Бухорийнинг болалиги

| Print |
Category: Мақолалар
Created on 13 July 2018 Hits: 5373

Устозимиз Шайх Муҳамммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳ бир гал қадрдон биродарларидан, Қувайт вақф ишлари вазири Одил Фалоҳ билан учрашув ташкил қилдилар. Одил Фалоҳ мансабдор, тақволи киши бўлиши баробарида илмли одам экан.

У киши буюк аждодларимизни ниҳоятда кўкларга кўтариб таърифлаб, бир маълумотни айтиб ўтди: «Имом Бухорийнинг онаси ҳар куни тонгда эндигина 5‑6 ёшга кирган кичкинтой Муҳаммадни қўлидан эшик тагига олиб чиқар ва «Анави одамларнинг ортидан борсанг, адашмай тўғри масжидга борасан», деб бомдодга чиқиб кетаётган одамларга қўшиб юборар экан. Имом Бухорий намоздан кейин қолиб, устоздан таълим олар экан».

Онанинг ҳимматини ва тақвосини кўринг. Бемаҳалда кўчага чиқса бўлмайди, аммо фарзанди илм олиши керак. Гўдак ҳали шаҳар кўчаларини билмайди, қолаверса, ҳаммаёқ қоронғи, тун зулмати ҳали чекинмаган. Фидокор она гўдакни масжидга чиқиб кетаётган жамоатга қўшиб юборар экан.

Ҳазрат суҳбатдан кейин ўзаро гаплашиб ўтирганда: «Қаранг, биз шу маълумотни билмас эканмиз, бизга жуда яхши янгилик бўлди», дегандилар. У киши илмга ҳамиша чанқоқ ва билмаган нарсаларини билмасдим, дейишдан ҳеч тортинмасдилар. Хуллас, билмаганлар билиб қўйсин дейманда...

Манба:azon.uz
Ҳасан Ал-МУҚРИЙ