Муснад китобидан ҳадислар (260-ҳадис)

| Print |
Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 26 July 2018 Hits: 3746

Асид ибн Муташаммис ибн Муовиядан ривоят қилинади:

“Абу Мусо билан Исбаҳонда жанг қилдик. Кўп ўтмай у фатҳ этилди. Сўнг у қайтди, биз ҳам у билан бирга қайтдик. Қайтаётганимизда бир манзилга тушдик, у ерга Уқайл қўшни эди. Шунда Уқайл: “Ёстиғини тушириб берадиган бирор киши борми?” – деди. Туриб унга ёстиқни тушириб бердим. Кейин Уқайл: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳадисни сизларга айтиб берайинми?”, – деди. Биз:

“Ҳа”, – дедик. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: “Албатта, қиёмат соати келишидан олдин ҳарж кўпаяди”, – дедилар. Биз: “Ҳарж нима?” – дедик. У зот: “Қотиллик”, – дедилар. Биз: “Йил бўйи кофирларни ўлдирганимиздан ҳам кўпроқми? Биз бир жангда шунча-шунчани ўлдирамиз”, – дедик. У зот: “Аллоҳга қасамки, у кофирларга қарши қотиллигингиз бўлмайди. Лекин, қотиллик Ислом аҳли тўпланиб турган тинчлик даврида бўлади. Киши қўшнисини, амакисини ўғлини, ака-укасини, отасини ўлдиради”, – дедилар. Уқайл: “Биз хафаликдан жим бўлиб қолдик. Бир-биримизга қараб: “Бизлардан бўлганлар қандай қилиб ўз қўшнисини, амакисининг ўғлини ва отасини ўлдиради, ахир ўша куни ҳам Аллоҳ қалбимизга киргизиб қўйган муҳаббат бўладику, соҳибларимиз бизга душманлик қилмасликларини биламиз-ку?”, – дедик. Кейин яна: “Ўша кундаги ақлларимиз ҳақида нима дейсиз, ақлларимиз жойида бўладими?” – дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Йўқ, Аллоҳга қасам, ўша замон аҳли каби, ақллар ечиб олинади. Унга бу ерда одамлардан таклиф қилинади. Биз уларнинг кўпчилигини бирор нарса устида деб ҳисоблаймиз, ваҳоланки, улар ҳеч нарсани билишмайди (яъни, улар ҳақ йўл узра эмаслар). Аллоҳга қасамки, ҳақиқатда, мени ва сизларни топиб олишидан қўрқдим. Аллоҳга қасам, агар мени топиб олса, бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳд қилган, менинг ва сизларнинг ундан чиқиб оладиган йўли борми билмайман, қандай кирган бўлсак шундай чиқамиз”, – дедилар. Ҳасан: “Саломат ҳолда”, – деди”. (Марфуъ ҳадис). 

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати