Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ДАВЛАТШОҲ САМАРҚАНДИЙ (тахм. 1435-1495, 1507)

Category: Алломалар
Created on 19 July 2018 Hits: 4376

XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимининг тўлиқ исми – Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ Ғозий Самарқандийдир. Унинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумотлар жуда кам бўлиб, асосан унинг “Тазкирату-ш-шуаро” (“Шоирлар тазкираси”) номли асаридан олинган маълумотлардир. Алишер Навоий “Мажолису-н-нафоис” асарида Давлатшоҳ ҳақида қисқача маълумот бериб, унинг бир байт шеърини ҳам келтирган.

Давлатшоҳ асли самарқандлик бўлиб, Султон Ҳусайн Бойқаро (1469-1506) замонида Ҳиротда яшайди. Унинг отаси Бахтишоҳ Ғозий Шоҳруҳнинг (1409-1447) амирларидан бўлиб, кўпгина урушларда қатнашгани ва баҳодирликлар кўрсатгани учун “Ғозий” лақабини олган.

Давлатшоҳнинг туғилган вақти маълум бўлмасада, ўзининг “Тазкирату-ш-шуаро” (“Шоирлар тазкираси”) асарини 50 ёшга кирганида ёза бошлаганини маълум қилади. Бизга эса асар 892/1486-1487 йил ёзиб тугатилганлиги маълум. Агар бу катта ва муҳим асарни ёзиш учун тахминан 2-3 йил вақт сарфланган бўлса, Давлатшоҳ 1435-1436 йилларда туғилган бўлса керак.

Давлатшоҳ Самарқандда ўқиб, машҳур олим ва шоир Фазлуллоҳ Самарқандийдан таълим олади. У ўқимишли киши бўлиб етишишига қарамай, фақат илм-фан билан умрининг сўнгги йилларидагина шуғулланган. Давлатшоҳ ота-боболари каби сарой хизматига, ҳарбий ишларга жалб қилинади, Шоҳруҳ ва Ҳусайн Бойқаро олиб борган кўпгина урушларда қатнашади. У сўнгги марта Султон Ҳусайн билан Султон Маҳмуд (Абу Саъиднинг ўғли) ўртасида Чакмансарой деган жойда бўлган жангда қатнашган. Хондамирнинг кўрсатишича, бу уруш 875/1471 йили содир бўлган[1]. Бундан маълум бўлишича, Давлатшоҳ 1471 йилларгача ҳарбий иш билан банд бўлган. У 60 йилга яқин умр кўриб, 900/1495 йили вафот этган. Исмоил Пошо Бағдодий “Ҳадийяту-л-ори-фийн” асарида 913/1507 йил вафот этганини ёзган.

Давлатшоҳ умрининг охирларида сарой хизматини тарк этиб, мушкул, аммо хайрли ишга, ўзидан илгари ўтган шоир ва олимлар ҳақида китоб ёзишга бел боғлади. Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкироту-ш-шуаро” асарини ёзишда жуда кўп манбалардан, ўзидан олдин ёзилган тазкиралардан, хусусан, Абу Тоҳир Хотунийнинг (X аср охири ва XI асрнинг биринчи ярми) “Маноқибу-ш-шуаро” (“Шоирларнинг яхши сифатлари”)ҳамда Нуруддин Муҳаммад Авфийнинг (1172-1233) “Лубобу-л-албоб” (“Қалблар қалби”) тазкираларидан, тарихий ва географик асарлардан, хусусан, Абу Қосим Истахрийнинг (ваф. 957 й.) “Китоб масолику-л-мамолик” (“Мулк йўллари ҳақида китоб”), Абу Саъид Гардизийнинг (ваф. 1051 й.) “Зайну-л-ахбор” (“Тарихлар безаги”), Абулфазл Байҳақийнинг (ваф. 1077 й.) “Тарихи Оли Сабуктакин” (“Сабуктакин оиласи тарихи”) ва бошқалардан, шунингдек, тазкирада қайд этилган шоир ва адибларнинг асарларидан кенг фойдаланган.

Тазкирада VII-XV асрларда яшаб ижод этган 155 шоир ҳақида қисқача, лекин ниҳоятда қимматли маълумотлар келтирилган. Тўғри, ҳар қандай илмий асарда бўлгани каби, Давлатшоҳ Самарқандий тазкираси ҳам айрим жузъий камчиликлардан холи эмас. Масалан, айрим ҳолларда саналар, у ёки бу шоирнинг туғилган жойи нотўғри берилган, айрим ҳолларда келтирилган маълумотлар чалкашиб кетган. Шунга қарамай, асарнинг ижобий  томонлари кўп. Бу асар жуда катта давр – қарийб саккиз юз йил мобайнида Эрон ва Ўрта Осиёда яшаб ижод этган шоир ва адиблар фаолиятининг тадқиқи билан муҳим аҳамиятга эга.

“Тазкирату-ш-шуаро” ёки “Тазкираи Давлатшоҳий” муқаддима, хотима ва етти табақа (қисм)дан иборат.

Муқаддимада асарнинг ёзилиш сабаблари, шунингдек, VII-XI асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган араб шоирларидан Лабид (VII аср), Абу Нувос (ваф. 814 й.) Абу Жаййиб Мутанаббий (ваф.  963 й.), Абулало Мааррий (973-1058) ва бошқалар, ҳаммаси бўлиб ўнта шоир ҳақида маълумот келтирилган.

Биринчи ва иккинчи қисм X-XI асрларда Эрон ва Ўрта Осиёда яшаб ўтган 21 та машҳур шоирнинг қисқача таржимаи ҳоли ва ижодига бағишланган.

Учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларда Хоразмшоҳлар-Ануштагенийлар (1077-1231), Элхонийлар (1258-1349) ва Музаффарийлар (1315-1393) замонида ижод этган 54 та шоир ҳақида сўз юритилади.

Сўнгги икки табақа Темур ва темурийлар замонида Ўрта Осиё, Эрон ва Ироқда яшаган 41 шоиру адиблар ижодига бағишланган.

Хотимада эса Давлатшоҳ Самарқандий билан замондош олти машҳур аллома – Абдурраҳмон Жомий, Алишер Навоий, Хожа Афзалиддин Муҳаммад, Амир Аҳмад Сухайлий, Хожа Шаҳобуддин Абдуллоҳ Марварид ҳамда Хожа Осафий ҳақида маълумотлар келтирилган.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати
 

[1] Аҳмедов Б. Давлатшоҳ Самарқандий. – Т.: Фан, 1967. – Б. 6.

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:1662

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6493

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6440

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6448

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6687

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6239

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6629

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5362

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5406

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4311

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5640

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3195

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...