Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Ғарбнинг ҳалокати2

Category: Ғарбнинг ҳалокати
Hits: 3461

(Боши кеча эълон қилинган)

Иккинчи мунозара: 

“Европаликлар - йўқолиб бораётган тур”

 “Ғарбнинг ҳалокати” асари ўн бобдан иборат. Келинг, биринчи боб мазмунидан керакли ўринлари билан танишайлик...

 Асарнинг биринчи боби «Лондон Таймс» ҳафтаномасида чоп этилган мақолага шундай сарлавҳа қўйилган эди. Бу жойда ана шу сарлавҳадан фойдаландик.

Тирик жонзотларнинг, айрим ҳайвон ё қушларнинг йўқолиб кетаётгани ҳақида кўп эшитган одам, европаликлар ҳам биологик турларнинг бири экан-да, улар ҳам қирилиб битаётган экан-да, уларни ҳам “Қизил китоб”га  киритиш вақти келибдида, деган хаёлга бориши табиий. Айнан шу фикрни, яъни европалик миллатлар ҳам, тишли йўлбарс каби, қирилиб кетиши мумкин, деган хулосани уқтиришни муаллиф ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Европада, ўз қитъаларини эркалаб, қолаверса янги ер - Америкага нисбатан оталик ҳуқуқи борлигини пеш қилиш ниятида “Эски дунё” деб атайдиган кўҳна заминда туғилиш даражаси кескин камайиб кетди. Тадқиқотчи ўз изланишларини бу ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишдан бошлайди, келажакда юз бериш эҳтимоли бўлган демографик ва ижтимоий-сиёсий ҳолат ҳақидаги тахминларини ҳам шу жойда баён этади.

 Аҳоли сонининг бир маромда ўсиб бориши - миллатнинг соғлом, цивилизациянинг саломат эканлигидан далолатдир

 Умумэътироф этилган, ақидавий ҳақиқатга айланган бу фикрга қўшилмасдан илож йўқ. Айни пайтда, депопуляция, яъни аҳоли сонининг қисқариши - миллат ва жамиятнинг беморлигига ишорадир. Ҳозирги шароитда бу фикрдан китоб автори чиқарган асосий хулоса – Ғарб цивилизацияси, ўзининг беқиёс қудрати ва бойлигига қарамасдан, чуқур инқирозга юз тутиб, тубсиз жарликка тушиб бормоқда, деган фикрдан иборат.

Бунинг исботи учун шундай рақамлар келтирилади: Европа ирқига оид аҳоли, америкалик, австралиялик ва канадаликларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 1960 йилда 750 миллионни, бинобарин, Ер куррасида истиқомат қилган 3 миллиард нуфуснинг 25 фоизи, қоқ чорагини ташкил этган эди.

Бу даврга келиб уруш жароҳатлари битиб бўлган, маданият ва маърифат гуллаган, туғилиш энг юқори даражага кўтарилган эди. Ғарбда “Baby-boom” – бэби-бум, яъни “чақалоқлар портлаши” номи билан машхур бу “қўзилатиш компанияси” баъзи мутахассисларни ҳаяжонга ҳам солган эди. Ҳатто айрим сершубҳа олимлар, бу суръатда дунё аҳли 80-йилларда 8-9 миллиардга, янги аср бошида эса 11-12 миллардга етади, одамзот бундай болалашида Ер юзига сиғмай кетади, деб ваҳима солишарди.

“Кейинги қирқ йилда сайёрамиз аҳолиси икки баробарга ошиб, 6 миллиардга етди. Аммо европалик халқлар деярли кўпаймади. Қирқ еттита Европа давлатидан фақат биттаси – мусулмон Албаниясида 2000 йили туғилиш халқнинг сақланиб қолиши учун етарли даражада бўлди. Қолган Европа қирилиб бормоқда”.

Прогнозлар бунданда аянчли ва таҳликали. Келгуси 50 йилда Ер шари аҳолиси яна 3 миллиардга ортиши, асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси халқлари ҳисобига кўпайиши, шу вақтда эса, европаликларнинг 100 миллионга камайиши тахмин қилинмоқда.

Ўн тўртинчи аср (1347-1352 йиллар)да Европа халқининг учдан бир қисмини қириб ташлаган вабодан кейинги ўтган даврларда ҳозиргичалик аҳоли қисқариши кузатилмаган экан.

Гумбольдт номидаги Калифорния давлат университети профессори, «Аҳолига қарши уруш» китоби муаллифи Жаклин Касуннинг фикрига кўра, ҳозирги ҳолат тарихдаги ўша фожиадан ҳам даҳшатлироқ. Чунки вабо ёшу қарининг бирдек ёстиғини қуритади. Туғилишнинг қисқариши эса,  ёшларни камайтиради. Аксарият оилалар эр-хотин, уларнинг ота-оналари ва бобо-бувиларидан иборат бўлиб боради. Ўзлари ёлғиз фарзанд бўлгани, на ака-ука, на опа-сингилга эга бўлмагани боис улар ишлашга, оилани иқтисодий таъминлашга мажбур. Бу ҳолат бола орттиришни янада қийинлаштиради. Бундай ўзига хос «жодуланган доира» домидан чиқиш мушкул муаммо бўлиб қолади.

Бьюкененнинг огоҳлантиришича, яқин келажакда Европа бу муаммонинг ечимини топмаса, халқи бирин-кетин тугаб битади. Туғилиш даражаси энг кам бўлган йигирма миллатнинг 18 таси – европалик халқлардир.

Аҳоли сонини барқарор сақлаб туриш учун оилада 2 тадан кўп бола бўлиши, ўртача кўрсаткич 2,1 ва ундан юқори бўлиши керак. Биз сўз юритаётган қитъада эса бу кўрсаткич 1,4 га тушиб қолган. 

Агар туғилиш даражаси шундайлигича қолса, ХХI аср сўнгида европалик аҳоли сони 207 миллионга, яъни ҳозирги даражанинг 30 фоизига тушиб қолади.

Бунинг сабаби нимада? Бьюкененнинг фикрича, бунга бир неча авлод зиёлилари учун ажойиб идеал бўлиб келган социализм айбдор экан.

Жон Хопкинс университети ходими Ж.Уоллес, агар ҳар бир одамга давлат томонидан пенсия ваъда килинса, қариганда фарзандлари уни боқишига умид қилмаса ҳам бўлади, деб таъкидлайди. Агар аёл киши ўзини иқтисодий эркин ва мустақил ҳис қилиши учун етарли маблағ ишлаб топаётган бўлса, у нима қилиб бўлса ҳам эрга тегаман, деб уринмайди. Агар жинсий эҳтиёжни, бола бўлиб қолса, бошга бало бўлади, деб қўрқиб ўтирмай, тез ва осон қондириш имконияти бўлса, уйланиш ёки турмушга чиқишга не ҳожат!?

Эрлар, хотинлар, фарзандларни оилавий бурч ва ташвишлардан фориғ этиб, европалик социалистлар оилага бўлган ижтимоий эҳтиёжга ҳам болта урди.  

Профессор Бахтиёр Тураев
Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари

(Давомини эртага ўқийсиз)

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5540

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5565

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5663

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5714

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5396

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5731

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4702

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4757

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3892

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...