حكمة العين (Ҳикмат ал-айн)

| Print |
Category: Қўлёзмалар
Created on 10 July 2018 Hits: 3716

Муаллифи: Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Котибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).

Мантиқ. Асар метафизика илмига оид бўлиб, муаллиф яна қўшимча маълумот ва далиллар билан тўлдирган. Рисола ўрта асрларда Шарқда мантиқ илмида жуда машҳур бўлиб, унга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас. 

Басмала (в. 87б).

Асар боши (в. 87б) : 

سبحانك اللهم يا واجب الوجود و مفيض الخير و الجود افض علينا انوار رحمتك و يسر لنا  الوصول ... 

 Асар сўнги (в. 136б) :       

... للمسا قة فالمسا قة مركبة من اجزاء لا تجزى بل مقدار الاخصار...

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 847 ; СВР IV, № 1941-1942 ; Xолидов, № 266 ;Туркестон, № 66-67.

Настаълиқ. 50 варақ. (в. 87б-136б) ; 137-139а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган. 

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг дастлабки  муқоваси  йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати