аллоҳу субҳанаҳу ва таолонинг нақадар буюклигига, қудратининг улуғлигига ва беқиёс илму ҳикмат эгаси эканлигига далолат қилувчи ёрқин далилдир. Унинг меҳр-шавқати чексиз бўлиб, ўта раҳмдил ва меҳрибон зотлигини ҳар лаҳзаю-ҳар нафасда эслатиб, берган беҳисоб неъматлари эвазига ҳамиша ва ҳар доим шукр қилиб яшамоқлик вожиб эканлигига ишорат қилади.

Аллоҳ таоло инсонга ўзидан насл қолдириши учун қандай дуо қилиш одобини ҳам таълим берган. 

هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَجَعَلَ مِنْهَا زَوْجَهَا لِيَسْكُنَ إِلَيْهَا فَلَمَّا تَغَشَّاهَا حَمَلَتْ حَمْلًا خَفِيفًا فَمَرَّتْ بِهِ فَلَمَّا أَثْقَلَتْ دَعَوَا اللَّهَ رَبَّهُمَا لَئِنْ آتَيْتَنَا صَالِحًا لَنَكُونَنَّ مِنَ الشَّاكِرِينَ (۱۸۹)

 “У (Аллоҳ) сизларни бир жондан яратиб, ундан унинг жуфтини унга (уйланиб) таскин топиши учун пайдо қилган зотдир. Унга яқинлик қилгач у (Ҳавво) енгил ҳомилали бўлди. Ва у билан (бир муддат) кезди. (Юки) оғирлашганда ҳар иккиси (Одам ва Ҳавво) Роббилари (бўлмиш) Аллоҳга дуо қилиб: “Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўлажакмиз” – деганлар. (Аъроф, 189)

Аллоҳ таоло Ҳазрати Одам ва Момо Ҳавво (алайҳимассалом)нинг “Солиҳ ва соғлом фарзанд бергин” дея илтижо билан қилган дуоларини даргоҳида қабул қилди.

Аввалги самовий саҳифалар ва илоҳий китобларнинг  мақсад ва моҳиятларини ўзида мужассамлаштирган ҳолда қиёмат куни бўлгунга қадар мўминларга дастурул амал бўлган энг охирги муқаддас китоб қуръони каримда фарзанд ва унга дахлдор оятлар бир неча бор зикр қилингин.

Бу эслатмалар: ҳақиқатан ҳам бола тарбияси нақадар муҳим вазифа эканлигидан, унга жиддий эътибор ва аҳамият беришлик эса илоҳий таълимотлар билан собит бўлганлигига далолат қилади.

Ҳали бола дунёга келмасидан олдин ҳаққига дуо қилиш одоби юқорида эслаб ўтганимиз “Аъроф” сурасини 189-оятида зикр қилинди.

Фурқон сурасининг охирги оятларида Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ таоло ўзининг суюкли бандалари – ҳақиқий мўмин мусулмонларнинг сифатлари, жаннатга киришларига сабаб бўладиган амаллари, феъл-атворлари ва ҳулқи-одоблари, ҳатто уларни қилажак дуолари қандай бўлиши ҳақида ҳам таълим берган. “Раҳмоннинг суюкли бандалари камтарин кишилар бўлиб, куну-тун итоат ва ибодатда собитқадамдирлар”. Дўзах ўти ва азобига дучор қилувчи ишлар ва гуноҳлардан ўзларини эҳтиёт қилиб

... رَبَّنَا اصْرِفْ عَنَّا عَذَابَ جَهَنَّمَ إِنَّ عَذَابَهَا كَانَ غَرَامًا (۶۵)

“Парвардигоро, ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини даф қилгин. Дарҳақиқат унинг азоби ҳалокатлидир” - дея паноҳ сўрайдилар ва яна дуоларида давом қилиб,

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا (۷۴)

 “Улар: Парвардигоро хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт, ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!”-дейдиган кишилардир.

Аллоҳ таолонинг мазкур марҳаматига мувофиқ  солиҳ фарзанд сўраб унинг умри, ризқи, одоби ва ҳулқини ҳам хайрли бўлишини тиламоқлигимиз лозим бўлади.

Қатода розияллоҳу анҳунинг айтишларича Иброҳим  (алайҳиссалом) одамлар ичида биринчи бўлиб, Биби Сора онамиз билан Шом ерларига хижрат қилган эдилар.

Сора она узоқ умр кўриб, 123 (бир юз йигирма уч ) ёшида Шоми шарифда вафот этган. Ҳожар онамиз эса Маккада вафот этган. Иброҳим  (алайҳиссалом)нинг хотини Сора она туғмас аёл бўлиб, бола кўрмаган эди. Ёши ҳам улғайиб, фарзанд кўришдан бор умиди узилган эди. Эрининг ёлғизликдан қутқариш ва кўнглига таскин бериш умиди билан, ўзининг садоқатли, покиза, ишончли ва итоатли чўриси Ҳожарнинг хизматларидан рози бўлгани учун уни эрига никоҳлантирди. Бегона юртларда ҳижрат қилиб, мусофирлик машаққатларига чидаб, ёши бир жойга етган бўлишига қарамасдан сабру-қаноат билан Аллоҳ таолодан фарзанд сўраб дуо қилишда давом этар эдилар.

رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ (۱۰۰) فَبَشَّرْنَاهُ بِغُلَامٍ حَلِيمٍ (۱۰۱)

“Эй, Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд) лардан ато этгин. Бас, Биз унга бир ҳалим ўғил (туғилиши тўғрисидаги) ҳушхабарни бердик”. (Соффат 100-101).

Ҳожар она ҳомиладор бўлиб ўғил туғди исмини Исмоил деб қўйдилар. Бир қанча муддат, хурсанд бўлиб аҳилликда яшадилар. Бирдан Сора онада кундошлик ҳисси, рашқи қўзғалиб, қалбини ўртаб, хотиржамлиги йўқолиб, кўзидан она-болани нари бўлишини талаб қила бошлади.

Иброҳим (алайҳиссалом) Аллоҳнинг амри билан ўғли Исмоилни ва хотини Хожарни олиб Шомдан Маккага келдилар. Шу ерга уларни жойлаштириб, Парвардигори оламга қуйидаги дуолар билан мурожаат қилдилар. 

رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِيُقِيمُوا الصَّلَاةَ فَاجْعَلْ أَفْئِدَةً مِنَ النَّاسِ تَهْوِي إِلَيْهِمْ وَارْزُقْهُمْ مِنَ الثَّمَرَاتِ لَعَلَّهُمْ يَشْكُرُونَ (۳۷)

“Эй, Роббим! Мен зурриётимдан (бир қисмини ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй, Роббимиз! (Улар) намозни баркамол адо этсинлар деб (шундай қилдим). Бас Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга моил қилиб қўйгин ва уларни (барча) мевалардан озиқлантиргин, шояд (шунда) шукр қилсалар”. (Иброҳим, 37)

Аллоҳ таоло ўзининг ҳалили – дўсти Иброҳим  (алайҳиссалом) дуоларини шарофати билан гиёх унмайдиган сахродан “зам-зам” булоғини чиқарди. Бу диёрни файзу-баракотларга тўлдириб, мўмин бандаларининг дилларига то қиёматга қадар унга талпинадиган даражада ихлосу муҳаббат солди.

وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ اجْعَلْ هَذَا الْبَلَدَ آمِنًا وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ الْأَصْنَامَ (۳۵)

“(Эй, Муҳаммад!) Эсланг Иброҳим айтган эди: “Эй, Роббим, бу шаҳарни (яъни Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин””. (Иброҳим, 35)

Иброҳим  (алайҳиссалом) узоқ вақт фарзанд кўрмасдан юриб, тўқсон ёшга яқинлашганда Исмоилни, кейин Исҳоқни кўрдилар. Улуғ ёшида фарзанд неъматини берган Парвардигори оламга ўз шукроналарини баён қилиб айтадиларким:

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي وَهَبَ لِي عَلَى الْكِبَرِ إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ إِنَّ رَبِّي لَسَمِيعُ الدُّعَاءِ (۳۹)

“Менга кексаликда Исмоил ва Исҳоқни берган Аллоҳга ҳамд айтаман. Албатта, Роббим дуони (қабул қилиш учун) эшитувчидир” . (Иброҳим, 39)

Ўзларини ва авлодларини ҳақларига дуо қиларканлар, ота-онаси ва барча мўъминларни ҳам гуноҳларини кечиришини сўраб Аллоҳ таолога илтижо қилдилар.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ (۴۰) رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ (۴۱)

“Эй, Роббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин. Эй, Роббимиз! Дуойимни қабул эт! Эй, Роббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўъминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим, 40-41).

Аллоҳ таборак ва таолонинг амри-фармони билан Иброҳим  Ҳалилуллоҳ ўз ўғли Исмоил билан бирга ишорат қилинган жойдаги, кичик тепалик устига Каъбани қура бошладилар. Унинг пойдеворини кўтараётганларида дуога қўл очиб дедиларким:

...رَبَّنَا تَقَبَّلْ مِنَّا إِنَّكَ أَنْتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (۱۲۷) رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِنْ ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُسْلِمَةً لَكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَا إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ (۱۲۸)

“Эй, Роббимиз, биздан (ушбу ишимизни) қабул эт. Албатта, Сен Эшитгувчи ва Донодирсан.” “Эй, Роббимиз! Иккимизни Ўзингга бўйсунувчи эт. Ва зурриётимиздан ҳам Сенга итоат қиладиган уммат (чиқаргин). Яна бизга (ҳажга доир) ибодатларимизни кўрсатиб бер ва тавбаларимизни қабул эт! Албатта, Сен Таввоб (тавбани қабул этувчи) ва Раҳмлидирсан.”  (Бақара, 127-128)

وَوَصَّى بِهَا إِبْرَاهِيمُ بَنِيهِ وَيَعْقُوبُ يَا بَنِيَّ إِنَّ اللَّهَ اصْطَفَى لَكُمُ الدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ (۱۳۲)

“Иброҳим ўз ўғилларига, шунингдек (набираси) Яъқуб ҳам шу динни васият қилиб дедилар: “Ўғилларим, албатта Аллоҳ сизлар учун шу динни танлади. Бас, мусулмонлик ҳолингиздагина дунёдан ўтингиз!” (Бақара, 132)

Оила ва жамиятда фарзанд ўғил ёки қиз бўлишидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имтиёзга эга эканлиги ислом дини ҳукмларида батафсил баён этилган. Ислом динидан олдинги даврда мушриклар қиз фарзанд кўришни ҳохламасдилар. Ким қиз кўрса ори келарди, ҳафа бўларди, ҳатто қиз болани тириклайин кўмиб ташларди. Лекин ўзларининг бузуқ эътиқодларига кўра “Аллоҳнинг қизи бор, фаришталар унинг қизлари” деб гумон қилишар эди. Ўзлари ёмон кўриб, ор қиладиган қиз болани Аллоҳга нисбат бериб, ўғил болани ўзлариники қилиб олишлари қаттиқ танқид ва танбеҳ билан “Тур” сурасини 39-оятида шундай баён қилинмоқда:

أَمْ لَهُ الْبَنَاتُ وَلَكُمُ الْبَنُونَ (۳۹)

“(Эй, мушриклар). Ёхуд қизлар (фаришталар) Унга-ю, ўғиллар сизгами?!” (Тур, 39)

Яъни Аллоҳ таоло мушрикларнинг сўзларидан олиб, ўзларига раддия бермоқда. Уларнинг бузуқ эътиқодларига кўра: “Фаришталар Аллоҳнинг қизлари” деган эдилар. “Ўзларингиз ёмон кўриб, ор қиладиган қизларни Аллоҳга нисбат бериб, ўғил фарзандларни ўзларингизники қилиб олмоқчимисизлар?! Мободо Аллоҳ фарзанд тутмоқчи бўлганида эди, қизларни эмас, ўғил фарзанд тутган бўлмасмиди?!” – дея танбеҳий савол берилмоқда.   

Ўғил ва қизга нисбатан икки хил муносабатда бўлиш, яъни: ҳурмат ва нафрат, фахр ва орият, севинч ва ўкинч билан, қизларга таҳқир назари билан қарашдек жирканч одатга Ислом дини барҳам берди. Бошқа жоҳилият қолдиқлари каби бу иллатдан ҳам жамият тозаланди.

