Кувайт давлат университети доктори Абдурризо Али Асирий ташрифи

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 20 March 2015 Hits: 4404

2015 йил 19-март куни Ўзбекистон Республикасида 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган бир гуруҳ Кувайт давлатидан келган меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг маданий ва тарихий обидаларини зиёрат қилгандан сўнг Имом Бухорий халқаро марказига келишди.

Кувайт давлатидан келган меҳмонлар таркиби доктор Абдурризо Али Асирий (Кувайт давлат университети декани, сиёсатшунос), унинг рафиқаси Заҳрохоним ва унинг шериги Рувайнахонлардан иборат.

Меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасида бўлиб, мақбарани зиёрат этишди ва мажмуада мавжуд музейдаги экспонатлар билан танишгандан кейин Имом Бухорий халқаро марказига келиб, Марказ фаолияти билан яқиндан танишди. Шундан сўнг улар манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзма асарлар ва уларнинг тарихи билан қизиқиб, икки давлат ўртасидаги илмий марказлар орқали илмий-амалий тадқиқот йўналишларда алоқа қилишга тайёр эканликларини билдириб ўтди.

Марказ АРМ