Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати9

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 9066

(Бошланиши ўтган кунларда эълон қилинган)

ИНСОНИЯТНИНГ “САРАТОН КАСАЛЛИГИ”

Бьюкенен китобининг учинчи бобида яна бир бўлим бор, унинг номи – “Инсониятнинг “саратон касаллиги”

 Янги диний ақидалар муаллифларидан бири бўлмиш Сьюзен Зонтаг “оқ танли ирқ – инсоният танасидаги саратон касаллигидир”, деб 1967 йилдаёқ дунёга жар солганди. Патрик Бьюкенен яна бир иқтибос келтиради. Айтиш жоизки, бу гапларни бошқа юрт муаллифи эмас, айнан америкалик олим таъкидламоқда: “Америка геноцидга асосланган... Бу ақл бовар қилмас даражада ирқчилик мамлакатидир. Гап шундаки, на Моцарт ва Шекспир, на парламент тизими ва на барокко меъморчилиги, на хотин-қизлар эмансипациясию на Баланчин балети Ғарб цивилизациясининг қолган дунёга етказган зарарини қоплай олмайди”.

Яна бир мутахассис – Майрон Магнет бундай деб ёзган: “бир университет кетидан бошқа университет анъанавий тарзда буюк ҳисоблаб келинган ғарб маданияти дурдоналарини ўрганишдан бош тортмоқда, шу тобгача муқаддас саналган қадриятларни инкор этмоқда. Ғарбга нисбатан энг катта эътироз – унинг мафкураси, хоҳ Ғарбда бўлсин, хоҳ учинчи дунё мамлакатларида, қашшоқларни ҳамда оқ танли бўлмаганларни шафқатсиз эзишга асосланган.”

Ўз романлари билан машхур Жеймс Болдуин ҳам “Ғарбнинг ҳалокати” китоби муаллифи ғазабини кўзғатади. Чунки бу ёзувчи ўз ҳаёти хотимасида, америка тарихида ҳам, “ҳозирги америка воқелигида ҳам ўз моҳиятига кўра ирқчи бўлмаган бирор институт йўқ”, деб ёзган эди. Бошқа ижодкор – Робин Вестнинг қўшимчаси эса, муаллифнинг баттар ғашига тегади. “Сиёсий конституционализм” асарида у қуйидагиларни таъкидлайди: “Қўшма Штатларнинг сиёсий тарихи аксарият ҳолларда қулларга нисбатан онгсизларча шафқатсизлик, туб америкаликларга (ҳиндуларга – М.О.) нисбатан геноцид, оқ танли бўлмаганларга нисбатан ирқчилик, аёлларга нисбатан шовинизм тарихидир.”

Бу каби таъна-дашномлар, танқид ва таҳқирлар университет минбарларидан тобора кўпроқ эшитилмоқда.

Тулейн университети 1990 йили “Ирқий ва аёлларга нисбатан вазиятни яхшилаш бўйича ташаббуслар” номли янги дастур эълон қилади. Ушбу олий ўқув юрти президенти Эймон Келли бу ҳужжат зарурлигини қуйидагича изоҳлайди: “Ирқчилик ва шовинизм юқоридан қуйигача ва пастдан тепагача америка жамиятига сингиб кетган...”

Нью-Йорк штати таълим бошқармасининг яқиндаги ҳисоботида, “Афроамерикаликлар, осиёлик америкаликлар, пуэрторикаликлар ва Лотин Америкасидан келган бошқа барча одамлар ҳеч бир истисносиз европалик америкаликлар томонидан юз йиллар мобайнида ўтказиб келинган маданий зулм ва зўравонлик қурбони бўлди”, деб тан олинган.

Бьюкенен таассуф билан қайд этади: “Шунинг учун ҳозирги коллеж, ҳатто мактабларда Америка қитъаси туб аҳолисини қирғин қилишда европаликлар айбдор деб ўқитилмоқда. Аждодларимиз миллионлаб африкалик қора қулларни зўрлик билан ҳудудга келтирган, ўзларига раво кўрмаган оғир ишларда буларни эзган, бўйсунмаганларни майиб-мажруҳ қилган, ўлдирган. Европаликлар, шунингдек, оқ танли бўлмаган бошқа халқларни, айниқса, африкаликларни қирғин қилган, бойликларини тортиб олган. Христианлик эса, амалда қулликни, империализмни, ирқчилик ва эркак шовинизмини оқлаб ва ёқлаб келган”.

Эътибор беринг, биз бу сўзларга бирор-бир изоҳ бераётганимиз йўқ. Ўз тарихининг авра-астарини ағдариб, ахлат қидираётганларни ҳам ёқлаётганимиз йўқ. Бинобарин, Бьюкенен каби ватанпарварларнинг таҳликаси ва ташвишини тушунса ҳам бўлади. Бироқ, гап шундаки, муаллиф бу айбларнинг сабабини ўз юртида мавжуд зиддиятлардан эмас,  қандайдир ташқи омиллардан ахтаради.

“Америка онгининг оғиши” китоби автори Аллан Блум, “Биз юртимиз асосчилари бўлмиш бобокалонларимизни ирқчиликда, ҳиндуларни қирғин қилишда айблашларига кўникиб қолдик. Бу айбловлар ёшларнинг қаҳрамонларимизга ишончини ҳамда Американинг устунлигига бўлган эътиқодини кўпоради”, деб ёзади. Бу эса, Бьюкененга мойдек ёқади. Унинг фикрича, тарих ҳукмида Америка ва умуман, Европага Нюрнберг руҳида, яъни “инсониятга қарши жиноят” қабилида айблов қўйилган эмиш. Ғарбнинг ақл соҳиблари, яъни билимдону донолари эса, аксарият ҳолларда - “тарихдаги энг буюк цивилизацияни” ҳимоя қилиши лозим бўлган бир пайтда бу айбловларга қўшилар, яна қўшимча айблар тақар эмишлар.

Муаллифнинг фикрича, маданий инқилоб бундай таҳқирли айблар тақаш йўли билан ўз ниятига етишни, яъни гуноҳкорлик ҳиссини кучайтириб, Ғарбни маънавий қуролсизлантириб, узр сўраш ва товон тўлашга мажбур қилишни, пировардида барча бойликларни қўлга киритишни қасд қилган эмиш.

“Ғарбнинг ҳалокати” китоби муаллифи собиқ президент Клинтон нега энди Африкага бориб, тарихда юз берган қулчилик учун қабила бошлиқларининг ҳозирги авлодларидан узр сўраганини тушуна олмайди. Унингча, қулдорлик Арканзас штати пайдо бўлишидан анча олдин мавжуд бўлган, ўша қабила бошлиқларининг ўзи қулларни оқларга арзон-гаров сотган, Ғарб қулдорликни ихтиро этган эмас, қулдорликни бекор қилган ва ҳоказо... 

“Инқилобий кетехизис инсоният тарихидаги барча мудҳиш жиноятларни Ғарбга тақайди. Нима учун? Чунки, бу катехизисга кўра, ғарб халқлари ўз цивилазациясининг бошқа барча халқлар цивилизациясидан устун эканига ишонган, жамиятдаги бошқа “паст” халқларга ўз цивилизация ва маданиятимизни жорий этишга ҳаққимиз бор, деб хаёл қилганлар. Цивилизация ва маданиятлар тенгсизлигини тугатиш инқилобнинг асосий вазифасидир.” 

Асарда яна бир муҳим масала – нафрат юзасидан, яъни терисининг ранги, миллий келиб чиқиши, жинсий майллари туфайли содир этиладиган жиноятлар ҳам таҳлил этилган. Муаллиф келтирган кўп сонли маълумотлар Америкадаги жиноий вазият ҳақида ҳам умумий маълумот бергани билан эътиборлидир. Навбатдаги параграф қуйидагича аталади: “Нафрат жиноятлари”

Ҳар қандай мутаассиблар каби, янги “маданий инқилобчилар” ҳам ўзи тақиқлаган хатти-ҳаракатлар, ўзи лаънатлайдиган жиноятлар рўйхатини тузган. Булар ичида энг даҳшатлиси – “нафрат жиноятлари”, яъни терисининг ранги, кўзининг қисиқлиги, жинсий майли бошқачалиги учун содир этиладиган жиноий хатти-ҳаракатлардир.

Америкада ҳар йили 15 000, эътибор беринг, ўн беш минг қотиллик содир этилади. Минглаб одам ўлдириш ҳолатлари жамоатчилик эътиборидан четда ҳам қолиб кетади. Аммо, Бэрд ва Шепард исмли икки йигитчанинг ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлди.

