Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” ва “Малайзия исломни англаш институти” масъуллари билан учрашди

Категория: Янгиликлар
Создано 10 Июль 2018 Просмотров: 3021

ИБХИТМ вакиллари Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” директори проф. Дато доктор Моҳд Юсуф Усмон  ва  “Малайзия исломни англаш институти”  директори Датук, проф. идок. Азизан Баҳаруддин билан учрашди. Учрашувда икки томонлама илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда халқаро алоқаларни ўрнатиш, зиёрат туризмини ривожлантириш, ислом динини кенг тарғиб этиш, буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросини ўрганишда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан келишиб олинди.

Дато доктор Моҳд Юсуф Усмоннинг таъкидлашича: “Ўзбекистон – кўплаб алломаларни етиштириб берган замин. Биз бу юртдан чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий, Ибн Сино, Маҳмуд Хоразмий, Беруний, Мирзо Улуғбек каби алломаларни диний ва дунёвий фанлар тараққиётига катта ҳисса қўшганлигини биламиз. Бу алломаларнинг илмий меросини ўрганиш биз учун ҳам муҳим. Бу борада биз ҳамкорликка тайёрмиз”, – деди.

Датук, проф. Азизан Баҳаруддин: “Малайзия учун Ўзбекистон билан илмий-тадқиқот ишларида ҳамкорлик қилиш манфаатли. Шунингдек, Ўзбекистонга умра ва ҳаж сафари олдидан зиёратнинг ташкил этилиши ҳам биз учун қувонарли. Биз бу зиёрат орқали Ўзбекистонни ва халқимиз орзуси бўлган Имом Бухорийдек муҳаддисни зиёрат қилишга эришамиз”, – деб таъкидлади. 

Икки томонлама ўтказилган суҳбат жараёнида келажакда қуйидаги масалаларни амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик ишларини олиб бориш учун келишиб олинди:

- “Ислом цивилизацияси институти”да илмий ходимларнинг билим-савиясини ошириш бўйича ўқув семенар тренинглар ташкил қилиш;

- Малайзия қўлёзма фондларида сақланаётган Мовароуннаҳр алломаларининг  ҳаёти ва илмий меросига оид қўлёзмаларни ҳамкорликда тадқиқ қилиш;

- Ислом динининг жамиятда ва ижтимоий-ахлоқий масалаларни ўрганиш ҳамда тадқиқ этиш масаласида ҳамкорлик ишларини олиб бориш;

- Мовароуннаҳрлик алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси бўйича  фильмлар олиш ҳамда телерадио кўрсатувлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш.

ИБХИТМ билан Малайзия Миллий университети қошидаги “Ислом цивилизацияси институти” ҳамда “Малайзия исломни англаш институт”лари ўртасида  ислом цивилизация ва алломаларнинг ҳаёти ва маънавий-меросини ўрганишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларида икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва халқаро конференция, илмий-амалий анжуманлар  ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Добавить комментарий


Защитный код
Обновить

Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:5552

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:5578

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:5675

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:5728

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:5410

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:5743

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:4709

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:4766

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3899

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:4963

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:1542

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:2809

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...