Видеолавҳалар
Харита
Марказимиз китоблари
Фотогаллерия
Меҳмонлар

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

МАРҲУМ ҚАРЗИНИ КАФИЛЛИККА ОЛИШГА ОИД МАСАЛАЛАР

Category: Мақолалар
Created on 06 July 2018 Hits: 2409

Кафолат китоби, “Ким бирор маййитнинг қарзини ўз бўйнига олган бўлса, ундан қайта олмас!” боби.[1]

 Имом Бухорий айтади: “Бизга Абу Осим (Набил) Язид ибн Абу Убайдаддан, Язид Салама ибн Аква (р.а.)дан ҳадис айтди:

“Пайғамбар (с.а.в.) жанозага (жанозани) ўқиш учун келдилар ва: “У (жанозаси ўқиладиган киши)нинг зиммасида қарзи борми?”–деб сўрадилар.

Саҳобалар: “Йўқ”,–деб жавоб беришди. Расулуллоҳ унинг жанозасини ўқидилар. Кейин бошқа бир жанозани келтиришди. Пайғамбар (с.а.в.): “Унинг зиммасида қарзи борми?”–деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа”,–деб жавоб беришди. Расулуллоҳ: “Биродарингизга ўзларингиз жанозани ўқинглар,”–дедилар. Абу Қатода: “Унинг қарзини ўз зиммамга оламан, эй, Расулуллоҳ!”–деди. Пайғамбар (с.а.в.) унга жаноза ўқидилар.”

Абу Осим Набил Имом Бухорийнинг устозларидан ҳисобланиб, тўлиқ исми Заҳҳок ибн Муслим Шайбоний Басрийдир. Набил унинг лақаби бўлиб. “паҳлавон” деган маънони англатади. У 212 ҳ. санада вафот этган, баъзи манбаларда бу сана 240 ҳ. йил эканлиги айтилади.

Ҳадиснинг умумий маъноси:

Ҳадисда марҳумнинг қарздор эмаслиги сўралмоқда. Рисолат соҳибининг “Умматимдан вафот этган кишининг мулки, мероси унинг ворисларига, қарзи эса менинг зиммамгадир” мазмунидаги ҳадислари ҳам мавжудлигини эътиборга олсак, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг мазкур ҳадисдаги “Биродарингизга ўзларингиз жанозани ўқинглар,” деган сўзлари марҳумга жаноза ўқимаслик учун эмас, балки дунёдан ўтган киши ортида қарз қолдиришини дуруст эмаслигини умматга уқтириш учун айтилганлиги маълум бўлади. Шундай бўлса-да, Расулуллоҳ (с.а.в.) уммат учун вафот этган кишини дафн этиш тартиблари борасида буюк бир намунани суннат қилиб қолдирдилар. Расулуллоҳдан қолган бу анъана то ҳозиргача ўз кўринишини йўқотмасдан давом этиб келмоқда. Марҳум жаноза ўқиш учун келтирилганда имом: “Дунёдан ўтган марҳум ҳоли ҳаётда бирортамизни билиб-билмай кўнглимизни оғритган бўлса, ҳамма розими?”–деб сўрайди. Зеро, қарз маънавий ва моддий бўлади. Маънавий қарз бировнинг кўнглига озор бериб ёки ғийбат қилиб, ундан кечирим сўрашни ортга суриш кабилардан иборат. Моддий қарз эса бировдан бирор нарсани қарзга олиб, беролмасликни ўзида қамрайди.

Таъзияга келган жамоатнинг розилигидан сўнг: “Марҳумнинг моддий қарзи бўлса, даъвогар сўраб келганда кафилликка олувчи кимса борми?”–деб сўралади. Марҳумнинг яқинларидан бири буни ўз зиммасига олганидан сўнг, унга жаноза ўқилади. Эътибор қилинса, инсон зотига нисбатан у дунёдан ўтиб кетаётган паллада ҳам нақадар улкан ҳурмат бажо қилинмоқда. Бу юксак эҳтиром ўз шаклини 14 асрдан бери ўзгартирмасдан, асл ҳолида сақланиб келмоқда.

Шу ўринда бир масалага ҳам эътибор қаратмоқчимиз. Мазкур ҳадис фақат “Кафолат китоби” замирида келиш билан чекланиб қолмасдан, ундаги “Ким бирор маййитнинг қарзини ўз бўйнига олган бўлса, ундан қайта олмас!”бобига киритилдики, бу марҳумнинг қарзини ўз зиммасига олувчи киши бу масъулиятни гарданига олишдан олдин ўзининг моддий ҳолатларини ҳам эътиборга олиб қўймоғи лозим эканлиги келиб чиқади. Чунки, моддий қарзнинг турли кўриниши мавжуд бўлиб, бировни қарзини ўз зиммасига олувчи киши бунинг масъулиятларини яхши англаб етмоғи лозим бўлади.

Моддий қарз мулкий ёки маблағ кўринишида бўлиб, у қарз шахсдан ёки жамиятдан, ёки давлатдан ҳам бўлиши мумкин;

1). Кишилар ўртасидаги ўзаро қарз олди-бердилари бир шахснинг иккинчи бир ёки ундан кўпроқ шахсдан қарздорлигига киради.

2). Жамоат мулкини ўзлаштириш, ёки истифода қилиш учун вақтинча олиб туриш бир шахснинг жамиятдан қарздорлигига киради.

3). Давлатга тегишли нарсани ёки маълум маблағни қарзга олиш, солиқ ва коммунал тўловларни ўз вақтида бермаслик шахсни давлатдан қарздорлини вужудга келтиради.

Марҳум қарзларини ўз зиммасига олувчи киши мана шу уч хил турдаги қарзларни, агар даъвогар далил исбот билан келса тўлаб беришни ўз зиммасига олади. Бу ўринда моддий қарзнинг кимдан ёки қанақа эканлигини аҳамияти йўқ. Марҳум қарзи зиммага олиндими марҳумдан соқит бўлиб кафилликка олувчи зиммасига ўтади ва у бу сўзидан қайта олмайди. Ҳақ эгаси қарзни сўраб, талаб қилиб келадими ёки келмайдими қатъий назар, кафилликка олувчи марҳум қарзни мавжудлигини билдими, унга қарзни тўлаши лозим бўлади.

Ҳадисдан олинадиган истифодалар:

А). Мусулмон киши зиммасидаги қарзни тириклигида адо этишини лозимлиги.

Б). Марҳум қарздор бўлса, унинг қарзи тўлангунча ёки яқинларидан бири зиммасига олгунга қадар жанозасини кечиктириб туришнинг суннат амал эканлиги.

В). Марҳумнинг яқинлари марҳумнинг қарзини ўз зиммасига олишларини мумкинлиги.

Г). Марҳум қарзини ўз зиммасига олган киши бу сўзидан қайта олмаслиги.

 

Қобилов Нодир Сиддиқович,
Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқотлар маркази илмий ходими,
Самарқанд Ҳадис мактаби ўқитувчиси,
“Соғиш ота” жомеъ масжиди имом-хатиби

 



[1]“Саҳиҳи Бухорий”, 1-жуз, 3-боб. –Б377. 

Add comment


Security code
Refresh

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР
Кўп ўқилган
Имом Бухорий сабоқлари журнали
Янгиликлар
  • 1
  • 2
  • 3
ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:4465

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:4473

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:4554

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:4505

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:4298

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:4603

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:3838

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:3749

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:3197

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...