وَنَجَّيْنَاهُ وَأَهْلَهُ مِنَ الْكَرْبِ الْعَظِيمِ (۷۶) وَجَعَلْنَا ذُرِّيَّتَهُ هُمُ الْبَاقِينَ (۷۷)

“Биз унга ва унинг аҳли (оиласи)га улкан ташвишдан (ғарқ бўлишдан) нажот бердик. Унинг зурриётини боқий қолувчи кишилар қилиб қўйдик”. (Соффат, 76-77).

Нуҳ (алайҳиссалом) ва унга иймон келтирган мўъминларни катта тўфон балосидан Аллоҳ таоло сақлади, бошқалари қирилиб, ғарқ бўлганидан сўнг, балодан қутилиб қолган одамлардан янги авлод тарқалди.

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَامًا فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ (۱۴)

 “Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас уларни золим (кофир бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди”. (Анкабут, 14)

Ҳуд (алайҳиссалом) ўз қавмларига Аллоҳ таоло томонидан берилган неъматларни эслатмоқдалар.

أَمَدَّكُمْ بِأَنْعَامٍ وَبَنِينَ (۱۳۳)

“У сизларни чорва ҳайвонлари ва (Сиз ёқтирадиган) ўғиллар билан қуллади.” (Шуаро,133)

وَزَكَرِيَّا إِذْ نَادَى رَبَّهُ رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ (۸۹)

“Закариёнинг “Эй, роббим! Мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт!) Сен (ўзинг) ворисларнинг яхшироғидирсан”-деб, нидо қилган пайтини эсланг” (Анбиё, 89).

 Ўша жойда Закариё Роббига илтижо қилиб, деди:

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ (۳۸)

“Роббим менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат Сен дуони эшитувчисан”. (Оли Имрон, 38).

فَاسْتَجَبْنَا لَهُ وَوَهَبْنَا لَهُ يَحْيَى وَأَصْلَحْنَا لَهُ زَوْجَهُ إِنَّهُمْ كَانُوا يُسَارِعُونَ فِي الْخَيْرَاتِ وَيَدْعُونَنَا

رَغَبًا وَرَهَبًا وَكَانُوا لَنَا خَاشِعِينَ (۹۰)

“Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик ва унга Яҳёни ато этдик ҳамда жуфти (ҳалоли) ни ўнглаб (туғадиган қилиб) қўйдик. Дарҳақиқат улар (мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва бизга рағбат ва қўрқув билан дуо қилар эдилар ҳамда Бизга (барча буйруқларимизга) итоат этувчи эдилар”. (Анбиё, 90).

Ҳар бир мўъмин мусулмон ўзи солиҳ амалларни қилишни, Аллоҳнинг розилигини топишни ва рахматига эришмоқликни ҳохлайди ва ўзидан тарқалган зурриёти, бола-чақасини ҳам салоҳиятли ва саодатли бўлишини истаб дуолар қилади. “Аҳқоф” сурасини 15-оятида: 

... وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ...

“…Мен учун зурриётимни ислоҳ эт!...(Аҳқоф,15).

  Юқоридаги оят мазмунида яъни: “Фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин” дея дуога қўл очган ота-онанинг дуосини шак-шубҳасиз қабул бўлиши ҳақида пайғамбар (алайҳиссалом)нинг ҳадислари бор.  

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Иймон ва Солиҳ амалдан бошқа ҳеч нарса фойда бермайдиган, қиёмат куни ҳақида шундай огох қиладиким:

يَوْمَ لَا يَنْفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ (۸۸)

“У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас”. (Шуаро, 88).

وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ ... (۷۲)

“Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантирди”. (Наҳл, 72).

Аллоҳнинг бандасига фарзанд ато қилиши катта бахт. Яна ўз авлодини давомчиси бўлган зурриётлар-набиралар ато қилиши ҳам энг улуғ неъматдир.

Инсон умри давомидаги ҳалол касбу-хунари эвазига топган молу-мулки ва фарзандлари ҳам бу ёруғ дунёнинг зебу-зийнатлари эканлиги ҳақида “Каҳф” сурасини 46-оятида шундай баён қилади:

الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَالْبَاقِيَاتُ الصَّالِحَاتُ خَيْرٌ عِنْدَ رَبِّكَ ثَوَابًا وَخَيْرٌ أَمَلًا (۴۶)

“Молу-мулк фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир. Роббингиз наздида эса, боқий қолувчи солиҳ амаллар савоблироқ ва орзу қилишга лойиқроқдир”. (Каҳф, 46).

Пайғамбарлар зиммасига одамларни тўғри ва ҳақ йўлга бошлашдек энг масуълиятли ва шарафли вазифа юкланган бўлиб, тоат-ибодат ва тақвода мустаҳкам ва мукаммал зотлардан бўлсаларда, оддий инсонлар каби оила қуриб, бола-чақа ортириб, турли хил касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳалол меҳнат билан ҳаёт кечирганлар.   

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا رُسُلًا مِنْ قَبْلِكَ وَجَعَلْنَا لَهُمْ أَزْوَاجًا وَذُرِّيَّةً ... (۳۸)

“Дарҳақиқат, Сиздан илгари ҳам (кўп) пайғамбарлар юборганмиз ва уларга хотинлар ва зурриётлар берганмиз”. (Раъд, 38).

وَاعْلَمُوا أَنَّمَا أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلَادُكُمْ فِتْنَةٌ وَأَنَّ اللَّهَ عِنْدَهُ أَجْرٌ عَظِيمٌ (۲۸)

“Билиб қўйингизки, албатта молу-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (гуноҳ, азоб ва машаққат манбаидир). Аллоҳнинг ҳузурида (эса) улкан мукофот (бордир)”. (Анфол, 28).

إِذْ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ إِنِّي رَأَيْتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوْكَبًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ رَأَيْتُهُمْ لِي سَاجِدِينَ (۴)قَالَ يَا بُنَيَّ لَا تَقْصُصْ رُؤْيَاكَ عَلَى إِخْوَتِكَ فَيَكِيدُوا لَكَ كَيْدًا إِنَّ الشَّيْطَانَ لِلْإِنْسَانِ عَدُوٌّ مُبِينٌ (۵)

“Эсланг Юсуф (ўз) отасига (Яъқубга) деди: “Эй, отажон! Мен (тушимда) ўн битта юлдуз. Қуёш ва Ойнинг менга сажда қилаётган ҳолларида кўрдим”. (Отаси) айтди: “Эй, ўғилчам! Тушингни биродарларингга сўзлаб бермагин. Акс ҳолда сенга қаттиқ макр қилишади. Зеро шайтон инсонга аниқ душмандир.” (Юсуф, 4-5).

Бу тушни кўрганда Юсуф (алайҳиссалом) ўн икки ёшда бўлиб, тушидаги қуёш ва ой унинг ота-онаси, ўн бир юлдуз эса оға-инилари эди.

Яъқуб (алайҳиссалом) Юсуфни ақл-заковати, ҳусну сийрати, аҳлоқ-одоби юқори даражада бўлганидан жуда севар эди. Бу меҳрни пайқаган оға-инилари Юсуфга ҳасад қилишар эди. Шунинг учун кўрган тушини билсалар, ҳасадлари янада ортиб кетмасин дея хавотирланиб, уни огоҳлантирди.

Суранинг давомида Юсуф пайғамбарнинг бошига тушган бало-қазолар ва оға-иниларию, бегоналардан тортган жабру-жафолар, қудуққа ташланганлари, қул бўлиб сотилганлари, тухматга қолганлари, зиндонбанд бўлганлари ҳақида ҳамда бундай оғир машаққатли синовларга чидаб, сабр-қаноат қилганлари эвазига нажот топганлари, пайғамбарлик мақомига мушарраф бўлиб, подшоҳлик мартабасига эришганлари, элу юрт ва ҳолиқи Раҳмон ҳузурида даражалари юксалгани ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

Қадимги дунё тарихига оид китобларда Миср фираъвнларининг ҳаётлари ҳақида кўплаб ривоятлар мавжуд бўлиб хайратомуз ҳикоялар тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган. 

Улардан бири Ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) даврида яшаган фираъвн Рамзез II бўлиб, унинг Мусо (алайҳиссалом) билан бўлган мулоқотлари қуръони-каримда ҳам зикр қилинган.

У ўта золим, туғёнкор-ҳадидан ошиб, илоҳий ва инсоний қонун-қоидаларни бузувчи, тажовузкор шахс бўлиб, ҳатто Худолик даъвосини қилишгача ҳам бориб етган.

