Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Дунё охират экинзоридир

Category: Мақолалар
Created on 18 July 2018 Hits: 1274

Ўлим, фоний дунё ва абадий охират орасидаги кўприк бўлиб, дунё, охират экинзоримиздир. Кимда ким имтиҳон майдони бўлмиш дунёда яхши амалларни қилган бўлса, охиратдаги азобдан нажот топиб, Аллоҳ таоло солиҳ бандалари учун тайёрлаб қўйган жаннатига эришади.

Кимда ким бу ҳаёти дунёни яхши ишлар ўрнига ёмонлик ва Аллоҳ таолога итоатсизлик билан ўтказган бўлса, улкан азобга рўбарў келади. Агар Аллоҳ таоло уни афв этишни истаса кечиради, акс ҳолда жаҳаннамда азобланади.

Шунинг учун ҳам, дунё ҳаётини тўсатдан кесиб қўядиган, бу борада ҳеч бир жонга бир лаҳза ҳам вақт ва имкон қолдирмайдиган ўлимни доимо ёдимиздан фаромуш қилмай юришимиз ва унга тайёргарлик кўришимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

عن أبي هريرة أنّ النبيّ صلّى اللّه عليه و سلّم قال: أكثروا ذكر هاذم اللّذّات

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лаззатларни кесувчи (яъни, ўлимни) кўп эсланглар”, дедилар.[1]

Ториқ ибн Абдуллоҳ ал Маҳарибий розияллоҳу анҳудан қилинган саҳиҳ ривоятда шундай дейилган:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يا طارق استعد للموت قبل الموت.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ториқ розияллоҳу анҳуга: “Эй, Ториқ! Ўлимга, ўлим келишидан олдин тайёрлангин!”, дедилар.[2]

Мўмин банда ҳаёти давомида бир куни келиб бошига тушадиган ҳодиса, яъни ўлим билан юзма юз келишини билади ва унга тайёргарлик кўриб яшайди. Бунинг учун эса у ҳаёти дунёда Аллоҳ таоло буюрганидек эзгу амалларни қилишда рағбат кўрсатиб, У қайтарган нарсалардан қайтишликка ҳаракат қилади. Ўлими (масалан беморлиги оғирлашиб) яқинлигини сезган киши, зиммасидаги бандаларнинг ҳақларни адо қилиш пайида бўлиши лозим. Қарзлари бўлса адо қилади, кечирим сўраши лозим бўлганлардан кечирим сўрайди.

Аллоҳ таоло, Ўзига иймон келтирган бандалари ҳаётларини қандай ўтказишликлари лозимлиги ҳақида шундай кўрсатма берган:

فَمَن كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا

...Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин, дегин”.[3]

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам охират учун тайёргарлик кўриш борасида бир қанча тавсиялар берганлар. Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда шундай дейилади:

أن النبي صلّى الله عليه وسلم أبصر جماعة يحفرون قبراً، فبكى حتى بلَّ الثرى بدموعه، وقال: «إخواني لمثل هذا فأعدوا».

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр қазиятган кишиларни кўриб, йиғладилар. Ҳаттоки тупроқ ҳўл бўлди. Шунда у зот: “Биродарларим! Мана бу учун тайёргарлик кўринглар”, дедилар[4].   

Анас розияллоҳу анҳу қилган ривоятда, ўзини доимо назорат қилиб, охиратни эсидан чиқармайдиган ва унга тайёргарлик кўриб борувчи киши қандай бўлиши ҳақида шундай дейилади:

عن أنس رضي الله عنه قال : بينما رسول الله صلى الله عليه وسلم يمشي في طريق إذ لقيه حارثة فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " كيف أصبحت يا حارثة؟ قال : أصبحت والله مؤمناً حقاً ، فقال عليه الصلاة والسلام : أنظر ما تقول ، فإن لكل حق حقيقة ، فما حقيقة إيمانك؟ فقال عزفت نفسي عن الدنيا ، وأسهرت ليلي ، وأظمأت نهاري وكأني أنظر إلى عرش ربي بارزاً ، وكأني أنظر إلى أهل الجنة يتزاورون فيها ، وإلى أهل النار يتعاوون فيها ، فقال عليه الصلاة والسلام : عرفت فالزم ، ثم قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «من سره أن ينظر إلى رجل نور الله الإيمان في قلبه فلينظر إلى هذا "

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётганларида, Ҳориса розияллоҳу анҳу у кишига рўбарў келиб қолди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Эй, Ҳориса! Қандай тонг оттирдинг?”, деб сўрадилар. У: “Аллоҳга қасамки, ҳақиқий мўмин ҳолда тонг оттирдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима деяётганингга қара! Чунки ҳар бир ҳақнинг ҳақиқати бор. Сени иймонинг ҳақиқати нима?”, деб сўрадилар.

У: “Дунёдан юз ўгирдим. Кечаларимни бедор ва кундузларимни чанқоқ ҳолда ўтказдим. Гўёки мен Роббимнинг аршини, жаннат аҳлларини бир бирларини зиёрат қилаётганларини ва дўзах аҳлларини ёрдам сўрашаётганларини кўргандек бўламан”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен билибсан. Ўшани лозим тут!”, дедилар сўнг: “Кимда ким, “Аллоҳ, қалбида иймонини нурлантирган кишини” кўришни яхши кўрса, бас, бунга қарасин!”, дедилар.[5]

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўмин банда, келишида ҳеч бир шак шубҳа бўлмаган ўлимни ўзига хос ва мос тарзда қарши олади. Борадиган абадий манзили обод бўлиши учун ҳаёти дунёда мўминга муносиб равишда ҳаёт кечиришга ҳаракат қилади ва пировардида Аллоҳ таолонинг марҳаматига лойиқ бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизга, охират экинзори бўлган бу дунёда яшашдан мақсад нима эканини англаб етадиган фаҳму фаросат, қиладиган амалларимиз тўғри бўлиши учун илму маърифат ва ибодатларимиз ёлғиз Ўзининг ризолиги учун бўлишига сидқу ихлосни насиб айласин!

Олимхон Исахон ўғли Юсупов
Ҳадис мактаби раҳбари

 


[1] Термизий, Насаий, Ибн Можа ва Абу Нуъайм ривояти. Аллома Абулфазл Шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Улусий Бағдодий. Руҳул Маъоний фий тафсир ал Қуръан. Дорул Иҳё ат турос ал арабий. Байрут. 2009. Б.4\146.

[2] Ториқ ибн Абдуллоҳ ал Маҳарибий розияллоҳу анҳудан қилинган саҳиҳ ривоят. Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий. Шўъбул ийман. Дорул кутуб ал илмийя. Байрут. 1410ҳ. Б.7\352.

[3] Каҳф сураси 10 оят мазмуни.

[4] Ибн Можа ривояти. Ҳасан ҳадис.

[5] Фахриддин Розий. Мафотийҳул ғойб. Дорул кутуб ал илмийя. Байрут. 2000 йил. Б.1\106.

Add comment


Security code
Refresh

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:378

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:1314

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:1274

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:1337

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:1290

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:1217

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:1237

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:1197

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:1218

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:1256

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:1099

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:854

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...