Корхоналарига экскурсия

| Print |
Category: Фаолият
Created on 07 February 2014 Hits: 7203

15 август куни Самақанд вилояти ҳокими Зоир Тоировичнинг кўрсатмаси ва ташаббуси билан 23-давра тингловчиларини Самарқанд вилоятидаги иқтисодий юксалишлар билан яқиндан таништириш мақсадида, SAMAVTO автобус заводи, SAMANTEPGILAM гилам заводи, MAN (Мьюнхен – Ньюренберг) юк автомобиллари заводи, Жомбой туманидаги мевачилик-боғдорчилик интенсив  боғи, Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи ва САМРОСХОЛОД қўшма корхоналарига олиб борилди. Тингловчилар бу жойларда олиб борилаётган машинасозлик саноати, тўқимачилик санати, қишлоқ хўжалиги, халқ истеъмоли буюмлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариши соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнининг гувоҳи бўлишди ва ишлаб-чиқариш соҳасида қўлланилаётган замонавий технологияларни ўз кўзлари билан кўришиб, Ўзбекистоннинг келажаги ёрқин истиқболга эгалигига амин бўлишди. Зиёрат сўнггида, вилоят ҳокимлиги томонидан тингловчиларга зиёфат дастурхони ёзилди. Зиёрат тингловчиларда катта таассурот қолдирди. Бир тингловчи бу сермазмун экскурсиядан ҳайратга тушиб, “Бугун мен кўрган ва ўзим бевосита гувоҳ бўлган бу замонавий ислоҳатлар, технологиялар, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида бошқа биров гапириб берганида сира ишонмаган бўлар эдим. Мана энди Ўзбекистоннинг келажаги ҳақиқатдан ҳам буюклигига имон келтирдим”- деди.

 Раҳбариятга юборилган маълумотнома (2013 йил 16 август)