Муаллиф мазкур рисолада Қуръони каримда зикр қилинган Пайғамбарлар ҳақидаги ибратли қиссалардан саралаб, ота-оналар, муаллим ва мураббийлар ҳамда ўсмирлар учун мўъжаз усулда тақдим қилмоқда. Ўйлаймизки, ушбу китоб барчага манзур бўлади.
Қуръон қиссалари – ибрат манбаи
Эй парвардигори олам...
Сенга ҳамду санолар бўлсинким, бизларни яратдинг ва ризқлантирдинг. Ҳидоят нуридан баҳраманд қилиб, барча мавжудотларингдан мукаррам қилдинг, жаннат неъматларидан башорат бериб, дўзах ўти ва азобидан огохлантирдинг.
Бизларга никоҳ ва оиланинг муқаддаслигини, фарзанд тарбияси ва таълими вожиб эканлигини ўргатган жаноби сарвари олам Муҳаммад (алайҳиссалом)га салому саловотларимиз бўлсин.
Ҳар бир ота – она ўз ҳаётининг давомчиси ва истиқболининг таянчи бўлган фарзанди учун бутун борлиғини бағишлайди. Туғилган кунидан бошлаб ўсиб, улғайиб то балоғату камолот ёшига етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгунга қадар ҳам меҳр-мухаббат билан парвариш қиларкан унга илм, касб-хунар ўргатиб, хулқу-одобини ва феълу-атворини яхшилаш мақсадида куч-қуввати, ғайрати ва бор имкониятини қалб қўрига қўшиб армуғон этади.
Ота-оналарнинг мазкур машаққатли меҳнатларини самарадорлигини ошириб, янада мукаммал даражага етказиш мақсадида уларга ёрдам тариқасида Хукуматимиз тамонидан оламшумул ишлар амалга оширилмоқда.
Муҳтарам юртбошимиз: “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” дея дилларидаги эзгу ниятларини баён қилган эдилар.
Бугунга келиб ёшларимизни жисмонан соғлом, ақлан етук ва маънан баркамол инсон бўлиб тарбияланишларига давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу соҳага оид махсус дастурлар олий тоифадаги мутахассислар тамонидан тайёрланиб, “Соғлом бола йили” да ёш авлодни маънавий-маърифий ҳамда жисмоний ва руҳий жихатдан мукаммал шахс бўлиб камол топишлари йўлида мисли кўрилмаган даражада улуғвор ишлар режали равишда ҳаётга тадбиқ қилинмоқда.
Мазкур жараёнлардан илҳомланиб, сиз хурматли китобхонлар ҳукмига ушбу рисолани тақдим қилар эканмиз, шу муқаддас Ватан оғушида яшаб, тинч ва осуда ҳаёт кечириб элу-юрт тараққиёти учун қайғуриб, унинг ривожу равнақи йўлида хизмат қилаётган мухтарам ота-оналар ва меҳрибон мураббийларга ҳамда кўз қорачиғидай авайлаб-асраб, тарбия қилаётганимиз азиз фарзандларимизга иншаоллоҳ фойдали бир қўлланма бўлишидан умидвормиз.
Ҳурматли юртбошимиз: “Маънавият деганда, авваламбор одамни руҳан покланишга, қалбан улғайишига чорлайдиган, инсон ички дунёсини, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонни уйғотадиган кучни тасаввур қиламан” деганлар.
Ўша кучни одамлар онги-шуурида янада мустахкамлаш мақсадида инсоният тариҳига бир назар солиб, Қуръони каримда зикр қилинган пайғамбарлар ҳаётини яна бир бор ўрганиб, “Соғлом бола” тарбиясига оид баъзи эслатмалар, ота-оналар ва фарзандлар ҳамда уларнинг ўзаро муносабатларига доир айрим қиссаларни имкон қадар мўъжаз холатда баён қилишга интилдик.
Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилиб юборилган илоҳий китоб - “Қуръони карим” оятларини тиловат қилиш - ўқиб, эшитиш ҳам улуғ ибодат. Ундаги ибратомуз қиссалар эса инсонлар учун ваъз- насиҳатлардан иборатдир. Аллоҳ субханаҳу ва таоло “Сод” сурасининг 29-оятида шундай тавсиф қилади.
كِتَابٌ أَنْزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُولُو الْأَلْبَابِ (۲۹)
“(Эй, Муҳаммад! Ушбу Қуръон барча) оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдур”. (Сод, 29)
Пайғамбарлар ҳаёти турли хил тўқима мавзулардан, ёлғон ва хаёлий гаплардан холи, ҳақ, рост ва асил ҳолатида келажак авлодларга ибрат бўлиши учун мазкур муқаддас китобда баён қилинган. Бу ҳақда Аллоҳу азза ва жалла “Нур” сурасини 34-оятида қуйидагича таъриф беради:
وَلَقَدْ أَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ آيَاتٍ مُبَيِّنَاتٍ وَمَثَلًا مِنَ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ (۳۴)
“(Эй мўминлар!) дарҳақиқат, Биз сизларга очиқ-равшан оятларни, сизлардан илгари ўтган зотлар тўғрисидаги мисолларни ва тақводор кишилар учун панд-насихатни нозил қилдик”. (Нур,34).
Қуръони каримни мукаммал тарзда, тўлиқ таърифу-тавсиф қилишдан тил ожиз. У башариятни диний ва дунёвий илму-ҳикматлардан бахраманд қилувчи илоҳий дастур бўлиб, қиёмат кунига қадар боқий қоладиган мўъжизалар мажмуасидан иборат бўлган энг буюк, самовий китобдир.
Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом), “Ибодатларнинг энг улуғи Қуръонни тиловат қилмоқдир” деганлар.
Қуръони каримнинг ҳар бир ояти ва ҳар бир сурасини ўзига хос файзи-баракаси ва фазилатлари бўлиб, лафзлари ва маънолари жиҳатидан, ҳамда ундаги ҳукумлар ва хабарлар ҳақлиги ва тўғрилиги жиҳатидан инсон ақлини ожиз қолдирувчи илоҳий мўъжизадир. Хозиргача Қуръони карим дунёнинг 148 тилига таржима қилинган, яна 40 тилга таржима қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Дарҳақиқат унинг маъноларини тафсир ва таржима қилиш учун, илмий-маърифий, маънавий хамда эътиқодиий асос ва шартлар лозим бўлиб, мазкур талабларни бажармоқ учун фақат араб тилини билишни ўзи кифоя қилмайди. Наҳв, сарф, маъоний, балоғат ва фасохат каби илмларни ҳам юқори даражада билмоқ лозимдир. Улуғ тобеъинлардан бири бўлган Мужоҳид розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ ва қиёмат кунига иймон келтирган киши учун, араб тилини мукаммал билмай туриб, Аллоҳнинг китоби ҳақида сўз айтмоғи ҳалол эмас”-деганлар.
Қуръони каримнинг “Каҳф” сурасида зикр қилинган Хазрати Мусо ва Ҳизр алайҳимуссаломларнинг ўзаро мулоқотлари чоғида рўй берган оддий, лекин ўта муҳим бир воқеа инсон онги ва илмини чегараланган эканлигини изҳор қилади.
“Соҳил бўйлаб, икковлари кетаётган вақтда бир чумчуқ учиб келиб, қирғоққа қўнади. Дарё сувидан бир-икки томчи сув ичиб, яна учиб кетди. Шунда Ҳизр (алайҳиссалом) Мусо пайғамбарга қараб: “Бу чумчуқ дарё сувидан чўқилаб, қанчасини камайтира олди?! - деб сўрадилар. Мусо (алайҳиссалом) унга жавобан “ҳеч қанча” - дедилар. Ҳизр (алайҳиссалом) эса: “Мени илмим ва сени илминг Аллоҳ таолони илмини олдида, дарё сувини чумчуқ чўқиб, озайтира олмагани каби, у ичкан бир-икки қатра сув миқдорига ҳам тенг эмас” – дедилар.
Соғлом боланинг саодатли бўлиши сабабларини изоҳлаш ва исботлаш мақсадида, мавзуга оид айрим оятларнинг зоҳирий маъноларини бир неча тафсир китобларига суянган холда сиз мухтарам китобхонларга ҳавола қилинди.
Катта ишга қўл уришдан олдин, азиз устозларимизнинг руҳий ва маънавий мададларини ҳис қилиб, уларнинг илмий меъросларидан фойдаланган ҳолда хато ва нуқсонлардан ҳоли қилишини Худодан илтижо қиламан.
2-давра 3-босқич тингловчисиШахрихон тумани бош имом хатибиИззатуллоҳ Турғунов26-07-2018 Hits:6066
25-07-2018 Hits:5817
17-07-2018 Hits:5846
16-07-2018 Hits:5709
06-07-2018 Hits:5741
04-07-2018 Hits:5739
27-06-2018 Hits:5657
04-06-2018 Hits:5771
14-03-2018 Hits:4921
26-07-2018 Hits:6622
26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...
26-07-2018 Hits:6575
Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...
25-07-2018 Hits:6589
2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...
23-07-2018 Hits:6815
20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...
16-07-2018 Hits:6374
15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...
20-07-2018 Hits:6775
Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди. Мамлакатимизда... Batafsil...
06-07-2018 Hits:5452
Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...
04-07-2018 Hits:5506
2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...
27-06-2018 Hits:4399
Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...