Муснад китобидан ҳадислар (255-ҳадис)

| Print |
Category: Бир ҳадис шарҳи
Created on 17 July 2018 Hits: 3626

Абу Имрон Жавнийдан ривоят қилинади, у киши ҳадис айтибди:

“Жундубга: “Албатта, мен Шом аҳлига қарши жанг қилишга Абдуллоҳ ибн Зубайрга байъат бердим”, – дедим. У: “Жундуб менга бундай деди ва яна Жундуб менга бундай деди” – дейишни хоҳлаган бўлсанг керак?”, – деди. Шунда мен: “Йўқ, албатта, ўзимга фатво чиқариб беришингизни сўрадим”, – дедим. У:

“Молингни фидо қиласанми?”, – деди. “Мендан қабул қилинмайди”, – деди. Шунда Жундуб: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврларида кучга тўлган ўсмир эдим. Менга фалончи айтганди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёмат куни ўлдирилган киши, ўлдирганга осилиб келади. Шунда у: “Эй Роббим, бу мени ўлдирди”, дейди. Шунда Аллоҳ қотилга: “Уни қаерда ўлдирдинг”, – дейди. Қотил: “Фалончини мулкида”, – деб айтади. Ўша киши бўлиб қолишингдан сақлангин!”, – деганларини эшитган экан”. (Ҳадиси қудсий)

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати