Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 16 July 2018 Hits: 5284

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази  вакиллари ва мажмуа мутасаддилари кутуб олди. Зиёрат давомида меҳмон илмий‑маданий меросга бўлган қизиқишини айтди.

Зиёратдан сўнг Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот марказининг фаолияти ва унда сақланаётган қўлёзмалар билан яқиндан танишиш истагини билдирди. Марказ олиб бораётган ишлар билан ва мавжуд қўлёзмалар билан  танишиб, келажакда илмий‑амалий ҳамкорлик йўлга қўйилса, икки давлат муносабатларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда марказларнинг илмий ходимларини малакасини оширишда икки томонлама манфаатли бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у фахрий меҳмонлар дафтарига ўзининг тилакларини ёзиб қолдирди.

Учрашув сўнгида Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот маркази илмий ходимларининг халқаро конференция, симпозуюмларда иштирок этиш ва малакасини ошириш каби масалаларда ҳамкорлик қилишга келишилди.

 
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати