Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

"Инсон, унинг эътиқоди, жамият, Коинот: тараққиёти муаммолари ва ҳозирги замон"

Category: Анжуманлар
Created on 10 February 2015 Hits: 7590

11 ИЮНДАГИ ТАДБИР 30 СЕНТЯБРГА КЎЧИРИЛДИ!!!! 

 Имом  Бухорий Халқаро маркази, Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, Ўзбекистон фалсафа жамияти, Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ҳамкорликда 2015 йил 30 сентябрда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида «Инсон, унинг эътиқоди, жамият, Коинот: тараққиёти муаммолари ва ҳозирги замон» (“Человек, его вера, социум, Вселенная: проблемы развития и современность”) мавзусида илмий-назарий семинар ўтказадилар. 

 Илмий-назарий семинар Имом  Бухорий халқаро маркази директори ўринбосари, Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон миллий университети қошидаги Фалсафий тадқиқотлар ўқув-илмий комплекси етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Оманович Тураев таваллудига бағишланади.

Семинар ишининг йўналишлари:

1) Профессор Б.О.Тураевнинг илмий, ижтимоий ва педагогик фаолияти ҳақида;

2) Онтология, гносеология, мантиқ масалалари;

3) Космология, фазо-вақт ва  табиатшунослик фалсафаси масалалари;

4) Илмий-маънавий мерос ва фалсафа тарихи масалалари;

5) Инсон ва жамият тараққиётининг долзарб масалалари;

6) Маънавият, миллий ғоя, диншунослик ва бағрикенглик масалалари;

7) Инсон, унинг эътиқоди, жамият, миллий хавфсизлик масалалари;

8) Таълим тизими ривожи ва истиқболи масалалари.

Семинар материаллари нашр қилиниши режалаштирилмоқда. Мақола ва тезислар ҳажми 3-5 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб 11 шрифтда келтирилади). Матнлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2015 йилнинг 20 июлига қадар қуйида кўрсатилган электрон адреслар орқали қабул қилинади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида автоматик тарзда ёзилади, кейинги қаторга ўнг томондан текислаб, маърузачининг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга  унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади. Маъруза матнидан сўнг янги саҳифадан бошлаб муаллиф ҳақидаги маълумотнома (Фамилияси, исми, отасининг исми, илмийдаражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, уй адреси, уй ва уяли телефон рақамлари, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) илова қилиниши шарт ва у тезислар ҳажми ҳисобига киритилмайди. Мақола ва тезислар юқори илмий даражада ёзилиши керак ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши лозим.

 Семинарда иштирок этиш масалалари бўйича профессор Каримов Бахтиёр Раҳманович (Тел.: +998935655751; электрон адрес:  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ва Узоқов Зафар  (Тел.: 0366 673-31-71; +998933502834. Электрон адрес imambukhari@mail.ru; imambukhari@umail.uz; ) билан мулоқот қилиш мумкин. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5527

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5557

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5655

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5703

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5390

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5719

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4691

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4744

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3884

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...