Видео
Карта
книги центр
Галерея
Гости

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

АБДУРРАЗЗОҚ САМАРҚАНДИЙ (2-қисм)

Категория: Алломалар
Создано 09 Июль 2018 Просмотров: 3328

Абдурраззоқ Самарқандий шеър, араб тили грамматикасига оид рисола ёзганлиги маълум бўлсада, лекин унинг бизгача етиб келган ягона тарихий асари “Матлаъи саъдайн ва мажмаъи баҳрайн” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиши ва икки денгизнинг қўшилиш жойи”)дир. Асар форс тилида ёзилган бўлиб, икки жилдни ташкил этади. Асар асосан, 1467-1469 йиллар орасида ёзилган ва 1470 йили яна давом эттириб, шу йилнинг сафар ойида тугаллаган.

Асарнинг биринчи жилдида қисқа тарзда Чингизхон авлодидан бўлган Эрон ҳукмдори Абу Саъид (1316-1335) ҳақида сўз юритилгач, соҳибқирон Амир Темур тарихи бошланади ва умуман, 1304 йилдан 1405 йилгача Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Озарбайжон, қисман Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар тарихига оид маълумотлар келтирилади. Тарихий воқеалар баёни Амир Темурнинг 17 Шаъбон, 807 (18 феврал, 1405 й.) йил Ўтрорда вафот этганлиги, унинг набираси Халил Султоннинг Самарқандда тахтга ўтирганлиги билан тугалланади.

Иккинчи жилднинг сўз бошисида муаллиф Амир Темур авлодлари ҳақида сўзламоқчи эканлигини айтиб, воқеаларни Шоҳруҳнинг Ҳиротда тахтга ўтирган вақтидан (март, 1405 й.) бошлайди. Сўнг Шоҳруҳ вафоти (1447 й.)дан кейин ҳукмронлик қилган Темурийлар: Мирзо Абулқосим Бобур, Султон Абу Саъид ва бошқа шаҳзодалардан сўзлаб бўлгач, Ҳусайн Бойқаронинг Ҳиротда Ёдгор Мирзони қатл этиб, иккинчи марта тахтга ўтириши ҳақидаги маълумотлар билан асарни тугатади.

Абдурраззоқ Самарқандий асарда тарихий воқеалар баёнини солнома тарзида жойлаштирган. Асарнинг муаллифи ўзи яшаган даврдан (ХV аср ўрталари) илгариги қисмлари солномаси аввал ёзилган асарлар асосида тузилган. Бу ҳақида Абдурраззоқнинг ўзи, 1427 йил воқеаларини якунлар экан: “Ҳофизи Абрунинг ёзгани... “Зубдату-т-таворихи Бойсунғурий шу ерда тугади”, – дейди ва ўзининг асосий манбаси ушбу асар эканлигини таъкидлайди. Бундан кейинги йиллар тарихининг ёритилишига келсак, айтиш мумкинки, уларнинг аксарини Абдурраззоқ Самарқандий ўзи кўриб билганлари ёки шоҳидлар сўзларига асосланиб ёзган. Қандай бўлганидан қатъий назар, “Матлаъи саъдайн” саҳифаларида баён этилган тарихий воқеалар, хоҳ Ҳофизи Абрудан олинган қисмлар, хоҳ ундан кейинги қисмлар бўлсин, тадқиқотлар учун манба сифатида муҳим аҳамиятга эгадир.

Маълумки, “Матлаъи саъдайн”да кўпроқ сиёсий воқеалар баён этилган. Лекин шу билан бирга, Темурий ҳукмдорларнинг мамлакат иқтисодий, маънавий ва маданий ҳаётида ўйнаган бунёдкорлик роли ҳам Абдурраззоқ Самарқандийнинг диққат марказида бўлган. Шунинг учун асарда ХV асрнинг деярли уч чорагида Самарқанд ва Ҳирот шаҳарларидаги илм-фан, маданиятнинг юксаклиги ҳамда бу борада Мирзо Улуғбек, Мирзо Бойсунғур ва баъзи бошқа шаҳзодаларнинг фаолиятлари изчиллик билан ёритиб берилган.

Эътиборга сазовор томони шуки, мазкур асар ўз даврида шуҳрат топган ва бир қанча тарихнавислар томонидан эътироф этилган. Сўнгра бу асар Темурийлар даври ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва халқаро муносабатлари тарихига оид нодир ва ишончли манба сифатида Оврупода ҳам тан олиниб, унинг айрим қисмлари ХIХ асрдан бошлаб бир неча марта француз (Ланглэ, Катрме, Блоше), инглиз (Эллиот), рус тилларида чоп этилган[1].

“Матлаъи саъдайн” қўлёзмаси дунё бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, айни пайтда турли давлатлар кутубхоналарида сақланади. Ушбу асар бир неча марта бошқа тилларга ҳам таржима қилинган.

Асарнинг форсча матни 1936 йили Лоҳурда (Покистон) матншунос олим Муҳаммад Шафе томонидан чоп этилган. Асомиддин Ўринбоев томонидан “Абдурраззоқ Самарқандийнинг (1442-44 йиллардаги) Ҳиндистон сафарномаси” 1960 йили ўзбек тилида ва форсий танқидий матни билан, “Абдурраззоқ Самарқандий” деб номланган, 1405-1427 йиллар воқеалари (I жилд, 1-қисм) 1969 йили ўзбек тилида Тошкентда чоп этилган. 1992 йили эса “Матлаъи саъдайн”нинг шу қисмига киритилган Ғиёсуддин Наққошнинг Хитой сафари кундалиги ўзбек тилида чоп этилган. Асар II жилдининг 2, 3-қисмлари ҳам ўзбек тилига таржима қилиниб, нашри амалга оширилди. 1997 йил Аҳмад Риёз томонидан тадқиқ қилиниб, Мисрнинг Сохаг (Савҳож) шаҳрида нашр этилган.

САМАРҚАНД АЛЛОМАЛАРИ. Шовосил ЗИЁДОВ, Қодирхон МАҲМУДОВ.
“Имом Бухорий халқаро маркази”, 2017 йил.
ИБХИТМ Матбуот хизмати


[1] Ўзбекистон – буюк алломалар юрти. Юсупова Д.Ю. Абдурраззоқ Самарқандий. – Т.:  Маънавият, 2010 – Б. 337-340.

Отделы
популярные материалы
журнал Имам Бухарий сабоклари
Новости
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:6620

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:6572

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:6587

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:6814

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:6371

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:6773

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:5451

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:5503

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:4397

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:5761

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

Делегация Центра Имама Бухари нанесла визит в Малайзию

Делегация Центра Имама Бухари нанесла ви…

17-07-2018 Hits:1734

Посольством Узбекистана в Малайзии ведется активная работа по продвижению инициатив и предложений президента республики, озвученных на Первом саммите ОИС по... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:3258

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...