Бизга Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо ҳадис ривоят қилиб бундай деди:
“Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида эдик. Шу пайт у зот фитнани зикр қилдилар ёки у зотнинг ҳузурларида фитна зикр этилди. Шунда у зот: “Агар одамларнинг аҳдларининг бузилганини ва омонатларининг енгиллашиб қолганини кўрсанг, улар бундай бўладилар” деб, бармоқларини бир-бирини орасига чалкаштирдилар. Шунда мен у зотнинг олдиларига бориб:
“Ўша пайти қандай иш тутаман, эй Аллоҳнинг набийси, Аллоҳ мени сизга фидо қилсин?!” – дедим. У зот: “Уйингни лозим тут, тилингга эгалик қил, билган нарсангни ол, ёмон кўрган нарсангни ташла, ўзингга хос бўлган ишни қил ва одамларнинг ишида ўзингни четга ол”, – дедилар”. (Марфуъ ҳадис).
Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.ИБХИТМ Матбуот хизмати