Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 23 July 2018 Hits: 5583

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайликмавзусидадавра суҳбати ташкил қилинди.

Унда ИБХИТМнинг илмий ходимлари, Самарқанд “Қуръон ва тажвид” ҳамда “Араб тили курслари” тингловчиларидан иборат 100 нафар иштирокчилар қатнашишди.

Тадбирни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси Б. Тўраев олиб борди.

Тадбирда Б. Тўраев бугунги кунда муҳтарам юртбошимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада олиб борилаётган улкан ишлар, хусусан янги ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва ушбу марказ учун қурилаётган янги бино ҳақида гапирди. Бугунги тадбирнинг сабабчиси Имом Бухорийнинг таваллуд айёми билан барчани муборакбод этган ҳолда, у кишнинг инсониятни илм олишга ундаши ҳақида ва асарлари ҳақида қисқача айтиб ўтди.

Шундан сўнг, Марказ директори Ш.Зиёдов сўзга чиқиб, Франция, Англия, Германия ва бошқа ғарб мамлакатларида ҳам Имом Бухорий илмий мероси юқори баҳоланиши ва у зотнинг асарлари устида илмий тадқиқотлар олиб болрилаётганини айтиб ўтди.

Ш.Зиёдов барча иштирокчиларга Имом Бухорийнинг “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва ҳеч қачон бўлмагай” деган пурмаъно ҳикматли сўзлари остида нақадар улкан фалсафий таълимот ётганини шарҳлаб ўтди.

Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Ш. Умаров сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчиларини Имом Бухорийнинг таваллуд куни билан қутлади. Айни бугунги кунларда “Имом Бухорий мажмуаси” номли китоб-альбом нашрдан чиқганлиги ва бу альбом Имом Бухорийнинг таваллуд кунига бир туҳфа эканлигини эьтироф этди. Ш. Умаров 1-12 июль кунлари Малайзия Республикасида бўлиб ўтган сафар таьсуротлари ҳақида гапириб, Имом Бухорийни Малайзияда нақадар чуқур хурмат қилишлари ва у кишининг асарларидан ХIII асрга тегишли қўлёзма нусхаси, IХ асрга тегишли самарқандлик хаттотлар томонидан кўчирилган асарлари Малайзия Давлат кутубхонасида сақланиши ҳамда ушбу қўлёзмалар билан яқиндан танишганлигини айтди.

Шундан сўнг, Буюк муҳаддис, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳазратларининг ҳақларига Қуръон тиловат қилиниб дуою хайрлар қилинди. Тадбир якунида Имом Бухорий ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Диний-маърифий тадбирлар бўлими
ИБХИТМ матбуот хизмати