Бэрдни юк машинасига боғлаб, дабдаласи чиқиб, жон таслим қилмагунча, судраб борганлар. Бироқ, Бьюкененнинг эътирозига сабаб бўлган нарса - жиноятнинг даҳшати эмас, қурбоннинг қора танли экани учунгина кўтарилган мафкуравий шов-шувдир. Шепардни эса, аввал обдон дўппослаб, сўнг деворга михлаб, музлаб ўлгунча қолдириб кетганлар. Чунки у бесоқолбоз бўлган, ўша тобда ғирт каллакесар йигитларга, яъни бўлажак қотилларига ножўя таклиф билан тирғалган экан. Бу ҳолат ҳам, Бьюкенен ишончига кўра, бесоқолбозларга нисбатан жамиятнинг табиий нафрати ифодаси сифатида кенг ёритилган ва талқин этилган. Агар ўзига ўхшаш хунаса қўлидан ҳалок бўлганда, балки биров билиб, биров билмас эди.

Бу икки қотиллик матбуотнинг ҳам, президентнинг ҳам эътиборига тушгани – жабрдийдалар ирқий, жинсий камчиликка мансуб бўлиб, уларни гўё ҳимоя қилиш ҳозир ҳукмронликка интилаётган мафкурага, янги америка ғоясига мос келишининг тасдиғи эди.

2000 йили Рождество байрамига ўн кун қолганда Вичит шаҳрида даҳшатли қотиллик содир бўлади. Беш нафар йигит-қиз гурунглашиб ўтирган уйга бири йигирма уч, иккинчиси йигирма ёшли ака-ука бостириб киради. Ёшларни зўрлик билан машинага тиқиб, банкоматларга олиб бориб, бор ақчаларини ҳисобдан олдиришади. Сўнг футбол майдонига келтириб, икки қизни зўрлашади. Йигитчаларга қурол ўқталиб, бир-бири билан бесоқолбозлик қилишга мажбурлашади. Кейин бешовини тиз чўктириб, мияларидан отишади. Уч навқирон йигит ва бир қиз тил тортмай ўлади. Ажали етмаган иккинчи қиз қонга беланиб, минг азоб билан икки чақирим эмаклаб полицияга хабар беради. Қотиллар эса, қурбонларининг уйларини шилиш учун йўл олган эди.

Бу жиноят, Бьюкенен таассуф билан қайд этганидек, на марказий телевидение орқали, на бошқа оммавий ахборот воситаларида деярли ёритилмаган. Сабаби – қурбонлар оқ танли, ака-ука қотиллар эса, қора танли бўлган. Агар тескариси бўлганда борми – бу ўн йилликнинг энг катта жинояти деб талқин қилиниб, шов-шувларга сабаб бўларди. Ваҳоланки, фақат оқтанлилар қораларни қувғин ва қирғин қилади, қоратанлилар доим қурбон бўлади деб ҳисоблайдиган янги сиёсий мафкура қолипига бу жиноят тўғри келмайди.

Бу мамлакатда қора танлилар аҳолининг 13 фоизини ташкил қилади, дейди Бьюкенен, бироқ оғир жиноятларнинг 42 фоизи (1999 йили нашр этилган “Асосий маданий кўрсаткичлар рўйхати”га кўра), қотилликнинг ярмидан кўпроғи уларнинг зиммасига тўғри келади.

Флорида халқаро университети криминал юстиция департаменти бошлиғи Вильям Вилбэнкс 1990 йилиёқ қора танлилар содир этган жиноятлар таҳлилини эълон қилган эди. Юстиция вазирлиги берган маълумотларга кўра, 1987 йил мобайнида:

оғир жиноят содир этган оқтанли жиноятчилар 100 тадан 3 ҳолатдагина ўз қурбонлари сифатида қоратанлиларни танлаган, қоравойлар эса, эллик фоиздан ортиқ оғир жиноятни оқтанлиларга нисбатан содир этган;

номусга тегиш жинояти 83 минг марта қайд этилган бўлса, оқтанлилар қора қизларга бирон марта тегмаган, қора зўравонлар эса, 28 фоиз жабрланувчини оқмағизлардан танлаган;

талончилик жиноятида ҳам тахминан шундай – оқлар 2 фоиз қораларни, улар эса 73 фоиз оқтанлиларни талаган.

Бу маълумотларни Вилбэнкс эълон қилганда, унга жавобан на эътироз, на эътироф билдирилган. Гўёки бу даҳшатли ҳақиқат ҳеч кимга қизиқ эмасдай эди.

Ўн йил ўтгач, 1999 йили “Вашингтон пост” газетаси “Нью Сенчури” фонди томонидан тайёрланган тадқиқот натижаларини нашр этди. Унга кўра 1994 йили:

қоратанлилар ирқлар аро жиноятларнинг 90 фоизини содир этган;

аҳолининг 12 фоизини ташкил этган қора танлилар орасида ирқий жиноят қилиш эҳтимоли, тўғрироғи, хавфи оқ танлиларга нисбатан 50 баробар, уюшган тарзда талончилик қилиш ё номусга тегиш жинояти – 100-250 баробар  юқори экан.

Фонднинг таҳлилидан яна бир муҳим хулоса келиб чиққан: таги осиёлик америкаликлар бошқаларга қараганда энг юввош бўлиб, уларнинг жиноий кирдикорлари ҳатто оқларникига қараганда икки-уч баробар паст экан.

Бьюкенен миллионлаб мўмин-қобил қора юртдошларидан узр сўрайди, айтмоқчи бўлган фикри – фақат қора танлилар оқларнинг зуғумига гирифтор деб ташвиқот юритадиган янги мафкуранинг хато эканидир.

Тахминан шундай манзара Буюк Британияга ҳам хос. Ушбу мамлакат Ички ишлар вазирлигининг 1995 йилги ҳисоботига кўра, ирқий муносабатларга тегишли 143 минг жиноятни оқ танлилар териси бошқа рангдагиларга нисбатан, айни пайтда, 238 минг жиноятни бошқа ранглилар оқ танлиларга нисбатан содир этган. Ваҳоланки, миллий озчиликлар аҳолининг 6 фоизини, оқ танлилар 94 фоизини ташкил этиши ҳисобга олинса, яна ўша нисбат ҳосил бўлади – қора танлилар оқларга қараганда 25 маротаба кўп жиноятга қўл урадилар.

Жиноят, ким томонидан содир этилишидан қатъи назар – жиноят ва у албатта жазосини олиши даркор. Жиноятчиларни терисининг рангига қараб фарқлаш адолатдан эмас. Бьюкенен бу фикрда қатъий ва биз унга ҳамфикрмиз. Бироқ у, янгича америка ғоясига мос келадиган жиноятларни ажратиб, кўпиртиришга, қолганларини эса, унутиш ёки сукут билан четлаб ўтишга қарши. Нима ҳам дердик? Ўтган асрнинг 70-йилларида, “Америка бунга келган барча ирқ, миллат ва элатларни дошқозонда эритиб, яхлит қотишма қиладиган юрт”, деган мафкуравий ғоя устувор эди. Бу даргоҳда ҳеч қачон миллатчилик, маҳаллийчилик бўлмайди, ҳамма тенг ва эркин деган шиорлар замирида ҳам зиддиятлар борлиги, булар қачонлардир юзага чиқиши, кучайиши ва ҳатто портлаши мумкинлиги сиёсатчиларнинг “етти ухлаб тушига ҳам кирмаган” эди.

Кўпмиллатли (полиэтник) давлатларда ўта нозик ва ҳушёр миллий сиёсат олиб борилмаса, деструктив (бузғунчи) кучлар албатта бу омилни бўрттириб, барқарорлик ва тинчлик тамойилларига зид ишларда бундан фойдаланишига тарихда ҳам, ҳозирги кунда ҳам истаганча мисол топиш мумкин.

Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ҳамкорлик масаласига мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, сиёсатда ҳам, мафкурада ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда ва бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Бизнинг маданиятли оқсуякларимиз, дейди Бьюкенен, ўз мамлакатларини ирқчилик макони, ҳали ҳам оқ танлилар қораларни қатағон қиладиган ўлка деб ташвиқ қилишдан чарчамаяпти. Агар жабрланувчи оқтанли ёки оддий, нормал жинсий майлга эга бўлиб, уларга куч ишлатган қотил ва жиноятчи қора танли ёҳуд бесоқолбоз бўлса, бундай жиноятларни пайқамаганга олишади, матбуотни ҳам сезмасликка чақиришади. Ўзини демократиянинг, бинобарин, ҳақиқат ва ошкораликнинг дошқозони деб ҳисоблайдиган мамлакатда мана шунақанги “ярим ҳақиқат”, “мафкуравий ғилайлик” мавжуд.

Бьюкененнинг социал-демократия ва марксизмга муносабати “Ғарбнинг ҳалокати” асарининг тўртинчи бобида батафсил, ҳатто керагидан зиёд тафсилотлар билан баён этилган. Бу боб “Улар инқилоб қилди” деб номланади.

Профессор Бахтиёр Тураев

Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

 (Давомини кейин ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5433

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5447

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5543

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5610

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4610

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4562

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3814

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...