Videos
Map
books center
Gallery
The guests

Mehmonlar

Яндекс.Метрика

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Category: Янгиликлар
Created on 06 July 2018 Hits: 1197

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари” бўйича ўтказилган семинар-тренинглар асносида ИБХИТМ вакиллари Саудия Арабистони Подшоҳи Малик Абдулазиз университети қўлёзмалар фонди мудири Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф билан ўзаро илмий-амалий ҳамкорликларни йўлга қўйиш мақсадида суҳбатлашишди. 

Суҳбат давомида Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муниф томонидан ИБХИТМни ташкил этилганлигидан мамнунлиги, Марказ билан ҳар томонлама илмий-амалий, ҳамда қўлёзмаларни ўрганиш бўйича алоқаларни ўрнатиш учун тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Шайх ўз кутухонасида  50 мужаллад қўлёзмалар каталоги мавжудлиги  ва унда кўплаб Мовароуннаҳрлик алломаларнинг маънавий меросига оид қадимий қўлёзмалар борлигини маълум қилиб: “Мовароуннаҳр алломалар шаҳри, улар томонидан қолдирилган бой илмий мерос бугун барча қўлёзмалар фондини олтин хазинасига айланган”, - деди. 

Мазкур тадбир жараёнида яна бир муҳим ҳужжат имзоланди. Саудиядан таклиф этилган  “Сунна ва турос ан-набавий маркази”  мудири, Шайх Мажид ибн Муҳаммад ал-Жуҳаний томонидан ИБХИТМ билан Имом Бухорий, Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳаёти ва маънавий меросини тадқиқ этишда халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш таклифи билдирилди. Шайх “Саҳиҳул-Бухорий” асари қадимий қўлёзма нусхалари ва унга ёзилган шарҳлар ва муҳаддисларнинг ҳаёти ва илмий мероси бўйича ИБХИТМ вакиллари билан фикр алмашди. Унинг таъкидлашича “Сунна ва турос ан-набавий маркази” яъни “суннат ва набавий меросини ўрганиш маркази” суннат ва пайғамбар ҳаёти ҳамда муҳаддисларнинг ҳаёти ва маънавий меросини ўрганиш, улар устида кенг тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган. Шу йўналишда тадқиқот қилаётган илмий изланувчилар билан илмий-амалий ҳамкорлик қилиш марказнинг асосий вазифаларидан бири эканлигини айтиб, ИБХИТМ ва “Сунна ва турос ан-набавий маркази” марказларининг муштарак вазифаларидан келиб чиқиб, икки илмий муассаса ўртасида маънавий меросни ўрганиб тадқиқ қилиш, қўлёзмалар тарихи, тури ва мазмунини ўрганиш ва илмий ходимларни малакасини оширишда илмий-амалий ҳамкорлик қилиш таклифи билдирилди.

Шундай қилиб қўлёзмаларни тадқиқ этиш бўйича яна бир муҳим ҳужжат, Имом Бухрий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганишда ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш юзасидан икки томонлама келишув меморандумдан олдинги келишув имзоланди. 

Маълумот учун “Сунна ва турос ан-набавий маркази” илмий маркази 2017 йилда Саудия Арабистони Жидда  шаҳрида ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсади ҳадис ва муҳаддислар ҳаётини ўрганиш, ҳадис илмига оид қўлёзма асарларни тадқиқ этиш ҳамда шу йўналишда илмий тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Шунингдек, Марказда қўлёзмаларни ўрганиш, ҳадис илмига оид ҳар хил ўқув давралари ҳам ташкил этилиб борилади. Марказ ўз сайти ва илмий журналига эга бўлиб, диний-маърифий нашр ишларини ҳам олиб боради.  

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Add comment


Security code
Refresh

INTERNATIONAL RELATIONS
Popular materials
Imam Bukhari saboqlari journal
News
  • 1
  • 2
  • 3
TRAINING  OF AMERICAN  AND  UZBEK  RESEARCHERS

TRAINING OF AMERICAN AND UZBEK RESEA…

27-07-2018 Hits:378

The seminar training was organized in cooperation with the Imam Bukhari International Scientific Research Center  and the US Institute of... Batafsil...

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИГИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

ИБХИТМ ВА АҚШ ТИНЧЛИК ИНСТИТУТИ ҲАМКОРЛИ…

26-07-2018 Hits:1314

26 июль куни АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари бўйича директори Скот Ворден, АҚШ тинчлик институтининг катта илмий... Batafsil...

Самарқанд гавҳари

Самарқанд гавҳари

26-07-2018 Hits:1274

Давлатимиз раҳбари 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик... Batafsil...

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро семинар‑тренинг бўлиб ўтди

ИБХИТМ ва СамДУ ҳамкорлигида халқаро сем…

25-07-2018 Hits:1337

2018 йил 24 июль куни Самарқанд давлат университетида ИБХИТМ ҳамкорлигида АҚШ Глобал илмий нашрлар директори Парвиз Моривидж ва Нью‑Йорк Бингемтон... Batafsil...

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик

23-07-2018 Hits:1290

20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мажлислар залида “Имом Бухорийга муносиб авлод бўлайлик”... Batafsil...

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбар…

16-07-2018 Hits:1217

15 июлъ куни Ҳиндистон Ислом Маданияти маркази раҳбари Cиражуддин Қуреший Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Меҳмонни Имом Бухорий халқаро илмий‑тадқиқот... Batafsil...

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллар грант ажратилади

Илмий ишланмаларни қўллаб-қувватлаш учун…

20-07-2018 Hits:1237

Президент Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида   Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.  Мамлакатимизда... Batafsil...

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Саудиядаги “Сунна ва турос ан-набавий маркази” ўртасида илмий-тадқиқот ва қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марк…

06-07-2018 Hits:1198

Жорий йилнинг 1–5 июлъ кунларида Малайзия Республикасида бўлиб ўтган “Қўлёзмалар ва тарихий ҳужжатларга бағишланган иккинчи халқаро конференция” ва “Қўлёзмаларни ўрганиш усуллари”... Batafsil...

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USIM) ВА ИБХИТМ ЎРТАСИДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ

МАЛАЙЗИЯ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ (USI…

04-07-2018 Hits:1218

2018 йил 3-июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари ва Малайзия ислом илмлари университети ректори профессор, Датоъ Муса Аҳмад... Batafsil...

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ЎРГАНИШ ЎҚУВЛАРИДА

МАРКАЗ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ҚЎЛЁЗМАЛА…

27-06-2018 Hits:1256

  Олдин хабар берганимиздек, Марказ илмий ходимларидан 3 нафари – О.Муҳаммадиев (Илмий котиб), Т.Эвадуллаев (Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи) ва Й.Исаев. (Қўлёзмалар... Batafsil...

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамкорлик алоқалари юксак натижа беражак

Ҳиндистон ислом маркази директори: ҳамко…

17-07-2018 Hits:1099

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ҳиндистон ислом маданияти маркази директори Сиражуддин Қурайши билан учрашув бўлиб ўтди. Мартабали... Batafsil...

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ САМАРҚАНД БЎЛДИ

ОЛИМ ВА ПРОФЕССОРЛАРНИНГ УЧРАШУВ ЖОЙИ СА…

04-06-2018 Hits:854

Туркиянинг Dirilispostasi.com номли интернет нашрида жорий йилнинг 4 июн куни бир гуруҳ туркиялик профессор ва докторлардан иборат делегациянинг Самарқандга, хусусан,... Batafsil...