Фиръавн ва унинг вазири Ҳомон ўзларининг лашкарлари ёрдамида бир неча асрлар муқаддам Юсуф (алайҳиссалом) замонларида Мисрга ҳижрат қилиб, келиб қолган Исроил жамоасидан тарқалган халқни ҳар хил азобу-уқубатларга дучор қилдилар. Исроил авлоди золим подшоҳ ҳукмронлиги остида ноилож ва ночор ҳаёт кечиришга, таъқиб ва хақоратларга чидаб яшашга, ҳамда у кўрсатган ноҳақлик ва жабру-жафоларга сабр қилишга мажбур ва махкум эдилар. Энг дахшатли ҳолат ҳақида Қуръони каримнинг “Қасос” сурасини 4-оятида ҳам эслатиб ўтилган:

إِنَّ فِرْعَوْنَ عَلَا فِي الْأَرْضِ وَجَعَلَ أَهْلَهَا شِيَعًا يَسْتَضْعِفُ طَائِفَةً مِنْهُمْ يُذَبِّحُ أَبْنَاءَهُمْ وَيَسْتَحْيِي نِسَاءَهُمْ إِنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُفْسِدِينَ (۴)

“Дарҳақиқат Фиръавн ерда (Миср) туғёнга кетиб, унинг аҳолисини бўлиб ташлади. Улардан бир тоифани (Исроил авлоди қавмини) хорлаб, ўғилларини сўяр, қизларини тирик қўяр эди. Албатта у бузғунчилардандир”. (Қасос, 4)

 Бани Исроилнинг мазлум халқига Худо томонидан берилган нажот ва илоҳий неъматни Мусо пайғамбар уларга эслатгани ҳақида “Иброҳим” сурасини 6-оятида шундай марҳамат қилинади.

وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ أَنْجَاكُمْ مِنْ آلِ فِرْعَوْنَ يَسُومُونَكُمْ سُوءَ الْعَذَابِ وَيُذَبِّحُونَ أَبْنَاءَكُمْ وَيَسْتَحْيُونَ نِسَاءَكُمْ وَفِي ذَلِكُمْ بَلَاءٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَظِيمٌ (۶)

“Ўшанда Мусо қавмига айтди: “Аллоҳнинг Сизларга берган неъматини сизларни оғир азоблар билан қийнаётган, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Фираъвн зодагонларидан қутқарганимизни эслангиз. Ана ўша (иш)ларда Парвардигорингиз томонидан улкан синов бордир”. (Иброҳим, 6).

Фиръавн, Ҳомон ва унинг аёнларини ўғил болани ўлдириб, қиз болани қолдиришларига сабаб қилиб, тарихчилар шуни далил қиладиларким Фиръавн коҳинлари унга “Бани Исроилдан туғиладиган бир ўғил бола келажакда сени тожу-тахтинг ва молу-мулкингни заволи бўлади” - дейишгани боис, ўзи худолик даъвосини қилсада, тожу-тахтига хавф солиши мумкин бўлган, она қорнидаги ҳомиладан ҳам хавфсираб, шубҳаланар эди. Уни шахсига сиғиниб, худо деб сажда қилган саводсиз халқни улуғлаб, илму-маърафатдан воқиф бўлган, аждодларидан бир неча пайғамбарлар чиққан, илоҳий таълим таъсирида ўзига хос эътиқод билан Мисрнинг бутпараст динини қабул қилмаётган Исроил авлоди Фираъвн учун хатарли бўлиб кўринар эди.

Шунинг учун ҳам уларга нисбатан оғир ва машаққатли жазоларни қўллар эди.

Миср бўйлаб Бани Исроил қавми орасида туғилган ҳар бир чақалоқ назорат остига олиниб, ўғил бўлса ўлдирилар, қиз бўлса қолдирилар эди. Шундай тахликали сиёсат юргизилаётган бир вақтда пайғамбар Мусони онаси ҳомиладор эди. Вақти соати етиб у ўғил фарзанд кўрди. Бечора она боласини айғоқчилардан яшириб зўрға уч ой парвариш қилади. Ноилож қолганда Аллоҳ таоло унга илхом бериб, бир сандиққа боласини жойлаб Нил дарёсига оқизишни билдирди. Бўлажак пайғамбарни ўз ҳимоясига олган Зот тақдири-азалда хаммасини ўз иродасига кўра битиб, белгилаб қўйган эди.

