ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИСЛОМ ОЛАМИ УЧУН МУҲИМ ЛОЙИҲАЛАРИДА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТИ БАНКИНИНГ ИШТИРОКИ САЛМОҚЛИ БЎЛАДИ

| Print |
Category: Янгиликлар
Created on 11 July 2018 Hits: 3093

2018 йилнинг 6 июль куни Ислом тараққиёти банки президентининг илмий тадқиқотлар, технология ва инновациялар бўйичабош маслаҳатчиси Доктор Хаят Сулейман Синди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров билан учрашди.Учрашувда Тошкент шаҳрида барпо этиладиган “Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази” ва Самарқанд шаҳрида қурилишитугалланаётган “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази” лойиҳаларида Ислом тараққиёт банкининг иштироки,келажакдаги самарали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ислом тараққиёти банки бошқаруви раиси маслаҳатчисига ҳар икки муҳим лойиҳа бўйича атрофлича маълумот берилди. Умумисломий илмий меросни сақлаш, ислом маърифатидан ёш авлодни баркамол бўлиб етишишида  фойдаланиш, муқаддас ислом динини ҳам ички, ҳам ташқи тажовузлардан ҳимоя қилиш масалаларида фикр алмашинди. Доктор Хаят Сулейман Синди хоним ушбу ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган бошқа лойиҳаларга юқори баҳо берди. У Ўзбекистон Республикаси Раҳбари ва Ислом тараққиёти банки бошқаруви раиси ўртасида яқин дўстона алоқалар ўрнатилгани ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда Ислом тараққиёти банкининг иштироки салмоқли бўлажагига ишонч билдирди.  Учрашувда Самарқандда барпо этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов иштирок этди.

Манба: cisc.uz