ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 25 July 2018 Hits: 5645

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон университети профессори Розмари хоним Моривидж иштирокида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда Самарқанд давлат университети профессор‑ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва магистрантлар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот марказининг илмий ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази профессори Б. Тураев сўзга чиқиб, очиб берди.

Семинар‑тренинг икки кунга мўлжалланган бўлиб, Парвиз Моривидж ва Роузмари хоним томонидан илмий китоблар ва мақолалар нашрлари, турли йўналишларда онлайн курслар, семинар‑тренинглар ташкил қилиш ва кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмаларни тадқиқ қилиш ва улардан нусха олиш борасида маърузалар ўқилди. Шунингдек, СамДУ Халқаро алоқалар бўйича проректор М. Носиров СамДУ халқаро муносабатлари ҳақида маъруза қилди.

Маърузалар охирида тингловчилар томонидан маърузачиларга маърузалар юзасидан қизиқтирган саволлар берилди.

Меҳмонларга ИБХИТМ томонидан нашр этилган китоблар ҳадя қилинди. Семинар‑тренинг якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати