Муснад китобидан ҳадислар (254-ҳадис)

| طباعة |
المجموعة: Бир ҳадис шарҳи
تم إنشاءه بتاريخ 13 تموز/يوليو 2018 الزيارات: 3654

Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади, у киши ибн Аббоснинг:

“Умар ибн Хаттоб тобутига қўйилди. Одамлар у кишини кафанлашгач, дуо қилишди ва кўтаришдан олдин жаноза ўқишди. Мен ҳам уларнинг ичида эдим. Шу вақт орқамдан бир киши елкамдан ушлади, қарасам, у Али ибн Абу Толиб экан. Умарга раҳмат тилаб дуо қилди ва:

“Аллоҳга йўлиқишда ўзимга сиздан кўра яхшироқ кишини амалини ортимда кўрмадим. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни икки соҳибингиз билан бирга қилади деб ўйлайман. Бунга сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Мен, Абу Бакр ва Умар бордик. Мен, Абу Бакр ва Умар кирдик. Мен, Абу Бакр ва Умар чиқдик” деганларини кўп эшитганимдир. Аллоҳ сизни иккиси билан бирга қилади деб ўйлайман”, – деди”. (Марфуъ ҳадис).

Абдуллоҳ ибн Муборак. Муснад китоби.
ИБХИТМ Матбуот хизмати