Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Кириш:Одоблар дурдонаси

Category: Одоблар дурдонаси
Created on 08 April 2016 Hits: 5519

Одоб-ахлоққа доир китоблар кўп ёзилган. Шубҳасиз бу китоблар ичида Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-муфрад» асарлари алоҳида ажралиб туради. Муаллиф  “Одоблар дурдонаси” китобида «Ал-Адаб ал-муфрад»га киритилган ҳадислар ичидан айнан ёш авлодга тегишли бўлганларини ажратиб олиб, уларни ўқувчига тушунарли бўлиши учун шарҳлаб, бу ҳадислардан олинадиган фойдаларни ҳам санаб ўтган.

 Умид қиламизки, китоб ўз мухлисларини топади, уларга манзур бўлади ва у ёш авлод учун жуда фойдали китоб бўлиб қолади.

«Одоблар дурдонаси»  китоби ҳақида

Аллоҳ таолога ҳамд сано, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва саловатлар бўлсинки, Яратганнинг инояти ва Мустақиллигимизнинг шарофати билан, улуғ аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий меросни ўқиб-ўрганиш ва ўргатиш бахтига муяссар бўлдик!

«Одоблар дурдонаси»  китобида, Имом Бухорийнинг «Ал-адаб ал-муфрад» асарларидан ёшлар тарбияси ва уларнинг одоб-ахлоқига тегишли ҳадислар танлаб олинди. Сўнг улар қисқача шарҳланиб, улардан олинадаиган фойдалар ҳам баён қилинди.

Имом Бухорийнинг «Ал-Адаб ал-муфрад» асари, у кишининг бошқа асарлари сингари бутун Ислом оламида мўътабар саналади. Бу асар одоб-ахлоққа доир энг мўътабар манба бўлганлиги боис унга кўплаб шарҳлар ёзилган ва турли тилларга таржима қилинган. Мазкур асарнинг ўзбек тилидаги энг охирги шарҳи устоз, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга мансуб бўлиб, бу китоб кенг китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан ўқиб ўрганилди.

«Ал-Адаб ал-муфрад» асарида бугун барчамиз учун долзарб бўлган мавзулар мавжуд. Айниқса юртимизда «Юксак маънавият − енгилмас куч» шиори остида келажак авлод вакилларини маънавий тарбиясига алоҳида эътибор берилаётган бир вақтда, мазкур асар барчамизнинг ҳаётимизда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.         

Юртимизда олиб борилаётган «Баркамол авлодни ғоявий тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар»га камтарона ўз хиссасини қўшиш учун, Имом Бухорий халқаро марказида «Ал-Адаб ал-муфрад» китобидан ёш авлод вакилларига мўлжаллаб, «Одоблар дурдонаси» китоби тайёрланди.

Мазкур китобининг ўзига хос таркибий тузилиши қуйидагича:

  1. «Одоблар дурдонаси» китобидаги ҳадис рақамлари асл «Ал Адаб ал Муфрад» китобидаги рақамларга мос ҳолда келтирилди;
  2. Ўқувчига енгил бўлиши учун таржимада фақат охирги ровий билан кифояланилди;
  3. «Одоблар дурдонаси» китобидан кўзланган мақсад ёшлар тарбиясига эътибор эканини ҳисобга олиб, ундаги матн шарҳлари содда, мухтасар ҳолда берилди ва қўшимча маълумотлар билан бойитилди;
  4. Керакли ўринларда эслатмалар келтирилди;
  5. Бир мавзуга доир бир неча боблар, ўша бобга далолат қилганлиги учун бир боб ичига киритилди.

Президентимиз Ислом Каримов 2013 йил 31 августда «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида бўлиб ўтган суҳбат чоғида шундай деган эди: «Фурсатдан фойдаланиб, илоҳий ислом таълимотини, хусусан, мўътабар ҳадисларни башариятга етказиш йўлидаги Имом Бухорий бобомизнинг маънавий жасоратини алоҳида таъкидлаб ўтишни лозим, деб биламан. Бу улуғ бобомизнинг табаррук меросини мен доим такрор ва такрор мутолаа қилиб, нафақат ўтмиш ва бугунги ҳаёт, балки эртанги кун билан боғлиқ жуда кўп саволларга жавоб топаман. Айниқса, у зотнинг қаламига мансуб «Ал-Адаб ал-муфрад» асарида одамзот учун ибрат ва намуна бўладиган, уни ҳақ йўлга, эзгуликка бошлайдиган қанча-қанча ҳикмат ва ўгитлар борлигига, уларда одоб-ахлоқ, таълим-тарбия масаласи инсонни инсон қиладиган асосий мезон сифатида белгиланганига ишонч ҳосил қиламан.  Бундай табаррук асарларнинг долзарб аҳамияти шундаки, улар дунёнинг айрим ҳудудларида одоб-ахлоқ асосларига болта урилаётган, «оммавий маданият» кўринишлари тобора кенг тарқалиб бораётган бир вазиятда, бамисоли инсониятнинг кўзини очиб берадиган, уни огоҳ этадиган бонг каби янграмоқда».

Мазкур «Одоблар дурдонаси»  китобида «Баркамол авлодни ғоявий тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар» муносабати билан «Ал-Адаб ал-муфрад» асаридаги фақат ёш авлод вакилларига тегишли ҳадисларнигина ажратиб олишдан мақсадимиз, ота-оналар ва ёш авлод вакиллари, динимизда фарзандлар тарбиясига нечоғлик аҳамият берилганлигига эътибор қаратишлари учундир. Аллоҳ таоло ёшларимизга илмда, одоб ва ахлоқда бутун дунёга намуна бўлган аждодларимизга муносиб авлод бўлишликларини насиб айласин!

Олимхон Исахон ўғли
Манбашунослик бўлим бошлиғи 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5506

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5530

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5631

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5684

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5365

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5696

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4674

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4725

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3870

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...