Такаббур ва тошбағир бу золим подшоҳнинг хотини бефарзанд бўлиб, ҳаёти руҳий изтиробда ўтарди. Аллоҳ таоло сувдаги оқаётган сандиқни Фиръавн қароргоҳига йўллади. Сохилдаги боғида сайр қилиб юрган Фираъвннинг хотини уни кўриб, ҳизматкорларига сандиқни тутиб олишни буюрди. Очиб қарасалар юзларидан нур таралаётган бола, Худо уни қалбини юмшатиб, мурғак гўдак меҳрини дилига солиб, муҳаббатини ортириб қўйди ва у эридан гўдакни ўлдирмай ўз қарамоғига олишни талаб қилди.

“Қасос” сурасини 9-оятида Аллоҳ таоло айтадиким:

وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِي وَلَكَ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَى أَنْ يَنْفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ (۹)

“Фираъвннинг хотини (унга): “(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирмангиз! Шоядки унинг бизларга нафи тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”-деди. Ваҳоланки улар (ҳақиқатни-ўзларининг халокати шу гўдакнинг қўлида эканлигини) сезмас эдилар”. (Қасос, 9).

Болани соғлом, хавфу-хатарсиз, ўсиб, улғайишини ва у камолига етканда пайғамбар бўлиб, инсонларни нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам азобу-уқубатлардан қутқариб, нажот топишларига сабабчи қилган зот ўз илми ҳикматлари билан қазою қадарда – тақдиру азалда ёзиб, белгилаб қўйган эди.

وَالَّذِينَ آمَنُوا وَاتَّبَعَتْهُمْ ذُرِّيَّتُهُمْ بِإِيمَانٍ أَلْحَقْنَا بِهِمْ ذُرِّيَّتَهُمْ وَمَا أَلَتْنَاهُمْ مِنْ عَمَلِهِمْ مِنْ شَيْءٍ كُلُّ امْرِئٍ بِمَا كَسَبَ رَهِينٌ (۲۱)

“Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларини ҳам қўшамиз. Уларга қилган амалларидан бирор нарсани камайтирмаймиз. Ҳар бир кимса ўзи қилган иши билан гаровлангандир”. (Тур, 21)

 Изоҳ: Жаннатда баъзи ота-оналарнинг мабодо мақому-мартабалари юқори бўлиб, уларнинг фарзанд ва зурриётлари пастроқ мартабаларга эга бўлиб қолсалар, уларни бир-бирларига яқинлаштириб, хурсанд қилиш мақсадида Аллоҳ таоло уларнинг мақомларини кўтариб, тенглаштириб қўяди.

Муқотил (р.а) сўзига кўра: “Балоғат ёшига етмай вафот этган сағир ва сағира гўдаклар жаннатда ота-оналари билан бирга қўшиб қўйилади. (Тафсир ун-Насафий ва Бахрул улум тафсирлари).

فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ (۳۳) يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ (۳۴) وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ (۳۵) وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ (۳۶) لِكُلِّ امْرِئٍ مِنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ (۳۷)

“Бас қачонки (қулоқларни) кар қилувчи (дахшатли қичқириқ) келганда (Сур иккинчи марта чалинганда) Ўша куни киши ўз биродарларидан қочур. Яна онаси ва отасидан ҳам, хотини ва ўғилларидан ҳам (қочур). (Чунки) у кунда улардан ҳар бир кишида ўзига етарли нарса (ташвиш) бўлур”. (Абаса, 33-37).  

Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллм) Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларга:

أُعِيذُكُمَا بِكُلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَ هَامَّةٍ وَ مِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ

“Уъийзукумо бикалиматиллаҳит-таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламма”.

Дуосини ўқиб, паноҳ тилар ва бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ (алайҳимуссалом)ларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди” деб айтар эдилар.

Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари билан, ҳар бир шайтондан, зарарли хашоратлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.” (Имом Буҳорий ривояти). 

 

2-давра 3-босқич тингловчиси
Шахрихон тумани бош имом хатиби
Иззатуллоҳ Турғунов

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5524

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5553

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5649

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5383

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5715

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4689

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4741

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3881

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...